"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Норқобил Жалил ижодидан: ЭШМАТОВ, СЕНИ СОҒИНЯПМИЗ, ЖЎРАЖОН!

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 04/04/2021 10:33-     11543 марта ўқилди

 
Norkobil Zhalilov
ЭШМАТОВ, СЕНИ СОҒИНЯПМИЗ, ЖЎРАЖОН!
Эҳ, Эшматов, Эшматенко, ўрнинг, қадринг шундай билиняптики…
Катта-кичик давраларда афандисифат ҳазилларинг, манаман деган лўттибоз, маҳмадона, бурни кўтарилган ўткинчи раҳбарчаларни бир оғиз гапинг билан жойига ўтирғизиб қўярдинг, жўражон!
Бугун, минг афсус, шундай муттаҳамлар болалаб кетди ҳаммаёқда. Оёғи ердан узилган, оғзакидан беш олаётган сўзбозу минбаршунослар босди юртни.
Бу суратни кеча эски альбомимдан топволдим, ошна. Бир замонлар ҳаммамизни тўғрисўзлигию шошқалоқлиги билан куйдирган, «Ёш ленинчи»(«Туркистон» газети) мизнинг эркатойи, тили ва дили бир журналист Меҳрибон Қурбонниёзова билан тушган суратингга мунглуққина термулиб ўтирибман.
Меҳрибонам ҳозир пенсияга чиқиб зўр газетхон, китобхон, интернетхонга айланган.
Яқинда амаки-уканг солиқчи Содиқбой телпон қилиб, «Норқобил ака, кеча Қурвон акам тушимга кирибди. Оппоқ кийимда, сиз билан менга қараб бош бармоғини кўрсатиб, ҳаммаси михдай, отагинам!» деса бўладими…
Ҳар кун дуодаман, дуодамиз ҳаммамиз. Ҳув олис Канадада яшаётган бўлсаям куну тун, Ўзбекистон деб куйиб ёнаётган жондай қадрдонимиз Исмат Хушев ҳам сени йўқлаб қолади гоҳо. «Не қилай, Тошкентга борсам, мени ким энди отагинам деб бағрига босади Эшматовдан бошқа?» дея бўзлайди.
Сени…юрагимда айтар, ёзар гапларим бисёр эди, дўстим!
Охиратинг обод бўлсин!!!
Ўзи кулиб, қолганларни йиғлатиб кетган дўстимиз Қурбон Эшматнинг руҳи шод бўлсин !
May be a black-and-white image of 1 person and standing
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шароф Убайдуллаев: «Озодлик»нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)
  2. Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ИСМАТ ХУШЕВ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАДИМИ?
  3. Эврил Турон: ЎЛИМ ТЎРИ (Бешинчи мақола)
  4. «Озодлик»да Исмат Хушевнинг биринчи хоним ҳақидаги суҳбатини тинглаб…
  5. Бош прокурор О.Муродовга: Расмий нашр — Кун.Уз сайти дан олиб ташланган мақола…
  6. «Дунё ўзбеклари» фош этади: ЎзТВнинг пинҳона тузумига ошкора назар…
  7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш бўйича ТАКЛИФЛАР
  8. “Озодлик”ни тинглаб, Исмат Хушев номига келган қўллов ва қутловлар — ДЎз архивидан
  9. Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбат
  10. Абулқосим Мамарасулов: Яна Зулфия мукофоти ҳақида баъзи мулоҳазалар
  11. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (47)
  12. “КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ”ГА ИККИНЧИ БИТИК – Баҳром Ғойиб
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.