"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Шоҳ билан Шоир ўртасидаги “Қора ботир”лар…

Муҳаррир минбари, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 04/01/2021 23:12-     10642 марта ўқилди

   ШОҲ БИЛАН ШОИР ЎРТАСИДАГИ “ҚОРАБОТИР”ЛАР ёки АБДУЛЛА ОРИПОВНИНГ ЭНГ СЎНГГИ АРМОНИ

 

 

Ислом Каримов ва Абдулла Орипов қандай танишган эдилар?   

Шоҳ ва шоир ўртасини бузган “Қора ботир”лар…  

Адабиёт майдонидаги “Қора ботир”ларнинг нияти нима эди?

Одил Ёқубов ва Пиримқул Қодировнинг кушандалари ошкор бўлди 

Абдулла Ориповнинг энг сўнгги армони…

 

 

Журналист Исмат Хушев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Каримов билан…

 

Сўзбоши ўрнида:

Болалик чоғларимда ҳадис ва оятлар, ғазал ва ривоятлар билан бирга эртак ва афсоналар, қашқадарёча айтганда – маталлар эшитишга ҳам жуда ишқивоз эдим.

Масалан, Тохир ва Зуҳра бир биринии севиб катта бўлади. Тохир – камбағалнинг юпун ва рангпар боласи, Зуҳро – катта бойнинг эрка ва тантиқ қизи. Шунинг учун ҳам Бой ота ўз суюкли қизини камбағалнинг бечора ўғли – Тохирга бермай, ўз садоқатли вазирининг бойвачча ўғли – Қоработирга беради. Ўз орзусига етаолмаган пок муҳаббат ва садоқат, адолат ва диёнат тарафдорларининг ғаними ва рақиби бўлган Қоработирлар давлат ва салтанатда ҳамиша бўлган.

Беминнат ва буюк ҳамкорликлар ўртасига қора туйғу билан бошини тиқиб, ёмон ниятда қилинган дилпораликни “қоработирлик” деб аташ эҳтимол ана шу тарихий ривоят ва урф одатларимиздан бизга қолган оғир мерос бўлса, не ажаб.

Туркий шеърият байроғини буюк Алишер Навоийдан кейин энг баланд чўққига кўтара олган Абдулла Ориповни ҳам “қоработир”лар бизнинг кўз ўнгимизда еб адо қилди ва, минг афсуски, биз – буюк шоирнинг замондошлари, бир чеккада томоша қилиб турдик… Демоқчиманки, ёвуз чангалли, қора ниятли қоработирлар фақат тарихда эмас, бугун ҳам орамизда – парда ортида ғимирлаб юришибди …

Бас, шунча чидаганимиз етар, уларнинг юзидан ниқобини олиш пайти келди, акс ҳолда, бу дунёдан армон билан ўтиб кетган шоирнинг руҳи бизни кечирмайди…

 

* * *

 Абдулла ака умрининг сўнгги ойларини она – Ватандан минглаб чақирим нарида – Америкада, мусофирлик тутқунида ўтказишига тўғри келди ва худонинг омонатини ҳам шу ерда эгасига топширди. Буюк шоирнинг энг сўнгги аламли нидолари, афсуски, ўзининг ичида кетди…

Абдулла Орипов асосан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, дунё миқёсидаги таниқли сиёсатчилар, довруғли олимлар, ижодкор ва арбобларнигина қадами ета оладиган етти иқлимга таниқли бўлган Хьюстон шифохонасида ҳаётининг сўнгги йилларида орттирган оғир юрак хасталигидан даволанади.

Айни пайтда, тақдир тақозоси билан бу шаҳарда Абдулла Ориповнинг Мавлуда исмли қизи ҳам турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан яшарди.

Шунинг учун ҳам Абдулла ака умрининг сўнгги йилларини ана шу – ўзи бир пайтлар мадҳ этган – “Америка – сеҳрли диёр”да ўтказади.

У киши оғир хасталикка чалинганини билса ҳам, ҳали яшашидан, ҳаёти давом этишидан умидвор эди.

– Яна уч-тўрт йил умримиз бор, шекилли, – деб гапирганини эшитиб, юракларим музлаб қолганди.

Абдулла ака бу гапни чексиз бир армон билан, тенгсиз бир ҳасрат билан гапирган, мен эса у кишининг бу умидсиз ва мискин гапларини ҳайрат билан, даҳшат билан эшитиб, ич-ичимдан юм-юм йиғлаган эдим. Абдулла аканинг дарди бу қадар давосизлигини мен билмасдим, албатта, бироқ унинг ҳасрати – аламли, армонлари – чексиз ва ниҳоясиз йўқлигини билардим, унинг ҳасратини тинглаб, баъзан даҳшатга тушардим…

Ҳа, бугун энди очиқ ойдин айтишим керак – буюк шоирнинг умрига зомин бўлган “қоработир”ларни номма-ном билардим ва Абдулла акага бирор  кор-ҳол бўлса, мен уларни ғажиб ташлагудай бўлардим. Вақт ўтиб билдимки, уларни “ғажиб” ташлаш иложсиз экан, “қоработир”лар ҳамма замонларга мослушувчан бўларкан! Шу боис уларнинг илдизига болта уриш,уларнинг пайини қирқиш осон кечмаслиги аён! Қолаверса, уларни “ғажиб ташлаш” озлик қилар экан, жамият учун энг кераклиси –уларнинг юзидаги қора пардани – жирканч ниқобини йиртиш кераклигини, ниҳоят, англаб етдим!

Жамият ҳам бунга тайёр бўлиши керак, оқ ва қорани ажрата билиши ва “қоработирлар”дан нафратланиш, жирканишга ўрганиши керак,чамамда бугун шундай муҳит етилди! Ўзбекистонда бугун оқ ва қорани ўз номи билан аташ одат тусига кира бошлади.

Бугун Абдулла Ориповнинг 80 йиллик юбилейи арафасида Ўзбекистонда эсаётган эпкин – шабадаларда мен буни ҳис қилдим. Буюк шоир ҳаётининг сўнгги ўн йили қай даражада азоб-уқубатлар остида ўтканлиги ва нафақат унинг балки оила аъзолари ҳам қувғин ва маломат остида қолганлиги ҳақидаги ҳақиқатлар юзага чиқа бошлади. Бироқ “қоработирлар”нинг номи тилга олинмаяпти, албатта…

Абдулла ака Хьюстонда ўтган ҳаёти давомида неча бор кўришган ва суҳбат қурган бўлсак, доимо яна у-ч тўрт йил яшашни орзу қилар, ”айтадиганларим –ёзадиганларим бор” деб армон чекарди. Энди ўйласам, бунча муддат яшашга кўзи етмас экан-да…Мен эса, уч –тўрт йил ҳам ҳадемай ўтиб кетади-ку. Наҳот инсон ўз ўлими яқинлашганини билиб ҳам, тинч ва хотиржам қололмаса, яна уч-тўрт йиллик умид билан яшай олиш учун, ўзида куч-қудрат топа олса деган беадад ўй менга сира тинчлик бермасди. Ким билади, ”қоработир”ларни ўз қалами билан фош этмоқни истармиди?…

Лекин Абдулла акага яна уч -тўрт йил яшаш, насиб этмади… Ана шундай дилтанг ва рутубатли кунларнинг бирида Абдулла ака телефонда мендан бирорта кўнгилочар жойга боришимизни илтимос қилди ва мен шоирнинг юрагида бир кучли вулқон туғён ураётганини сездим. Мен Мавлуданинг уйи атрофидаги шинамгина  меҳмонхонада жойлашган бўлиб, прокатдан ижарага яп-янги автомашина ҳам олган эдим. Тезда етиб бордим. Ҳанифа янга – акангизни эҳтиёт қилинг, кейинги кунларда негадир жуда асабийлашиб, инжиқлашиб қолганлар деб мени огоҳлантирди.

Янганинг бу гапларида жон бор эди. Энг яқин кишиси оғир хасталикка чалинган оналар ва рафиқалар буни яхши билишади. Боз устига, Абдулла акадек беаёв таъқиб ва тазйиққа олинган таниқли ва довруғли  ижодкор билан умргўзаронлик қилиш, унинг ҳасрат ва кулфатларига шерик бўлиш, ўша жабр ва зулм домида бирга қоврилиш ҳам аслида  осон эмас, қолаверса, бу ҳам бир қаҳрамонлик эди. Буни мен яхши билардим. Шунинг учун ҳам янганинг сўзларини тўғри тушуниб, хаста устозни секин аста етаклаб, машинага оҳиста ўтқаздим.

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев улуғ ўзбек шоири Абдулла Орипов (машина ичида) билан Хьюстон сайрига жўнаш арафасида…

 

Абдулла ака билан шаҳар айлана бошладик. Қаерга боришимизни ўзимиз ҳам билмас эдик. Рулни эркин қўйиб, денгиз бўйлаб, машина бизни қаерга бошласа, ўша ёққа қараб кета бошладик.

Америка жуда гўзал диёр. Денгиз бўйлари ва ям яшил кенгликлар қалбингизга ажиб бир завқ шавқ бахш этиб, руҳингизни сокин ва мунаввар туйғуларга ошно этади. Бундай пайтда фақат ва фақат яшагингиз келади, ҳеч қачон ўлишни истамай қоласиз…

Бир соатлар чамаси шаҳар кезганимиздан кейин Абдулла ака менга машинани бирорта ресторан олдида тўхтатишимни илтимос қилди. Янгангга айтмайсан, ука. Эллик грамм коньяк ичгим келди. Шу ерга кириб, бирор нарса тамадди қиламиз.

-Сизга ичиш мумкин эмас-ку,– дедим хижолатомуз.

– Ҳеч қиси йўқ, ука. Бу дунёда мангу яшаш ҳам имконсиз. Юрагим сиқилиб кетган шу кунларда...бироз бўшатиб олишим керак… Сенга айтар гапим бор,ука…

 Ноилож машинани тўхтатиб, ресторанга кирдик.

Соҳибжамол официант қиз югуриб олдимизга келди. Биз икки киши эканимизни айтиб, гул очилиб турган дераза олдидаги жойни танладик. Бир пасда стол усти ноз неъматга тўлиб кетди. Абдулла ака ҳеч нарса емаслигини, фақат бир бўлак гўшт билан эзғиланган картошка пьюреси бўлса, бас, – деб илтимос қилди. – “Айт, озроқ коньяк олиб келсин” – деди чуқур хўрсиниб.

 -Биласан, менга умуман ичиш мумкин эмас, ука. Лекин бу врачларнинг айтганини қилаверсак, ҳеч нарса емай-ичмай ўлиб кетамиз. Бугун бироз юракни бўшатишим керак. Келганинг яхши бўлди…

-Сен учун ичаман, ука. – деди Абдулла ака биллур қадахни қўлга оларкан. – Раҳмат, ука, Канададан мени излаб келдинг, мана бир ҳафтадирки, ёнимдасан. Москвада инфаркт бўлганимда ҳам ёнимда эдинг. Барака топ, умринг узун бўлсин, укажон. Ҳали шундай кунлар келадики, сизларни Ватандан жудо қилганлар – ўзлари кўчама-кўча дарбадар, ватангадо бўлиб, сизлар Ватанга юруғ юз билан қайтасизлар…

Иккинчи қадаҳдан сўнг Абдулла ака сармаст эмас, аксинча жиддий қиёфага кириб, менга ўйчан тикилиб қолди. Рости Абдулла акани буқадар ғамгин ва айни пайтда бу қадар туғён ҳолатида кўрганимни эслолмайман. Устознинг кўзларидан учқун сочилиб, юрагимга қадалгандай бўлди, у кишининг юз-кўзида ёнаётган қаҳр-ғазабни сезиб, бир зум тикилиб қолдим. Абдулла аканинг юрагида вулқон кўз очган эди назаримда. Устоз гўё ўзига-ўзи гапираётгандаё вазмин сўз бошлади. У неча йиллар юрагини эзиб ётган дардининг чок-чокидан сўка бошлади, афтидан бу сирни биринчи бор тўкиб солаётган кўринарди. Назаримда бу ҳасрат эмас, васият эди, буюк устознинг бу олис юртда бир кори-ҳол юз берса, ичимда кетмасин, деган армони, менга қолдирган омонати эди…

Бу “омонат” бир мавзуда, асосан Ислом Каримов билан қандай танишиб ва уларнинг бу муносабати алал оқибат қандай “фожеа” билан тугагани ҳақида эди. Устоз гўё Ислом Каримов билан ораларига тушган совуқликни бирма-бир таҳлил қиларди.

–Илгари Ислом ака бундай эмасди. Жуда раҳмдил ва меҳрибон, инсоф-диёнатли эди. Биринчи раҳбар бўлганидан кейин янаям яқин тута бошлади, ҳар сўзида самимийлик уфуриб турарди. Менга бир пайтлар кўз ёш тўкиб, елкамга бош қўйиб, “Сиз улуғ инсон экансиз!” деб йиғлаган эди. Бугун энди ўша кунларини унутиб, ҳе йўқ-бе йўқ, мени ҳар қадамда таъқиб ва тазйиққа ола бошлади, – деди оғир хурсиниб, Абдулла ака. – Гўё бошқа Ислом Каримовга айланиб қолди…

–Сенга бир воқеани айтиб берай, фақат буни ҳеч қаерга чиқармайсан. Йўқса, мен-ку, ёшимни яшаб бўлдим, сенга қийин бўлади! -Устоз олис ўтмишдаги маҳзун бир воқеани менга ҳикоя қилиб бердилар…

-Етмишинчи йилларнинг ўрталарида Москвага боргандик, – сўз бошлади Абдулла ака ўйчан ва маюс қиёфада. – Тўрақўл Юлдошев деган Ўзбекистоннинг Москвадаги “постпред”и бўларди. Ўзбекистонга оид қандайдир анжуман эди. Тадбирдан сўнг катта зиёфат бўлди. Барча обком котиблари, республика вазирлари шу ерда эди. Мен ўтирган даврага Тўрақул Юлдошев икки кишини бошлаб келиб, менга таништирди. Бири – Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раиси, иккинчиси – Ўзбекистоннинг янги тайинганган молия вазири экан.  Ўша молия вазири дегани – қадди қомади келишган-у, лекин юзлари чўтир ва лаблари тиртиқ, орриқ ва кўримсиз бир йигитча эди. Ислом Каримов дегани шу экан.

–“Биринчи муҳаббатим”ни Сиз ёзганмисиз? – деб сўраб қолди у дабдурустдан.

Ҳа, мен ёзганман, – дедим бир оз хижолат чекиб. Янги танишим бу сўзни худди нега шу шеърни ёздинг дегандик заҳархандалик ва қандайдир ички бир норозилик билан айтганга ўхшади. Йўқ, хато қилган эканман. Ҳа, мен ёзганман, деганимдан кейин узун бўйли бу мулозим йигит кутилмаганда мени қучоқлаб, елкамга бош қўйиб, ҳунграб йиғлаб юборди. Мен ҳамманинг кўз ўнгида турганимиздан бироз шошиб қолдим. Даврада ҳамманинг кайфи ошган, ичкилик авжида эди. Лекин эндигини молия вазири этиб тайинганган бу ёшгина йигитчанинг елкамга бош қўйиб ҳунграб йиғлаши мени анча мутаассир қилиб қўйган эди. У елкамга бош қўйиб, армон билан, ҳасрат билан, тўлиб тошиб йиғларди. Бир лаҳза нима қиларимни билмай қолдим. Уни менга олиб келиб таништирган Тўрақул Юлдошев ҳам, Тошкент ижроқўми раиси деган Мирсаидов ҳам, бошқалар ҳам нима қиларини билмай хижолатда ер чизиб турардилар. Ислом Каримов эса менга ҳеч нарса демай бир майдон елкамга бош қўйиб, бир фурсат ўзи йиғлаб, ўзи тинди. Мен ҳам индамай унинг кўнгли тўлиб кетган бўлса, майли, йиғлаб юрагини бўшатиб олсин деб, имкон бердим. Кўп ўтмай, Ислом ака йиғидан тўхтаб, қизарган кўзларини яшириб, узр сўраганча: “Сиз улуғ инсон экансиз!” деб мени яна бир “ташланиб”, икки юзимдан чўлпиллатиб ўпиб, сўнг даврани тарк этди…

Ислом Каримов ўшанда менга ҳеч нарса демади. Фақат елкамга бош қўйиб, узоқ йиғлади. Армон билан, ҳасрат билан, ўксиб ўксиб, тўлиб тошиб йиғлади. Лекин ҳеч нарса демади. Бошқаларга ўхшаб, ўзининг биринчи муҳаббати ва рад этилган севгиси ҳақида ҳам узундан-узун дил розларини айтмади. Фақат мени қаттиқ қучоқлаб, елкамга бош қўйиб, юрагини бўшатиб, ўксиб –ўксиб йиғлади, холос…сочларига оқ оралаган Ислом Каримовни йиғлатган, одамлар олдида бўзлатган санам кимлигини билмадим-у, лекин бир нарса аниқ эди, бу – биринчи муҳаббат акс садоси эди.

Орадан йиллар ўтди. Кунлардан бир куни – ўша Москвада елкамга бош қўйиб йиғлаган мулозим йигитнинг Госпланга раис бўлганини, Бош вазир ўринбосарлигига тайинланганини эшитдим. Кўп ўтмай эса, Қашқадарё обкомига биринчи бўлиб кетди. Сўнг Тошкентга – Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлиб кўтарилиб келди.1991 йилда эса, Ислом Каримов Президент бўлиб сайланди…

Президент Ислом Каримовнинг менга муносабати аввалгидек, елкамга бош қўйиб йиғлаган пайтидагидек, ҳамиша илиқ ва меҳрли, айтиш мумкинки, жуда самимий эди. Яширмайман, ундан жуда кўп яхшиликлар кўрдим – тушимга кирмаган амал ва мукофотлар олдим, Давлат мадҳиясини ёзиш менга насиб этди, Қаҳрамон бўлдим. Лекин кейинги пайтларда Ислом ака билан кутилмаганда орамиздан қора мушук ўтиб, муносабатларимиз тобора совуқлаша бошлади ва бу совуқ шамол қаёқдан эсаётганини билолмай бошим қотарди.

Бугун ўйлаб қарасам, буларнинг барчасига ўртадаги “Қора ботир”лар сабабчи экан. Мен уларга ҳеч қачон ёмонлик қилмаганман, улар ҳам мен билан кўришганда ҳар сафар  таъзим бажо этиб, эҳтиром билан кўришган. Лекин ҳар кўришганда уларнинг синчков нигоҳларида, қитмир кўзларида ҳиссиз ва туйғусиз совуқ бир нарса ялтираб кетишини сезардим, юрагим орқага тортиб кетарди…

 Абдулла аканинг бу дил сўзлари Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаётининг маълум бир даврида тарихий аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, бундан беш йил муқаддам Абдулла Орипов билан АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтган ўша суҳбат матнини айнан келтиришга қарор қилдим.

Назаримда, бугун Абдулла ака орзу қилган ўша кунлар келганга ўхшайди…

 

АБДУЛЛА ОРИПОВ БИЛАН ИСМАТ ХУШЕВ ЎРТАСИДА КЕЧГАН СУҲБАТ СТЕНОГРАММАСИ /АҚШ.-2016 й./

—————————————————————————————————————————————————————

Абдулла Орипов: Ростини айтсам, мен аввал Хавфсизлик идорасидан, хусусан унинг раҳбари Рустам Иноятовдан қаттиқ ранжиб юрдим. Бугун ўйлаб қарасам, бу ерда вазият мен ўйлагандан ҳам бошқача экан.  Улар фақат тепадан тушган буйруқни бажаришган, холос. Бу ердаги энг асосий ўйинчилар – Президент ёнидаги “Қора ботир”лар, ҳиссиз ва талантсиз ижодкорлар, Союз  (Ёзувчилар уюшмаси назарда тутиляпти. – И.Х.) раҳбарлари бўлган.  Шуни икки қулоғинг билан яхшилаб эшитиб ол, ука. Бу гуруҳ – сенинг гапинг билан айтганда – бир тийинга қиммат, шуҳратпараст  “ижодкор” Муҳаммад Али билан бирлашиб, бошимга жуда кўп кулфатлар солишди, ҳаётимни заҳарлашди,тириклайин қонимни ичишди, умримни зардобга, орзу – умидларимни саробга айлантиришди.

Исмат Хушев: Уларга Сизни йўқотиш нима учун керак бўлиб қолди деб ўйлайсиз, Абдулла ака?

Абдулла Орипов: Улар яъни – Ўзбек адабиётининг “янги даҳолари” билан Президент орасида мен – тўсиқ эдим-да, ука. Ҳа-ҳа, исталмаган тўсиқ! Уларнинг бирорта таклиф ва ё истагини амалга оширишдан олдин Президент албатта мендан масалаҳат сўрарди, нима дейсиз деб. Уларга ана шу нарса ёқмаган. Улар мени йўлдан олиб ташлаб, сўнг ўз манфур мақсадларига етишишни орзу қилган эдилар ва бу ниятларига етдилар ҳам! Кимга мукофот-у, кимга унвон бериш инон-ихтиёри мутлақ уларнинг қўлига ўтди! Уларга адабиёт эмас, ана шу салтанат керак эди! Хуллас, улар адабиёт майдонида узоқ даври-даврон суришни режасини туздилар… Бугун яхшилаб ўйлаб қарасам, Ислом ака билан орамизга соя ташлаган ҳам ўша – “қоработирлар”нинг ўзи экан. Мени йўлдан олиб ташлаш учун бу шаккок ва олифта гуруҳнинг менга нисбатан қилмаган маккорлиги ва уюштирмаган мунофиқлиги қолмади!

Исмат Хушев: Ислом акага яқин бўлиб юрганда наҳот шуни билмаган бўлсангиз, ака. Мен нима демоқчи эканимни тушунган бўлсангиз керак?…

Абдулла Орипов: Нима демоқчи эканинг билан ҳозир менинг мутлақо ишим йўқ. Сен гапни бўлмай, савол бермай, мени тингла. Сен ҳам уларга ўхшаб, шаккоклик қилма. Бу гапларни сенга айтиш пешонамга ёзилган экан… Афсусдаман, мен ўз даврида Одил Ёқубовни ҳимоя қилолмадим. Мен айтган гуруҳ эса уни Ислом акага ёмонлаб, ғазаб отига миндирди, буёғи кейин ўзингга маълум, ким ёмон – Одил Ёқубов ёмон бўлди! Ушанда ман Одил ака учун бошимни кундаги қўёлмадим. Бу масалада мени қандай атасанг – атайвер, қўрқоқлик қилдим, ё ожизлик ва ё хоинлик қилдим. Буни нима деб атасанг, санда – ихтиёр… Соф виждонни ўртага қўйиб, инсоф –диёнат билан айтганда, ука, ўзбек адабиётидаги биринчи қаҳрамонлик аслида Одил Ёқубовнинг ҳаққи, ўшанга берилиши керак эди! Бунинг устига, Одил ака уруш қатнашчиси, ҳалол ва диёнатли одам эди…

Исмат Хушев: “Қоработир”ларнинг ёмонлиги фақат Одил акага ва Сизга нисбатан бўлганми?

Абдулла Орипов: Улар бундай мунофиқликни Одил Ёқубовдан кейин Пиримқул Қодировга ҳам қилишди. Улар орасидаги обрў талашадиган энг асосий мавзу – Заҳириддин Муҳаммад Бобир эди, унинг ҳаёти ва ижоди эди. Пиримқул аканинг пешонаси шўрлигини қаранг, тепадаги тўдабоши ҳам “Бобуршунос” эди… Мен ўшанда Пиримқул акани ҳам ҳимоя қилолмадим. Афсусдаман. Ўткир Хошимов, Муҳаммад Юсуфлар энди алоҳида мавзу…

Исмат Хушев: Демак, адабиётдаги бу ноҳақликлар учун Ислом акани айблашимиз нотўғри эканда…

Абдулла Орипов: Мен Каримовдан хафа эмасман. Адабиётнинг кушандаси Президент Каримов билан менинг ўртамда турган “Қоработир”лар бўлди. Бугунги адабиёт фожеасида СНБ ва унинг раҳбари Иноятовдан кўра айнан ўша касофатларнинг хизмати кўпроқ.  

Исмат Хушев: Сирожиддин Саййид ва Иқбол Мирзолар ҳақидаги фикрингизни ҳам билишни истардим…

Абдулла Орипов: Сирожиддин иймон эътиқодли, виждонли йигит. Яхши шоир. Лекин “Қоработир”лар олдида барибир ожиз. Мен Союзга раис бўлганимда Сирожиддин менга ўринбосар эди. Ҳар гал Президент девонига бориб, ўзгариб келарди. Лекин менга қарши мунофиқлик қилмади, қилолмади. Виждони бор унинг. Оилада яхши тарбия топган… Иқбол Мирзо унга қараганда ўйинчироқ. Ёзувчилар уюшмасидан ойлик олади, лекин ишга келмайди. Бир куни бухгалтерга айтиб, ойлигини тўхтатиб қўйдим: Келса, олдимга кирсин, ойлигини мендан олади деб. Ойлик вақти келганида Иқбол Мирзо шумшайиб олдимга кирди. “Нега ишга келмай, ойлик олиб юрибсиз, шоир”,– дедим. “Мен – ҳукумат одамиман, иш кўп, вақт кам!” – деди юзимга тик қараб, тап тортмай.

– Менчи, мен киммман унда. Сен ҳукуматнинг одами бўлсанг?! – Жуда ғазабим қайнаб, тутоқиб кетдим. Тепада – Президентнинг маслаҳатчиси – тўдабоши кимлигини ўзинг яхши биласан… Тепадагиларга ишонмаса, тўдабошидан “добро” олмаса, Иқболбой менга икки дунёда ҳам бундай шаккоклик қилолмасди. Ана шу масалада Сирожиддин анча виждонли ва иймон-эътиқодли йигит экан. Хайбаракаллачи – тўдабошининг қутқусига учиб, бировнинг дилини оғритиб, калака қилишни билмайди, бундан ор қилади…Сирожиддин яхши, истеъдодли йигит. Лекин жуда кўп масалаларда сендек қатьият ва шиддат йўқ унда. Важоҳат йўқ. Ожизлик ва тобелик, хокисорлик бор, холос…Сирожиддин учун балки бу ҳам бир хислатдир, яна қайдам…Сирожиддин оғзи қонга тўлган бўриларнинг ичига тушиб қолган қўзичоққа ўхшайди… Хуллас, бу “Қоработир”лар биринчи бўлиб Одил Ёқубовнинг бошини еди. Чунки Одил ака – ўзбек адабиётидаги Қаҳрамонлик унвонига энг биринчи ва энг муносиб номзод эди. Уни адабий ва сиёсий ҳаётдан четлатганидан кейин Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов ва мени ҳам секин– аста шоҳдан узоқлаштиришди… 

 

  Суратда: Журналист Исмат Хушев устози Абдулла Орипов билан. Хьюстон, /АҚШ/,октябр, 2016 йил.

 

Сўнгсўз ўрнида: 

Ислом Каримов ва Абдулла Орипов – истаймизми, йўқми Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ва адабий ҳаётидаги икки буюк денгиз. Икки буюк шахс ва арбоб. Бири– сиёсатда, иккинчиси– адабиёт оламидада ўз чўққисини яратган икки буюк инсон. Улар бу ёлғон дунёни бизларга ташлаб, бирин– кетин чин дунёга рихлат қилишди.

Лекин уларнинг тарихдаги ўрни беқиёс ва унутилмасдир.

Бу суҳбатни мен бугун икки буюк арбобни эслаб, улар ўртасидаги таранг ва мураккаб муносабат ҳақидаги ушбу матнларга ўта маъсулият ва эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарурлигини яхши ҳис қиламан.Ушбу эсдаликлар манбаси – асл ижодкори бўлган устоз Абдулла Ориповнинг суҳбат бошидаёқ огоҳлантириб айтган ўгитларини ҳам унутишга ҳаққим йўқ. Чунки, Уларнинг орасини бузган Қора Ботирлар ҳали-ҳануз орамизда нафақат яшаб юришибди, балки юксак мавқеларда туришибди. 

Бу суҳбат – ғоятда нозик ва айни пайтда оғир айбнома бўлгани учун ҳам уни эълон қилишдан узоқ муддат ўзимни тийиб, жиловлаб келдим. Ушбу суҳбат замиридаги ҳақиқатнинг сирли жойи ҳам йўқ аслида, уни нафақат адабиёт оламидаги, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам яхши билишади, айниқса Абдулла ака ижодининг мухлислари бундан-да кўпроқ ва аянчлироқ фактларни келтиришлари мумкин. Андиша ва юзхотирчилигимиз эса айнан “қоработир”ларга қўл келади…

Бизнинг бундай лоқайдлигимиздан буюк шоирнинг руҳи азоб чекмасмикан? Бугун Ўзбекистонда эсаётган янги замон эпкинлари шарофати билан, худога шукур, Абдулла Орипов ҳаётда ва адабиётда ўз ўрнини эгаллади! Лекин адабиёт хиёбонида буюк Одил Ёқубов ва Пиримқул Қодировларни қидириб, адабиёт ихлосмандларининг жони ҳалак ва бу жумбоқдан боши қотган? Бугун Ўзбекистонда Абдулла Ориповнинг 80 йиллиги муносабати билан ўтаётган барча тадбирларга аслида Президент Шавкат Мирзиёев бош-қош эканлигини барча-барчамиз англаб турибмиз-у, лекин асл фожеани айтишга негадир журъат топмаяпмиз?

Буюк шоирнинг қотиллари кимлигини бугун айтмасак, қачон айтамиз? Келажак олдида қандай жавоб берамиз? У дунёда-чи? Виждонимиз олдида-чи? Кеча баттол ҳукмдордан қўрқиб тилимизни тишладик, бугун қоработирларнинг юкск мавқеда эканлигидан ҳамон чўчиб яшасак, келажак авлод бизни кечирармикан?

Мақсад – кимнингдир юзига қора бўёқ суртишда эмас, ”қора ботир”ларни тахтдан ағдариш ҳам эмас, гап – адолатнинг узил-кесил тантанасида! Ярим-ёрти адолат – адолат бўлолмайди вам шу боисдан энди ортиқча чидолмаслигимни ҳис қиларканман, чуқур ўйга толаман: дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ, буюк ва тарихий шахслар ўртасини майда-чуйда елвизак шамоллар – ўткинчи ғаламислар ҳам осонгина бузиб ташлай оларкан-а! Салтанатда турган Қора Ботирлар эса тем более!..

Буюк Абдулла Орипов билан боғлиқ кечаги мудҳиш тарихимиз бунинг ёрқин мисолидир! Тарихни таҳлил қилиш эса – келажакни асраш демакдир! Абдулла акада пайғамбарона хислат ва фазилатлар борлигига шубҳа йўқ, балки бу буюк зот “бир қултум май” ушбу суҳбатнинг ташаббускори бўлиб, она Ватандан ўн минглаб чақирим нарида қўним топган кунларида юртнинг ёрқин келажагини ўйлаб менга шу суҳбатни омонат қолдирган кўринади…

Қора ботир”ларнинг юзини қора қилиш учун эмас, уларнинг қиличидан бутун умри бўйи азият чекиб ўтаётган шоир оиласининг, биринчи навбатда Ҳанифа янгамизнинг битмас-туганмас дардига зора бир қатра малҳам бўлса ва қолаверса, шояд буюк устозимиз Абдулла Ориповнинг руҳлари шод бўлса деган умид билан қўлимга қалам олдим.  

Улар секин аста Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидовларни, ўлжа топилмаганда эса Жамол Камол, Рауф Парфи, Дадахон Хасанларни аяб ўтиришмади, еб тугатишди…

Жони қаттиқ экан Дадахон аканинг, шундай ажойиб ва миллатпарвар инсон, мана неча йиллардан бўён тирик ўлик бўлиб юрибди. Биров ундан, то ҳануз “Бормисиз, бу дунёда?” деб сўрамайди.

Кейин Хуршид Давронни, ниҳоят Иброҳим Ҳаққулни чўқишди. Бечора Жамол Камол ҳам ўшаларнинг дастидан бугун тирик ўликлардан бўлиб юрибди….

 

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

21 март, 2021 йил, Торонто шаҳри, Канада…

 

————————————————————— * * * ————————————————————————–

 

 

Исмат Хушев Абдулла ака билан машинада

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев улуғ ўзбек шоири Абдулла Орипов (машина ичида) билан Хьюстон сайрига жўнаш арафасида…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус  

 

 

 

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Нодиршоҳдан жабр кўрган жабрдийда ҳикояси 06.02.2020.
  2. Исмат Хушев: “Юзма юз (1) Путиннинг қачон кетиши маълум бўлди… 24.11.2020
  3. Исмат Хушев: “Юзма юз (1) Путинни фош қилиш ортида кимлар турибди?14.12.2020
  4. Исмат Хушев: “Юзма юз (1) Соат билан ярим соат (1-2 қисмлар) 23.12.2020
  5. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Самарқанда мафияси ва маҳалла кафолати… 19.01.2021.
  6. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) АОКнинг сохта ходимлари нега ҳибсга олинди? 26.01.2021
  7. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Адабиёт майдони отбозор эмас, ахир! 07.02.2021.
  8. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Терговдан қочиб юрганлар масаласида…? 15.02.2021.
  9. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Самарқанд ҳокимининг ноқонуний ишлари… 01.03.2021.
  10. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Самарқандлик чекистлардан шикоят келди… 10.03.2021.
  11. Исмат Хушев: “Юзма юз” (6) Россия Президенти ростдан ҳам қотилми? 19.03.2021.
  12. Исмат Хушев: “Юзма юз” 30 Эскича фикрлайдиган мулозимлар кетади! 02.04.2021.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94910 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33593 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33498 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33466 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33042 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31859 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31785 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31581 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31570 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31518 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31511 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31510 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31509 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31506 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31504 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31502 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31500 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31494 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31493 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31492 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31490 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31484 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31484 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31483 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31478 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31477 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31476 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31476 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31475 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31474 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31474 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31471 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31471 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31468 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31467 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31465 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31463 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31461 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31461 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31459 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31457 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31457 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31456 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31455 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31452 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31451 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31450 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31448 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31448 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31447 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31447 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31446 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31446 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31443 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31442 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31442 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31442 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31441 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31440 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31440 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31438 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31437 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31437 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31435 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31434 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31434 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31433 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31431 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31430 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31430 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31429 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31428 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31426 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31425 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31425 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31424 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31423 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31423 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31422 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31422 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31417 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31416 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31415 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31415 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31410 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31407 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31404 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31403 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31402 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31399 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31396 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31394 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31392 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31391 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31388 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31387 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31386 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31386 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31383 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31382 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31382 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31379 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31379 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31377 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31377 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31375 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31375 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31370 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31369 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31367 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31367 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31366 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31363 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31360 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31359 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31358 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31358 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31358 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31358 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31357 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31357 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31351 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31350 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31349 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31348 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31347 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31347 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31346 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31345 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31344 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31343 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31343 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31343 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31343 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31342 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31340 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31340 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31339 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31338 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31338 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31337 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31335 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31333 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31333 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31332 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31331 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31329 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31326 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31325 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31325 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31324 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31322 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31321 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31319 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31319 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31318 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31318 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31317 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31316 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31315 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31313 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31312 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31311 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31311 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31311 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31311 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31311 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31310 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31310 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31310 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31307 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31304 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31301 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31298 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31295 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31295 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31292 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31290 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31287 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31287 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31286 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31284 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31284 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31284 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31277 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31277 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31276 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31276 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31276 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31275 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31275 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31275 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31274 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31274 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31271 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31268 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31267 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31266 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31265 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31263 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31262 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31260 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31259 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31258 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31258 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31257 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31257 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31255 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31255 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31254 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31253 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31252 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31250 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31248 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31247 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31246 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31246 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31246 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31246 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31241 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31240 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31234 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31234 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31232 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31232 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31222 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31217 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31216 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31214 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31213 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31211 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31200 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган