"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Прокуратурага ишга жойлаш учун 30 минг доллар сўраган шахс ушланди

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳокама учун мавзу | 04/04/2021 09:03-     11606 марта ўқилди

Прокуратурага ишга жойлаш учун 30 минг доллар сўраган шахс ушланди

Жамият17:072307

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро И.Э. нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Муаллиф аризасида “Носир” исмли шахс мансабдор яқинлари орқали таниши А.Э. ни прокуратура органларига ишга жойлаштириш эвазига жами 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пул ҳисобидан 5 минг АҚШ долларини олдиндан беришни сўраганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур мурожаат юзасидан бугун, 4 апрель куни ўтказилган тадбирда 2 нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Денов” чойхонасида ариза муаллифи И.Э. дан 5 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумондор шахслар процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев — қўли ва кўнгли нопок одам!
  2. Муҳаммадёқуб Ҳамроев: МХХ Раиси Рустам Расулович Иноятовга энг сўнгги мурожаат!!!
  3. Бош прокуратура терговчилари фуқароларни ваҳшийларча қийнашган (видео)
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан
  5. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга Қобилжон Тўлашевдан хат
  6. Каримовни судга бериб 12 йил қамоқда ўтирган Чўян Маматқуловнинг музокара сўзи
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
  8. Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати эҳтиёт чорасидан норози — Ф.Нажмиддинова
  9. Ички Ишлар вазирига: Қидирувда юрган шахс бировнинг уйини сотиб юборди…
  10. Дадахон Ёқубов ҳикояси: Бугун тунда дўстим йўқлади
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Эркинжон Турдимов ва Пойариқ тумани ҳокимига оид
  12. Сохта аккаунт, сохта раҳбар, сохта ёрдам, жавобгарлик эса ҳақиқий — ИИВ Ахбороти
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.