"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов ҚИРҒИЗ ДИЁРИ (Чингиз Айтматовга)

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 29/03/2021 00:13-     11601 марта ўқилди

Абдулла Орипов
ҚИРҒИЗ ДИЁРИ
Чингиз Айтматовга
Азамат Манас юрти , Тўқтағулнинг Ватани,
Алпомиш ва Навоий юртидан сенга салом.
Юксак тоғлар ўлкаси, мовий кўллар маскани –
Қирғизлар дирига ўзбеклардан эҳтиром.
Мангу оппоқ қор билан ялтирайди Олатов,
Бамисоли қирғизнинг бошидаги оқ қалпоқ.
Ям-яшил яйловларда сон-саноқсиз оқ ўтов
Қирғиз халқин қалбидай беғубору тоза , пок.
Эй, қадим Осиёнинг абадий ёш ўлкаси,
Ялангтўш ва меҳнаткаш ўзбек билан инисан.
Қирғизларда женгайдир ўзбекларининг бекаси,
Шону шараф осмонин чақнаган чақинисан.
Бутун дунё билади ижодкор Чингиз номин,
Азамат халқ, шухратинг бундан ҳам бўлсин зиёд.
Не ажабки, барҳаёт Ғафур Ғулом каломин
Қирғизлар ҳам унутмай, айлаб турган бўлса ёд.
Чорвадорсан, ботирсан- қўлда қўбизинг билан,
Пахтакорсан, ишчисан, дарёни бурувчисан.
Роса термилиб боқсанг шу қийиқ кўзинг билан
Куппа-кундуз кунда ҳам юлдузни кўргувчисан.
Шу бепоён дунёнинг бағрида тенг фарзандмиз,
Завқ олурмиз баробар ўлану куйларидан.
Азал-абад ҳамдаммиз, азал-абад дилбандмиз,
Салом келтирдик сенга Сирдарё бўйларидан.
Кетмасин бошимиздан асло бахт беланчаги,
Янграсин дўстлик куйи, янграсин шеър, тарона.
Бор бўл, эй Қирғизистон — қуёшнинг келинчаги,
Дўстини топган инсон дўстни десин ягона.
1970
May be an image of 2 people
 «Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
  2. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  3. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  4. Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
  5. А.Орипов — Рафиқамга: Завол топмай дунёда, Барибир, ҳаёт қолди…
  6. Абдулла Орипов ижоди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  7. Абдулла Орипов ижодидан: Юргил, далаларга кетайлик, дўстим…
  8. А.Орипов: Фақат ҳаммасини Ёдимга солиб, Кўриндинг кўзимга — Ўзинг, Ҳанифам…
  9. Абдулла Орипов: УМР ЎТИБ БОРАР МИСОЛИ ЭРТАК…
  10. Абдулла Орипов шеърияти: Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин…
  11. Абдулла Орипов шеърияти: МЕНГА ХУШ ХАБАР АЙТ ЁЛҒОН БЎЛСА ҲАМ…
  12. Абдулла Орипов: Қаршимда ер шарин сурати турар Салмоғи Қуванинг анорича бор
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.