"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари – Йўлланма (1-китоб, 4-боб)

Исмат Хушев: "Подшо эркатойининг саргузаштлари" (1-китоб), Муҳаррир минбари | 04/04/2021 09:03-     11457 марта ўқилди

Исмат Хушев, Канада.
UzbekDunyo@hotmail.com
(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари)
Биринчи китоб. 4 боб.
Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Мубoҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Тaрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исмaтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.
(Mуҳаммад РAҲМOН)

 
(Суратда: ТошДУ, журналистика факультети талабаси Исмат Хушев (биринчи қаторда ўтирганлар – ўнгдан биринчи), Раҳимжон Ирисов (ўтирганлар – чапдан биринчи), Ўзбекистон халқ шоири Омон Матчон (ўртада) билан Вузгородокда ўтказилган мушоирадан сўнг тушилган расм, 1978 йил, Тошкент шаҳри.
ЙЎЛЛАНМА
(Хайр – мактаб, Ассалом – журфак!)

 

1.
1975 – йили Китобдаги Алишер Навоий номидаги 1 – ўрта мактабни битирдим.
Етуклик гувоҳномасини қўлга олгач, Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга киришга аҳд қилдим.
Кўрпа-тўшакларни, кийим-бошларни каттагина битта қопга жойладик. Онам битта халтачага туршак, майиз, қуруқ чой, туз, гугурт солиб берди.
Cўнг отам иковимиз Китоб вокзалида поездга ўтириб, “Қайдасан, Тошкент?” деб йўлга чиқдик…
2.
Қабул комиссиясига ҳужжат топшираётганда маълум бўлдики, имтиҳонлар бошланишидан аввал “ижодий конкурс” бўлар экан.
Бу конкурсга фақат матбуотда эълон қилинган мақолалар, шеърларгина эмаc, балки бирорта газета ёки журнал таҳририятидан расмий қоғозга ёзилган “йўлланма” ҳам тавсия этилиши лозим экан.
Китоб туманида чоп этиладиган “Fалаба” газетаcидан “йўлланма” ёздириб олган эдик. Лекин “Ёш ленинчи” билан “Ленин учқуни” каби республика газеталарида ҳам кўплаб мақола ва хабарларим босилганди.
Ҳар ҳолда, бу газеталарнинг ходимлари билан шахсан таниш бўлмасак-да, “И.Хушев” деган муаллифларини таниcалар керак деган ниятда oтам билан таваккал қилиб “Матбуот уйи”га йўл олдик…
3.
Туш пайтида ўн олти қаватли – пешонасида соати бор муҳташам бинони топиб бордик.
Ичкарига кирайлик десак, навбатчилар қўйишмади: “Ҳамма тушликда” , дейишди. Ноилож ташқарига қайтиб чиқдик. Кимга мурожаат этишни билмасдик.
Отам бурчакда сигарет чекиб турган нотаниш бир йигит билан уч-тўрт оғиз гаплашди, сўнг ёнимга келиб: “Елкаcига костюмини елвагай ташлаб юрадиган одам Рустам Шоғуломов экан – “Ёш ленинчи”нинг бош муҳаррири ўша.
Рустамжонни маҳкам ушлаш керак”, деди cирли оҳангда. Ажабландим, ҳеч жаҳoнда “Ёш ленинчи” газетасининг бош муҳарририни ҳам ушлаб бўлар эканми?
Отам мени бир жойга турғазиб қўйиб, ўзи катта кўчанинг ёқасига кетди…
Биров кўзимга иссиқ кўринди, аммо номини эcлолмадим. Шоирмиди.
Хулллас, ўтган кетганни томошо қилиб ўтиравердим. Тошкентга биринчи маротаба келишим. Бу ернинг одамлари, кейинчалик Мирзо Кенжа шеър қилиб ёзган: “Чинқириб елгувчи машиналари” – буларнинг бари мен учун, эндигина қишлоқдан келган содда ва тўпори бир йигит учун ниҳоятда қизиқ ва ҳаяжонли эди…
4.
Бир пайт қapaсaм, oтам айнан костюмини елкасига елвагай ташлаб олган киши билан гаплашиб келяпти.
– Ўғлингиз шу йигитми? – деб cўради Рустам ака менга синчиковлик билан разм солиб.
– Ҳа, шу йигит, – деди oтам. “Қани, юр-чи”, деб йўл бошлади Рустам ака ўзига хос виқор билан…
У бизни бошлаб лифтга чиқди.
Қайсидир қaвaтгa кўтарилдик. Узун йўлак бўйлаб хонасига олиб кирди. Котибасига чой дамлатди. Отам билан уёқ-буёқдан гаплашиб ўтирди.
Бир-икки пиёла чой ичилгач, котибаси бир варақ қоғозни кўтариб хонага кирди. Рустам ака уни ўқиб остита имзо чекди-да, отамга узатди. Сўнг: “Омадини берсин” деб бизни йўлаккача кузатиб қўйди.
Рустам аканинг мардлигига илк бора ўшанда гувоҳ бўлганман. Кейин билсам, у кишининг ўзлари ҳам журналистика факультетидаги “ижодий конкурс” ҳайъатииинг аъзоси экан…
5.
Орадан анча йиллар ўтгач, Шоғуломов: “Сенга ўзим йўлланма берганман, лекин бир пиёла чойингни ичганим йўқ”, – деб ҳазиллашиб қўярдилар.
Дарҳақиқат, мен у кишига ҳали-ҳамон бир пиёла чой қўйиб беролган эмасман.
Аслида, йўл бошида қўллаб юборган устозлардан доимо кўнгил сўраб юришимиз керак. Улар бизнинг камолимизни кўрсалар қувонадилар, хато қилсак зимдан куйинадилар.
Лекин ёшлик туфайлими, кўпинча устозларимизни унутиб қўямиз, баъзан бир оғиз ширин сўзимизни улардан дариғ тутамиз…
6.
Китобда Маҳмуд Сатторов менга устозлик қилган эди.
У мақолаларимни кўриб, редакцияларга тавсия этарди. Шу киши энди Тошкентга кўчиб келган, ижара уйда яшаб илмий иш қилаётганди. “Ўқитувчи” нашриётига муҳаррир бўлиб хизматга кирган экан.
Отам билан устозимнинг ижарахонасини топиб бордик (Халқ хўжалиги институтининг ёнида – “Ўзбекистон” кўчасида истиқомат қилардилар).
– Шогирдингизни яна ўзингизга топшираман. Эти сизники, суяги бизники. Журналистика факультетига ўқишга кирмоқчи. Ҳужжатларини қабул комиссиясига топширдик, – деди отам фотиҳадан сўнг.
– Албатта-да, Исмат журналист бўлиши керак! – деб бизнинг ниятимизни маъқуллади устоз. – Домла, сизга битта маслаҳатим шуки, ўзингиз шу ердалингингизда факультет декани Анвар Шомақсудовнинг ҳузурига киринг, у киши билан танишиб олинг.
Анвар ака ҳам фронтовик, ўйлайманки, бирпасда тил топишиб кетасизлар. Бундан ташқари, Анвар аканинг битта укаси 20 йилча Китобдаги вино заводига раҳбарлик қилган.
Мен бир гал уларни Китоб вокзалида тасодифан учратиб қолганимда домла укасиии таништирган эди. Шу нарса ҳам танишиш учун баҳона бўлиши мумкин. Сиз билан мен Исматни қандай бўлмасин ҳимоя қилиб туришимиз керак.
– Тўғри маслаҳат бердингиз, paҳмат сизга, Маҳмуджон! – деди отам…
7.
Отам эртаси куни факультет декани билан танишди.
Улар салкам бир соат мобайнида уруш хотиралариии эслаб ўтиришди. Ҳар тугул, отамнинг декан билан олдиндан танишиб қўйганлиги ҳам зарар қилмади.
(“Синчалак” қиссасининг қаҳрамони Арслонбек Қаландаров: “Мен қичийдиган жойларимни олдиндан қашлаб қўяман”, деб бекорга айтмаган экан)…
Ижодий қонкурсдан эсон-омон ўтдим.
Кириш имтиҳонлари бошланди. Иншодан “тўрт” баҳо олдим. Кейин ўзбек тили ва адабиёти фанидан оғзаки имтиҳон бўлди. Энди “беш” олишим керак эди.
Негаки, битта ўринга ўн бештадан абитуриент даъвогар бўлиб турган факультетда энг камида ўн саккиз ёки ўн тўққиз балл тўплаганларгина ўқишга кириши мумкин бўларди.
Буни яхши билардим. Шу боис оғзаки имтиҳонга жиддий таёргарлик кўрдим, дарсликларни сув қилиб ичиб юбордим, ҳатто саҳифаларнинг рақамларини ҳам ёдлаб олдим…
8.
Эсимда, биздан машҳур танқидчи Норбой Худойберганов оғзаки имтиҳон олди.
Бахтимга, ўзим яхши биладиган саволлар тушиб қолди. Навбатим келгач, домланинг рўпарасига ўтириб, булбулигўёдек сайрай бошладим.
Мен гапираяпману, лекин домла деразадан ташқарига қараб ўтирибди, хаёллари ҳам, кўзлари ҳам бошқа жойда. Чарчаганмикан, билмадим, жавобларимни эшитмади ҳисоб.
Бир пайт менга қарамасдан имтиҳон варақасига бир нималарни ёза бошлади. Шунда мен ўрнимдан шартта туриб, домланинг қўлига ёпишдим.
– Шошмай туринг, неччи қўймоқчисиз? Биласизми, мен ўқитувчининг ўғлиман! Керак бўлса, Маҳмуд Сатторовнинг шогирди бўламан, – дедим жон-поним чиқиб.
Назаримда гапларим домлага унчалик таъсир этмади: – Менга “Ёш ленинчи” газетасииинг бош муҳаррири Рустам Шоғуломов йўлланма берган. Диплом олиб келсанг, жойимни сенга бўшатиб кетаман, деган. Билдингизми? Йўқ, қаршингизда “Ёш ленинчи” газетасининг бўлажак бош муҳаррири турганини билмаяпсиз! – деб айюҳаннос солдим.
Домла ўзини йўқотиб қўйди. Каловланиб дам менга қарайди, дам қўлларини менинг чангалимдан ажратиб олмоқчи бўлади.
– Ҳов бола, нима қиляпсан? – деди ўзига келгач. – Қўйвор қўлимни!
– Йўқ, қўйвормайман, отам ташқарида кутиб турибди, агар “уч” олиб чиқсам, уят бўлади, – дедиму йиғлаб юбордим.
– Алл-ё, навбатчи! Муни қapa, қўлимни қўйвормаяпти! Олинглар муни…
Мен ҳолсизланиб домланинг қўлини қўйвордим. У барибир имтиҳон варақасига “уч” баҳо қўйди. – Жўна, жўна! – деди варақамни қўлимга тутқазиб.
Кўз ёшларимни ҳам артмасдан ташқарига чиқдим. Отам менга ўзича таскин берган бўлди, овутди. Отамнинг ёнида ҳийла пайтгача пиқ-пиқ йиғлаб ўтирдим…
9.
Чамаси, орадан ярим соатлар ўтгач, ён-атрофимизда бирдан тўс-тўполон бошланиб кетди.
Биров имтиҳон бўлаётган хонадан ўқдек отилиб чиқиб қочди, унинг кетидан билагига қизил латта боғлаган бир тўда йигитлар югуриб кетишди.
Ола-ғовур босилгач, маълум бўлдики, бухоролик Саъдулла Fайбуллаев деган абитуриент ноҳақ баҳо қўйгани учун Норбой Худойбергановни: “Ҳей, фалонингни фалон қилай!” деб сўкиб қочган экан…
Мен учун ҳам Саъдулла ўч олганини эшитиб, ҳовурим босилди.
(Саъдулла Fайбуллаев узоқ йиллар Ўзбекистон ҳукумати қошидаги тилшунослик қўмитасида масьул котиб бўлди. Сўнг “Кураш” журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлади)…
10.
Кейинчалик Норбой Худойберганов Маҳмуд Сатторовни учратиб: “Бир шогирдинг бор экан. Олов-а, олов!” деган экан…
Ҳамма имтиҳонлардан ўтдим, аммо битта “уч“ аралашиб, мен тўплаган умумий баллнинг миқдори пасайиб кетди. Ўн олти балл билан журналистика факультетининг кундузги бўлимига ўқишга кириш амри маҳол эди.
Мандат муддати белгиланган кунгача орада танаффус бўлди.
Шу фурсатдан фойдаланиб отам яна бир марта Анвар Шомақсудовга учрашди.
Декан дарҳол менинг ҳужжатларимни қабул комиссиясидан сўратиб олиб: “Бу балл билан кундузги бўлимга кира олмайди, ҳатто кечкига ҳам илинмайди. Лекин сиртқи бўлимга заҳира сифатида, шартли равишда, ўқишга олишимиз мумкин. Эрта – индин кундузги ва кечки бўлимларнииг мандати бўлади. Кейин сиртқи бўлимга навбат етади. Мандат куни радиодан ўқишга кирган cтудентларнинг номлари эълон қилинади. Аммо эьлон қилинган рўйхатда ўғлингизнинг номи бўлмайди. Шундай бўлса-да, энг охирги боладан кейин ўғлингизни ҳам менинг ҳузуримга киритиб юборинг, биз уни сиртқи бўлимга тиркаб қўямиз. Яхши ўқиса, у ёғи ўзига боғлиқ. Маҳмуд ака, қуролдошлигимиз ҳаққи-ҳурмати, бундан ортиқ ёрдам қилолмайман”, – дейди Анвар ака.
Отам менга бўлиб ўтган гапларни айтади.
Қисқаси, ажойиб инсон Анвар Шомақсудовнинг беғараз ёрдами билан ТошДУнинг журналистика факультетига сиртдан ўқишга кирдим…
11.
Сиртқи бўлимда ўқийдиган студент бир жойда ишлаши керак.
Мен “Ўзбекистон” нашриётида курьер (яъни – югурдак) бўлиб ишлай бошладим.
Ҳар куни нашриёт билан босмахоналар ўртасида бўзчининг мокисидай қатнайвериб, товонларим қавариб кетарди. Баъзи кунлари Янгийўлдаги босмахонага ҳам бир неча марта бориб келардим: чоп этилаётган рисола ёки китобларнинг корректура нусхаларини у ёқдан-бу ёққа, бу ёқдан – у ёққа етказиб берардим.
Ўша пайтларда «Ўзбекистон» нашриётида Наим Ғойибов директор эди…
12.
Хуллас, Гаим Ғойибов бош бўлган “Ўзбекистон” нашриётида курьер бўлиб ишлаш билан бир вақтда республика радиосининг “Пионер эрталиги” эшиттиришида ҳам дикторлик қилардим.
Эшиттириш ҳар тонгда: “Диққат қилинг, эфирда Ўзбекиcтон пионерларининг радиогазетаси – “Пионер эрталиги!” деб бошланарди.
Эшиттиришни, одатда, Fайрат Зуннунов, Гулнора Музропова, Ҳотам Ниёзов, Ҳафиза Вафоева, Доно Алимова, Дилором Абдуллаева, Ҳафиза Дадажонова ва Исмат Хушевлар олиб боришарди.
Ҳозир Президент девонида ишлайдиган Дониёр Обидов исмли дўстимиз ҳам “Пионер эрталиги” эшиттиришида қатнашиб турарди.
Ўзбекистон радиоcининг “Болалар ва ўсмирлар” таҳририятида ўша пайтлари Латиф Маҳмудов мудир, шоир Муҳаммад Раҳмон эса муҳаррир бўлиб ишларди.
Мени ҳам Муҳаммаджон ака радиога жалб этганди, у кишидан ҳам чексиз миннатдорман.
Чунки, “Пионер эрталиги”даги ҳар бир чиқишимизга бизга вақти-вақти билан уч сўму эллик тийиндан гонорар (қалам ҳақи) беришарди.
Бу пулга биз ўн кун шоҳона тушлик қилардик – уч сўму эллик тийин биз учун ўша пайтлар жуда катта пул ҳиcобланарди…
13.
Мен “Ўзбекистон” нашриётининг ўша пайтдаги директори Наим Fойибовдан ҳанузгача миннатдорман.
Чунки биз қатъий режимга кўникмаган қишлоқ болалари эдик, кўпинча ишга кечикиб борардик.
Наталья Сергеевна деган ишлаб чиқариш бўлиминнг бошлиғи эcа дарҳол директорга ишга кечикиб келган ходимларнинг рўйхатини берарди: кимдир мукофот пулидан, кимдир маошининг маълум қисмидан маҳрум этиларди.
Лекин директориз Наим Ёвқочевич биз студент-ёшларга нисбатан ҳеч қачон бундай жазо чораларини қўлламасди.
Назаримда, у киши “камбағални урма, сўкма, фақат кўйлагини йирт” – деган мақолнинг теран маъносини яхши билардилар.
Наталья Сергеевна бўлса, қачон ишга борсам, бир менга, бир девордаги оcма cоатга қараб: “Ҳозирги ёшлар бетартиб бўлиб кетган!” деб дашном бериш одатини ташламасди.
У ерда Эргаш Зокиров деган акахонимиз бор эди, яхши одам эди, доим бизга йўл-йўриқ кўрcатиб, маслаҳат бериб юрардилар.
Лекин барибир тан олиб айтишим керак, нашриёт директори Наим Ғойибов мени ҳамиша қўллаб қувватлаб келдилар. У киши мени эрта бир яхши одам бўлиб кетишимни чин юракдан истаган эди гўё.
Кейинчалик, Москва Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиб юрган кезларим Наим Ғойибов ўша ерда докторлик илмий ишини ёқлади. Ўшанда уни Ўзбекистонликлар номидан ёлғиз ўзим табриклаган эдим.
Орадан йиллар ўтиб, Наим Ғойибов “Ўзтелерадио” компанияси раиси, Маданият вазири лавозимларида ишлади…
14.
Ўзбекистон” нашриёти жойлашган тўртинчи қаватда Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва саньат нашриёти ҳам бор эди.
Ишлаб юриб олимлар, ёзувчилар, шоирлар билан яқиндан танишдим. Ҳамид Ғулом, Рамз Бобожон, Одил Ёқубов, Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғофуров, Шавкат Раҳмон, Миртемир домланинг ўғли Миржалол ака, Низом Комилов, Машраб Бобоев, Рауф Парфи, Асқарали Шароповлар шулар жумласидан эди.
Энг қувончли нарcа – бизга ҳар ойда нашриётдан “проездной” бериларди – автобус, трамвай, троллейбусларда текин юриш ҳуқуқига эга бўлардик.
Биз бу “ҳужжат”ни кўрсатиб, кундузги бўлимларда ўқийдиган cтудентларга мақтаниб юрардик. У пайтларда ишхонадан бериладиган “проездной”ларга ўша корхонанинг юмалоқ муҳри босилган бўларди…
15.
Йиллар ўтиб сиртқи бўлимдаги ўқишимни кечки бўлимга, cўнг кундузги бўлимларга ўзгартирдим.
Назаримда, фақат кундузги бўлимда ўқийдаган талабаларгина ҳақиқий “олтин давр”да яшаётгандек, ҳақиқий билимни ўшалар олаётгандек туюларди.
Ишқилиб, кундузги бўлимда ўқийдиган студентларга ниҳоятда ҳавас қилардим.
Охири Абдулла Орипов, Маҳкам Маҳмудов ва бошқа устозларимизнинг ёрдами билан кундузги бўлимга ўқишга ўтдим.
Ўшанда мени бир курс пастки босқичга ўқишга олишган. Шунга ҳам рози бўлганман.
Кундузги бўлимда икки йил таҳсил кўрганимдан сўнг билсам, бу ерда ҳам мен тасаввур этган даражада билим берилмас экан, бу факультетда мен истаган ўқитувчилар йўқ ҳисоби эди.
Афсуски, шунақа экан (узр, албатта)…
16.
Масалан, Ориф Саидий деган профессор ўзи ўқитадиган фаннинг моҳиятини тушунмасди. Шу боис у киши қачонки бизнинг курсимизга таълим бергани кирса, аввало: “Исматжон, қалайсиз? Соғлиқларингиз яхшими? Ота-онангиз тинч-омонмилар? Қачон қишлоққа бордингиз? – деб обдон ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг дарс бошларди.
Нега? Негаки, ўзини шу қадар яқин олган домлага дарс давомида уни довдиратиб қўядиган саволлар бермасдан, “одоб” сақлаб ўтиришим учун оғзимга қулф солиб қўярди гўё. Мен истиҳола этиб ўтиришга мажбур бўлардим.
Баъзан ўзимни тутолмасдан cавол бериб қўйсам, бирдан домлани йўтал тутиб қоларди, кейин дастрўмолини оғзига босиб узоқ йўтарларди-да, аудиториядан ташқарига чиқиб кетарди…
Англадимки, ТошДУнинг журналиcтика факультетини битириб, диплом олиб чиқишим қийин бўлмайди. Лекин бунақада барибир “алиф” ни “калтак” дея олишим қийин, шекилли.
Шундан кейин Москва Давлат университетининг журналистика фақультетига ўқишимни ўзгартириб кетишга қapop қилдим.
“Яна бир йил opқa кypсгa ўқишга оламиз”, дейишди. Мен бунга ҳам рози бўлдим.
Шундай қилиб, беш йиллик журналистика факультетини етти йилда битириб чиқдим…
17.
Москвада ўқиган йилларим менинг ҳаётимда ёрқин ва ўчмас из қолдирган.
Бу ҳақда мавриди билан алоҳида ҳикоя қиламан. Лекин кўз ўнгимда доим нурланиб турадиган айрим воқеалар тўғрисида ҳозироқ айтиб ўтмасам бўлмайди.
Ўша пайтларда шоир Собит Мадалиев Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Моcквадаги мухтор вакили эди.
Қачонки, Ўзбекистондан шоир-ёзувчилар келадиган бўлса, биз Собит акадан билиб олардик-да, сўнг Москвада ўқийдиган ўзбек қизларига бир хилда атлас кўйлак-лозим кийдириб, “Домодедова” аэропортига уларни кутиб олгани чиқар эдик.
Ял-ял ёниб, гуллар ушлаб турган ўзбек қизларини учратган ижодкорлар қувончини бир кўрсангиз эди.
Хусусан, ўша пайтлардаги ёзувчилар уюшмасининг раҳбарлари ва масъул ходимлари Сарвар Азимов, Нормурод Нарзуллаев, Барот Бойқобилов ва бошқаларни алоҳида эҳтиром ва иззат-икром билан кутиб олганмиз.
Агар Абдулла Орипов Москвага бориб қолса, бизлар учун байрам бўлиб кетарди…
18.
Одатда, ёзувчи ва шоирларимиз эрта баҳорларда Москвага боришарди ва албатта ҳандалак олиб келишарди. Ҳандалакнинг хушбуй ҳиди билан бирга димоғимизга гўё жонажон юртимизнинг нафаси ҳам урилгандек кўзларимиз тиниб, бошларимиз айланиб кетарди…
Оҳ, Ўзбекистон! Биз ҳандалакларни самолётлардан машиналарга, машиналардан меҳмонхоналарга кўтариб борардик.
Тасаввур қиляпсизми, атлас либосга бурканган ўзбек қизлари Москвада севимли шоирларининг орқасидан эргашиб, ҳандалак кўтариб юришарди.
Лекин ҳеч ким бизга ҳандалак беришни ўйламас, биз уларни фақат ҳидлаб кўришимиз мумкин эди холос.
Кейин Собит акадан сўраб-суриштириб билсак, улар ҳандалакларни ўзларининг азиз ва муҳтарам таржимонларига олиб боришар экан.
Фақат Абдулла Ориповгина кўнгли бўшлик қилибми, ҳандалакларини бизга сўйиб берарди: “олинглар, енглар!” деб сийлар эди.
Сўнг магазиндан бир жуфт бешта юлдузи бор “Арман” конягидан харид қиларди-да, ширакайф ҳолда таржимони Римма Казакованинг уйига жўнаб кетарди.
Баъзан ҳурматли шоирларимиз қўлимга керакли адресларни ёзиб: “Манави ҳандалакларни фалончига элтиб бер!” деб бизга буюрардилар.
Биз кун бўйи тамшаниб-тамшаниб Москванинг турли чеккаларидаги квартираларга ҳандалак улашиб чиқар эдик.
Гоҳида нуфузли идораларга ҳам ҳандалак олиб борардик…
19.
Москвада мен университетнинг Шверник кўчасидаги (ДАС) «аспирант ва стажерлар уйи»да Бахтиёр Ҳасанов ва Додожон Отавуллаев деган йигитлар билан бирга яшаганман.
 Ўша пайтларда Бахтиёрнинг дадаси Ўзбекистонда Савдо вазири эди. Шу боиc холодильнигимиздан қишин-ёзин мева-чева ҳамда кўкатлар аримасди.
Кейинчалик Бахтиёр “Правда Вocтoкa” газетасида бош муҳаррир бўлди. Сўнг маълум муддат Президент девонида ҳам ишлади. Ўзи ниҳоятда камтар, камсуқум йигит.
Додожон Отавуллаев эса Тожикистоннинг Панжакент районида туғилган бўлиб, қайсидир бир амалдорнинг эрка ўғли эди.
Баъзи ойлар уйидан минг сўмгача пул келиб турарди. Ўша пайтлар ўртача ойлик олтмиш-етмиш сўм бўлганини ҳисобга олсак, бу жуда каттa пул эди.
Хуллас, икки бойвачча йигитнинг қаватида оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўғли ҳам мазза қилиб cтудентлик гаштини сурарди. 
Суратда: Москвада бирга ўқиган курсдошим, тожик мухолифати лидери Додожон Атовуллаев
Кейинчалик Додожон Тожикистоннинг бугунги раҳбариятига мухолифатда бўлган, Москвада чиқадиган “Чароғи Рўз” газетасига раҳбарлик қилди.
Ҳозир Германия истиқомат қилади. Тожик мухолифатининг кўзга кўринган сиёсий лидери.
Айниқса, қайсидир бир йили Тожикистон ҳукумати талаби билан Москва милицияси томонидан “Шереметьево-2″ аэропортида қўлга олингач, Германия, Буюк Британия ва Америка қўшма Штатлари давлат департаментлари талаби билан озодликка чиқарилгандан cўнг, унинг халқаро миқёсдаги обрўси янада ошиб кетди.
Уни кейин ҳам   (Москва ва Грузияда) қамашди. Ва ҳар гал дунё ҳамжамиятининг талаби билан озод қилишади. Бир марта ҳатто пичоғлаб ҳам кетишди. Лекин, у ўлмай, соғ қолди.
Биз у билан ҳозир ҳaм телефонлашиб турамиз…
20.
Хуллас, мен “Ёш ленинчи” газетаcининг йўлланмаси билан журналистика оламига кириб келган бўлсам, айрим шоир ва ёзувчиларимиз Ўзбекистоннинг хушбўй ҳандалаклари билан Иттифоқ адабиётига кириб боришганди…
(давоми бор)

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Юракдаги чандиқлар (Иккинчи тарсаки ва биринчи инфаркт) 2-6
  2. Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)
  3. Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.
  4. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргўзаштлари (Биринчи китоб, 18-боб)
  5. Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ
  6. Исмат Хушев: “Президент эркаси”нинг саргўзаштлари 1-китоб. М.Сатторов сўзбоши
  7. Исмат Хушев: ҚАШҚАДАРЁ. КИТОБ. ХУШЕВЛАР СУЛОЛАСИ. (1-китоб, 1-боб)
  8. Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (1-7) Исмат Хушев хотиралари…
  9. Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)
  10. Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)
  11. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргўзаштлари (Биринчи китоб, 18-боб)
  12. Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Zulfiya says:
    12/06/2021 at 20:34-

    Bolaligingiz zor bolgan. Biz buvim sovhoz uylariga kelar edik.Hovli nihoyatda katta bir tomoni tok boshka tamon semerinka .Katta ariq buvim uylarining tomorqa oqar edi O[oqimni eslolmayman 1 yeshar bolganman.Onam hechqachon uy bekasi bolmagan . Biz ham katta oila . Bizga milliy maktab nasib etmadi.Bogcha ham milliy emasedi.Shunday oddiy Shu qishloq biz uchu dacha deganday . ammo tappi hiydi kulcha .Kup adabiyetni men ukiyelmas edim lugot ruscha uzbekcha bor edi teskari yoq edi.Utkan kunlarni zaq bilan ukidim . vse ha Shodlik kuychsi ham zor .

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31249 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31196 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31162 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30789 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30785 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30760 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30746 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30740 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30735 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30725 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30725 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30709 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30699 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30683 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30669 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30668 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30665 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30660 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30642 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30640 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30638 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30622 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30619 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30614 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30612 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30599 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30598 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30566 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30549 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30548 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30546 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30537 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30536 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30532 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30522 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган