Бош муҳаррир И.Хушевга: Филология фанлари докторидан
Ассалому алайкум Исмат Махмудович!
Соғ-омонмисиз? Сизнинг кўрсатувларингизни кузатиб бораман.
Кейинги кўрсатувларингизда муҳим масалалар кўтарилди. Хусусан, 16 ёшар қизнинг шантажга мойиллиги, Навоийдаги аёлнинг ўлими билан боғлиқ масалалар.
Сиз ҳақсиз. Бизда хотин-қизлар бўйича масъуллар ҳокимларнинг югурдаги холос. Улар ўзларининг асосий ишларини аллақачон унитиб бўлган.
Хуллас, менинг таклифим, агар ўринли бўлса албатта, “Дунё ўзбеклари маърифий тадиқот маркази”ни ташкил этиш ва дунёнинг турли бурчакларидаги ўзбекларнинг нафақат ижтимоий, сиёсий, балки маънавий – маърифий масалаларини ҳам ўрганиш, тегишли тавсиялар бериш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш вақти келмадимикан?
Тўғри савол бермоқчисиз “бу ишларнинг молиявий манбаи қаерда?” — деб бу борада балким, шу ном билан халқаро фонд ташкил этиш мумкиндир.
Шу масалани ҳам бир ўйлаб кўрсангиз. Оламшумул хайрли ишларингизнинг давоми бўлармиди?
Эҳтиром билан
Олимжон Қаюмов
филология фанлари доктори
Ўзбекистон
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ