Ўзбекистон — Ватаним маним: Андижондаги халқаро анжуман ахбороти
Ажойиб янгилик
ДУНЁДА БИРИНЧИ МАРТА, ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ТАБИИЙ БИОЛОГИК ФАОЛ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИЛМАЛАРИ ИХТИРО ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон “ТАБОБАТ” Академияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи, кимё фанлари доктори, проффессор И.Р.Асқаров ва Ўзбекистон Табобат Академияси ҳақиқий аъзоси, кимё фанлари доктори, Латвия Органик синтез институти профессори Р.Нуриддинов, Канаданинг Торонто Университети профессори Ф.Поляк, ҳамда Латвия Фанлар Академияси президенти, академик И.Калвиньшлар билан ҳамкорликда ўсимлик моддалари асосида дунёда биринчи марта вирусли касалликларни олдини олувчи “AS-CURCUMIN”, “ANTICOVIR”, “ANTIVIR 101”, “ASKАROVIR” va “NONI-ANTIVIR” янги биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ихтиро қилдилар.
Кучли таъсирга эга бўлган мазкур озиқ-овқат қўшилмалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расмий рўйхатга олинди, ҳамда ишлаб чиқариш ва амалиётга жориш этишга тавсия билдирилди.
Марасумда, Андижон давлат университетида, Ўзбекистон Табобат академиясининг илмий котиби, Ўзбекистон кахрамони К.Гафуров, таникли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими К.Кенжа ва Республика ва хорижлик таниқли олимлар иштирокида, тиббиёт ва табобат оламида оламшумул кашфиёт сифатида эътироф этилаётган, ўзбек ва чет эллик олимларнинг ҳамкорлигида ихтиро қилинган, вирусли касалликларни олдини олувчи янги табиий, биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Маросимда, кун тартиби бўйича муаллифлар – Ўзбекистон “ТАБОБАТ” Академияси раиси, к.ф.д., профессор И.Р.Асқаров ва к.ф.д., профессор Р.Нуриддинов мазкур янги ихтиро қилинган озиқ-овқат қўшилмалари ва уларнинг хусусиятлари билан таништирдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон “ТАБОБАТ” Академияси академиги, тиббиёт фанлар доктори, профессор Н.С.Мамасолиев ва бошқа таниқли олимлар сўзга чиқиб, муаллифларни дунёда биринчи марта, ҳозирги пандемия шароитида инсон саломатлиги учун зарур бўлган, янги табиий озиқ-овқат қўшилмаларини ихтиро қилганликлари билан табрикладилар, ҳамда мазкур ихтироларни ўзбек халқ табобатини дунёга танитадиган кашфиётлар сифатида фахр билан эътироф этдила
Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли
- рухшунос олим, тадбир иштирокчиси.
”МАЛХАМ» халк табобати маркази рахбари
тадбирдан лавхалар…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ