"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Донбассдаги вазият: Украинани яна икки гигант давлат қўллаб-қувватлади

Муносабат, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 04/04/2021 22:46-     11587 марта ўқилди

Донбассдаги вазият: Украинани яна икки гигант давлат қўллаб-қувватлади

Олам04 Апрель 15:2114209

image

Франция ва Германия Донбассдаги вазиятнинг кескинлашувидан хавотирга тушди ва “Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини” қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ива Ле Дриан ва Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг қўшма баёнотида айтилган.

Қайд этилишича, Шарқий Украинада вазият 2020 йил июлидан бери барқарорлашганига қарамай, мамлакатлар сулҳ битимининг бузилиши кўпайганидан хавотирда.

“Биз вазиятни, хусусан Россия қўшинлари ҳаракатларини диққат билан кузатмоқдамиз ва томонларни тийилиш ҳамда кескинликни дарҳол пасайтиришга чақирамиз. Биз Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегараларида суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашимизни тасдиқлайми”, дейилади ҳужжатда.

Вазирлар Минск келишувлари шартларининг тўлиқ бажарилишини излашда давом этаётганликлари ва давом этаётган музокараларни қўллаб-қувватлашларини таъкидлаган.

Маълумот учун, Донбассдаги ҳарбий можаро 2014 йилда, Донецк ва Луганск вилоятларининг бир қисми Киевдаги марказий ҳукумат алмашганидан сўнг ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин бошланди. Украина Россияни ушбу ҳудудларни босиб олганликда айбламоқда. Москва доимий равишда ушбу даъвони рад этиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Россиянинг Донбасс ва Қримда давом этаётган тажовузи шароитида АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлаганди.

Шундан сўнг Кремль АҚШнинг Украинани “Россия тажовузидан” ҳимоя қилиш режасига жавоб қайтарди.

 

Умиджон Нозимжонов

 

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. О хлопке, языковом вопросе в Узбекистане и преемнике И.Каримова
  2. Карим Баҳриев. Ой бориб, омон қайтмаган болам (1990)
  3. Мақсуд Бекжоннинг “Туркийзабонлар ким?» мақоласини ўқиб
  4. “БИР ДОНА” – “ЯК ДОНА” – “ЯГОНА” ХОСИЯТ РУСТАМОВА – ПЛАГИАТОР?
  5. Элбек РАҲМАТ: МАМАЁҚУБГА БЎРИТОШ АКАСИНИНГ ЖАВОБИ
  6. Танганинг иккинчи томони: қўриқчилар фаолияти қачон тартибга солинади?
  7. Исмат Хушев билан юзма юз Академик Иброҳимжон Искандаров хонадонида
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: Сурхондарё прокурорлари ҳақида иккинчи шикоят хати
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга: Сиз ҳам бизга осон тутманг…
  10. “Метродаги фожиа Ҳукуматга сабоқ бўлишига ишонмайман”
  11. Бутун дунёга ваҳима солаётган коронавирус нега Швецияни қўрқита олмаяпти?
  12. Азизбек: Алихон Ботировнинг Белоруссия ҳақидаги мақоласини ўқиб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.