Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга СНБ полковниги оиласидан
6 йилу 7 ой ва 27 кун ноҳақ, адолатсиз жазодан сӯнг Узбекистон Республикаси МХХнинг собиқ полковниги Иброхим Деҳқонбоев озодликка чиқарилди.
Ассалому алайкум Муҳтарам Президент!
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Аввало Сиздан узр сӯраб отам – Деҳқoнбоев Иброхим Имомкулович Ӯзбекистон Республикаси МХХнинг Қашқадарё вилояти бӯйича собиқ бошқарма бошлиғини 2021 йил 6 апрель куни озодликга чиққанлари учун Сизга муҳтарам Президен, миннатдорчилигимизни Деҳқонбоевлар оиласи томонидан алоҳида изҳор қилиб, доду нолаларимизни эштганларингиз учун катта раҳмат деймиз ва бошимизни Сизни олдингизда эгамиз!
Муҳтарам Президент!
Лекин, Ғуломов ва уни жиноий уюшмаси томонидан отамдан паст ва ғаразли мақсадида қасос олишлари учун отамга нисбатан бутунлай қасддан қалбакилаштирган жиноий ишларни узгараётган янги Ӯзбекистонимизда, Ӯзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан кассация тартибида ҳақиқат, адолат ва қонун устуворлиги учун адолатли ва адолат тарозисида кӯриб чиқишига имкон беришларини Сиздан Муҳтарам Президент, илтимос қиламиз ва амрингизга, ҳукмингизга муҳтож ва зормиз!
Шу билан бирга отамга нисбатан ноҳақликни, адолатсизликни ва доду-ноламизни ҳалқимизга ва Сизга маълум қилган таниқли журналист, ҳақиқат ва адолат учун курашадиган Исмат ака Хушев Махмудовичга алоҳида чуқур миннатдорчилик баён қиламиз!
Исмат ака! Сиз бизларни фожиавий муаммомизни эштиб, ҳамма инсонлар бизлардан юз ӯгирганда ҳам ҳақиқат, адолат ва яна адолат учун Интернет орқали Президентимизга етқазганингизга яна бир маротаба раҳматлар, ха, алохида раҳматлар айтамиз. Сизни жонажон Ӯзбекистонимизда қадрли меҳмонимиз бӯлишингизни сӯраймиз.
Чуқур ҳурмат билан
Деҳқонбоев Иброхим Имомқуловични фарзандлари.
7 апрель 2021 йил.
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ