"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сохта аккаунт, сохта раҳбар, сохта ёрдам, жавобгарлик эса ҳақиқий — ИИВ Ахбороти

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳокама учун мавзу | 31/03/2021 00:04-     11685 марта ўқилди

Сохта аккаунт, сохта раҳбар, сохта ёрдам, жавобгарлик эса ҳақиқий

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев номидан “Facebook” ижтимоий тармоғида электрон манзили бўлган сохта профиль очган ҳолда фуқаролар билан мулоқотга киришганлиги, мулоқот жараёнида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари деб таништириб, фойдаланувчилар билан ёзишмалар олиб борганлиги, тармоқ фойдаланувчиларига турли масалаларда айниқса уй-жой ва банк кредитлари ажратиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини ваъда қилиб, алдаб фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача бўлган пул маблағларини банк пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштириб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида, 2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбирлари ўтказилиб, ушбу ноқонуний ҳаракатларни  Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча яшовчи 1982 й.т., М.М. содир этганлиги аниқланиб, телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро М.М. га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Тезкор – қидирув ҳамкорлиги бошқармаси

https://iiv.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Журфак талабалари номидан республика раҳбарияти ва «Дунё ўзбеклари»га шикоят
  2. Муҳаммадёқуб Ҳамроев: МХХ Раиси Рустам Расулович Иноятовга энг сўнгги мурожаат!!!
  3. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири А.Аҳмадбоев диққатига)
  4. Ҳамроқул Асқар: — Алиби тан олинмади, ўғриларнинг ҳомийлари ким? Олий Судми?!!
  5. Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин ака Валиевга Сафо Бек Қоридан Ариза
  6. Бош прокуратура терговчилари фуқароларни ваҳшийларча қийнашган (видео)
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан
  8. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга Қобилжон Тўлашевдан хат
  9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
  10. Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати эҳтиёт чорасидан норози — Ф.Нажмиддинова
  11. Дадахон Ёқубов ҳикояси: Бугун тунда дўстим йўқлади
  12. Бош муҳаррир И.Хушевга: Эркинжон Турдимов ва Пойариқ тумани ҳокимига оид
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.