Бош муҳаррир И.Хушевга: “Турдимов мафияси”дан бир шингил Пойариқ мисолида (6)
“Дунё ЎЗБЕКЛАРИ” интернет газетаси бош муҳаррири Жаноб И.ХУШЕВГА
Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака Сизнинг “Дунё ўзбеклари” интернет газетасидаги ва “Юзма-юз” кўрсатувингиздаги Самарқанд мафияси ҳақидаги аввалги ҳамда 2021 йил 29-30 март кунлари чиқишларингизни зўр қизиқиш билан кузатиб бордик.
Айниқса Пойариқ тумани ҳокими Д.Мусинов билан биргаликда амалга оширган коррупция ишларидан хайратда қолдик. Сиз чиройли, келишган йигит деб тарифлаган инсон ҳақидаги баъзи бир нопок ишлари ҳақида бизлар ҳам бироз маълум қилмоқчимиз.
2021 йил 26 март куни Самарқанд телевидениясида Пойариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган “Очиқ мулоқот” кўрсатувини кўриб Пойариқ туман халқи яна бир бор Д.Мусиновнинг лўттибозлиги, ёлғончилиги, “пиар”чилиги, қўлидан бирон бир иш келмаслиги, Э.Турдимовнинг “қўғирчоғи” эканлигига амин бўлдик.
Сизга Д.Мусинов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган “Очиқ мулоқот” кўрсатувини видеолавҳасини тақдим қиламиз. Сиздан буни кўрсатувингизда намойиш этишингизни илтимос қиламиз. Бутун дунё кўриб қўйсин Пайариқ туманининг меҳнаткаш, соф, танти халқининг куни қанақанги ёлғончи раҳбарларга қолганлигини. Кўрсатувда очиқдан-очиқ ёлғон гапирганлигини, ҳоким сифатида қўлидан иш келмаслигини, фақат майли-майли билан иш битиришини, ёнидаги раҳбарлар ҳам жуда ўзига мослигини телебошловчи яққол намоён қилиб берди.
Пойариқ туманида салоҳиятли, етук, катта тажрибага эга бўлган кадрлар деярли тумандан чиқиб кетган, Муҳтарам Президентимиз талабига жавоб берадиган кадрлар йўқ, ҳаммаси раҳбарлик лавозимига ишга олиш масаласи Э.Турдимов орқали “маслаҳатлашган” ҳолда ҳал бўлади.
Масалан: Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маликов Сайидхон ўзига қарашли бўлган фермер ҳўжалигидан аввалги йилларда гектарлаб ер участкаси сотиб юборган, умуман маданиятдан йироқ, ғирт саводсиз, сиёсий кўр раҳбар, охирги вақтларда бекорчи эди бир думалаб Пойариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари. (Фуқаролар билан гаплашиш маданиятини билмайдиган, ўта қўпол, нима деб гапираётганлигини билмайдиган, ҳаттоки ўз исми фамилиясини имло хатосиз ёза олмайдиган, ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган, Д.Мусиновни бош “чўталчи”си)
Қурилиш масаласи бўйича ўринбосар Ш.Болиев институтни тугатгандан буён Челак бозори ёнида шахсий савдо дўконида ишлаб келган, биронта давлат ташкилотида ишламаган, умуман соҳани, ҳокимият нималигини, зиммасидаги вазифани, қолаверса қурилиш соҳасини “Қ” ҳарфини тушунмайдиган, инсон ҳокимнинг биринчи ўринбосари кейинчалик қурилиш масалалари бўйича ўринбосари.
Маҳалла жамғармаси раиси Д.Мамасолиева оиласи нотинч бўлган, гапини маъноси йўқ, чаласавод, “кам таъминланган оилаларга”, “бева” аёлларга текин уй тарқатувчи (албатта қуруққа эмас), ҳаётий тажрибага эга бўлмаган инсон қандай қилиб бутун туманга оқсоқоллик қилади.
Нима Пойариқ туманида Тиббиёт марказига бошлиқ бўладиган кадр йўқми, топилмайдими, Иштихон туманидан келиб ишлаш шартми? (Бу шахс ҳам “чўтал”чилардан бири ҳисобланади)
Буларнинг ҳаммаси қандай йўл билан, ким орқали келиб қолганлигини Пойариқ фаоллари жуда яхши билади, барча “масала” Д.Мусинов орқали Э.Турдимовга бориб тақалади. (Бу раҳбарлар қандай, ким орқали келиб қолганлиги тўғрисида аниқ маълумотларга эгамиз)
Д.Мусиновдан аввалги раҳбарлар Пайариқ ва Челак тумани қўшилганлигини эътиборга олиб барча ишлар қурилиш, кадрлар масаласи, инфраструктура, намунавий уй-жойлар деярли барча ишлар тенг тақсимда амалга оширилар эди. Д.Мусинов тажрибасизлик қилиб бу жиҳатларга эътибор бермаганлиги натижасида туманда турли гуруҳбозликларни юзага келтириб чиқарди.
Д.Мусинов ҳоким бўлгач Э.Турдимов гўёки аввалги раҳбарларни ишламаган қилиб кўрсатиш мақсадида, янги раҳбарни туман аҳлига “мойли оёқ” сифатида намоён қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига халқаро ташкилотларнинг қайтариб бериш шарти билан ажратилган Самарқанд вилоятига йўналтирилган 50,0 млн доллар маблағдан ўзича ноқонуний ташкил этиб олган қандайдир дирекция орқали сув таъминотини яхшилашга 10,0 млрд, ички йўллар учун 4,0 млрд сўм маблағ ажратиб берилган
Бу Э.Турдимовнинг Д.Мусинов учун коррупцияга очиб берган биринчи манбаси эди. Д.Мусинов ҳамда туман ҳокимининг ўша даврдаги қурилиш масалалари бўйича ўринбосари туман шароитини яхши билмаслиги натижасида ажратилган 10,0 млрд.сўм маблағнинг 50-60 фоизи ҳақиқий ичимлик суви таъминоти оғир бўлган ҳудудларга йўналтирилмасдан қолинди, ичимлик суви таъминоти бўйича яна эски ҳаммом эски тос.
Ўзбекларда секин гапир деворни ҳам қулоғи бор деганларидек (аниқ шахслардан олинган манба бўйича) Д.Мусинов ва қурилиш бўйича ўринбосари 10,0 млрд.сўм ҳисобидан тоза ичимлик суви қурилиши объектларини 5 фоиз откат ҳисобига (500 млн.сўм “тоза” даромад қилишган) умуман сув қурилишида тажрибага эга бўлмаган, ошна-оғайни бўлган пудратчи қурувчиларга тақсимлаб берди. Ушбу объектларнинг сифатсиз қурилиб фойдаланишга қабул қилинганлиги натижасида 70 фоизи фойдаланишга топширилган объектлар ишламайди. Ушбу қурилган объектлар Назорат-тафтиш бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳар бир объект умумий баҳосидан келиб чиққан ҳолда чўталларини йиғиштириб, барчаси тўғри талон тарожликлар йўқ қабилида ишни ёпиб кетишди. Ахир улар молиячиларку, қурилиш жараёни ичига чуқур кириб бора олишмайди мутахассис эмас, ҳақиқий қурилиш соҳаси мутаҳассислари томонидан ўрганиб чиқилса ҳар-бир объектда умумий маблағнинг 30-40 фоизи талон-тарож этилганлиги яққол аниқланишига тўлиқ кафолат берамиз.
Д.Мусиновни “мойли оёқ” сифатида намоён қилиш бўйича Э.Турдимовнинг яна бир “ҳийласи”. Д.Мусинов ҳоким бўлиб келишига қадар туман маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тумандаги уй-жойи йўқ, ижарама-ижара сарсон-саргардон бўлиб юрган 42 та оилани уй-жой билан таъминлаш мақсадида Пайариқ шаҳрида жойлашган Тиббиёт коллежининг фойдаланилмасдан турган ётоқхона биносини таъмирлаш ишлари олиб борилган даврида, вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан бу ишлар ноқонуний эканлиги, қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берилган, бироқ Д.Мусинов ҳоким лавозимига тайинлангандан сўнг қурилиш битказилган уй-жойларни тарқатишга рухсат ҳам берилди ва Д.Мусиновнинг янги ҳоким сифатида 42 та оилани уй-жой билан таъминладим деб “пиар” қилишини кўринг. Мана шу уй-жойлар ҳам ҳақиқий эгасини топмади, туман ҳокимининг ўринбосари Д.Мамасолиева ҳокимнинг янгилигидан фойдаланиб, таниш-билишчилик қилиб кўплаб мухтож бўлмаган оилаларни жойлаштириб юборди, албатта қуруқ саломга эмас.
“Очиқ мулоқот” кўрсатувидаги Д.Мусиновнинг маълумотига қайтсак, кўрсатувда тумандаги лаёқатли фуқаролардан 9,4 мингтаси ишсиз (аслида қоғозда), бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг 9 фоизни ташкил этади деб ҳисобот берди. Буни қандай изоҳлаш мумкин. Ҳоким қишлоқлардаги ҳақиқий ҳолатни билмайди (жуда яхши билади) ё ёлғон гапирди, қишлоқларда 60-70 фоиз одамлар ишсиз ахир. Бу 9 фоиз фақатгина бадлик бошқармасига иш сўраб мурожаат қилганлар холос. “Қизил” ҳудуддаги туманда қандай қилиб 100 минг атрофида иш ўринлари бўлиши мумкин, тасаввурга сиғмайди, нима Пойариқда заводлар борми, фабрикалар борми. Камбағал бечорани уйида бир тирриқ сигири бўлса демак бу оилада эр-хотин ёки мавсумий мардикор иш билан таъминланган ҳисобланадими.
Ҳурматли И.Хушев теледастурларингизда “Пайариқча ислоҳот тажрибаси” ҳақида жуда кўп коррупция ҳолатлари очиқ-ойдин ёритиб берилди.
Аслида бу токзорлар камбағаллар томонидан эмас ўзига тўқ оилалар томонидан ихтиёрий, мажбурий сифатида сотиб олинган, бу ерда деярли ҳеч ким янги иш ўринлари билан таъминланмаган, балки қўшимча даромад сифатида фойдаланиш учун олишган. Улар орасида 10 фоиз ҳам “камбағал” оила йўқ.
Узумзор барпо этишда йўл қўйилган нопокликларни эшитиб ҳамда боғ эгасига туман ҳокимлиги томонидан бирон-бир асосли ҳужжат тақдим этилмаганлиги сабабли бугунги кунда рўйхатдаги 4400 боғ эгаларидан 1400 нафари боғ олишни рад қилган, ҳали бу рақам янада кўпайса керак. Чунги аҳоли ўртасида туман ҳокимига ишонч йўқ, бу боғни ҳам эртага фермер ерига ўхшаб ким “қистир”са ўшанга бериб юбориши аниқ.
Хуллас Исмат ака бу раҳбарларни кирдикорликларини ёзайверсак, том-том китобга ҳам сиғмайди. Э.Турдимов ва унинг ҳамтовоғи Д.Мусиновларнинг коррупция фаолиятлари жуда кўп маротаба ошкор қилинишига қарамасдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳеч қандай ўзгаришлар сезилмаяпти.
Пойариқ тумани кейинги икки йил ичида зулмат ботқоғига ботиб бормоқда, коррупция янада бар авж ривожланмоқда.
Пойариқ тумани халқининг ҳам бу нобоп раҳбарлар дастидан пичоқ суягига бориб қадалди, бизларнинг ҳам Самарқанд аҳли сифатида мақсадимиз битта ҳалоллик, поклик, ватанимиз равнақи учун жонни фидо қилиш, ёшларимиз учун коррупциядан ҳоли келажакни яратиб бериш, муттаҳам, пораҳўрлар қилмишига яраша жазоланишлари шарт.
Азамат Ҳақназаров,
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Эркка эрк бердик биз, эрксизга хам эрк. Эркиннинг эркига яна эрк кушдик. Во ажаб Эркининг тугри йул колиб, Пай Арик сувини лойкатиб кечди.
Онасини емсин пайарикча илхотиниям бошкасиниям Туман расво булди бунака иит хокимлар Узбекистонга керакмас умуман жамиятга керакмас бунака поррахур ярамас пиарчилар . Халк учун ватан учун ишлайдиганлар келиши керак