"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳокама учун мавзу | 29/03/2021 01:04-     11677 марта ўқилди

Абдулла Орипов: Муҳаббат аталган бир ҳис бор эди…

абдулла ака ва дарахт

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

ЕВРОПА

Муҳаббат аталган бир ҳис бор эди,
Уни деб қавмлар бир-бирин еган.
Жулетта исмли бир қиз бор эди,
Бир йигит бор эди Ромео деган.

Бор эди муҳаббат аталмиш қўрғон,
Учиб киролмасди чивин ҳам ҳатто.
Совғасин Ягонинг қўлида кўрган,
Бўғиб қўяқолган жуфтин Отелло.

Энди бу юртларда дунё тескари,
Муҳаббат ҳислари бадар кетганлар.
Жаннатни мадҳ этиб юрганлар бари
Жаҳаннам комига бориб етганлар.

Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин,
Буқалар буқа деб ипини узса.
Бу қандай томоша, бу қандай ўйин,
Сигирлар сигирга кўзини сузса.

Инсон мукаррамдир, унутма асло,
Шаънига ёмон гап тўқима, болам.
Бу шеърни бир ўзинг ўқидинг, аммо
Ўқима бировга, ўқима, болам!

01. 03. 2013

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Биринчи муҳаббатим: Шеър ва қўшиқ тарихи…
  2. Абдулла Орипов: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим
  3. Абдулла ОРИПОВ: ЯНГИ АСР МЎЖИЗАЛАРИ (Қизим Мавлудага)
  4. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Абдулла Орипов: Эверест ва Уммон…
  5. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (21)
  6. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — АБДУЛЛА ОРИПОВ: УММОН БЎЙИДАГИ ЎЙЛАР
  7. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (24)
  8. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (32)
  9. «Дунё ўзбеклари» тақдимоти — Абдулла ОРИПОВ: ХАЁЛ ВА ҲАЁТ
  10. ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАРИ УЮШМАСИ РАИСИ, УСТОЗ МУҲАММАД АЛИ АКАМИЗГА
  11. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (4)
  12. Абдулла ОРИПОВ ижодидан: БАҲОР ШЕЪРЛАРИ…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.