"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммаджон Раҳмонов: Гунг монологи ёки пантомимо учун сюжет

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 25/03/2021 01:02-     11649 марта ўқилди

Ишонмассан бу гапга дўстим
Гунгларда ҳам забон бўлади
Тилим менинг-шу икки қўлим
Улар йиғлар, улар кулади.

Ўхшамайсан ёмон одамга
Яқинроқ кел тишлаб олмайман.
Сиғмаяпман жумла оламга
Биласанми севиб қолганман.

Мана бундай унинг юзлари
Мана бундай унинг кўзлари
Мана бундай унинг лаблари

Эргашаман сояси бўлиб
Афсус менга қиз қиё боқмас
Жеркар, кетар устимдан кулиб
Балки унга гунглигим ёқмас

Даврасига олгани замон
Мадхиялар ўқир хушторлар
Бармоқларим додлайди: -“Ёлғон,
алдар сени шакаргуфторлар”

Бор оламда шундай бир туйғу
Тил билан ҳам бўлмайди айтиб
Кошки шуни тушунсайди у
Ёнгинамга келсайди қайтиб
Қалбим билан аллалар эдим.
Эркаларди қўлларим секин
Не ҳам дердим, нима ҳам дердим

Зорим бору, зўрим йўқ, лекин.

Юраверсин майли у мағрур
Мен томонга тушмас йўллари
Балки энди васфин бир умр
Куйлаб ўтар шўрлик қўлларим

Балки сийлар мени ҳам тақдир
Бир кун номин айтурман дадил
Жон чиқарда қайтармиш охир
Сўқирга кўз, соқовларга тил

Шу тасодиф бўлмаса у кун
Ўз тилимдан қилмагил жудо
Сўнгги имо-ишорам учун
Қўлларимга куч бергил Ҳудо

Мана бундай унинг юзлари
Мана бундай унинг кўзлари
Мана бундай унинг лаблари

Муҳаммад Раҳмон.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Сиз севган ёзувчилар — Мирзапўлат Тошпўлатов. Майдон (ҳикоя)
  2. Амир Худойбердиев: Сен томонга элтадиган йўллар беркдир — карантин…
  3. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (2)
  4. Сиз севган адиблар — Одил Ёқубов. Тилла узук (ҳикоя)
  5. Ўзбек кўп бутун Ер юзида, аммо, Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ — Мирзо Кенжа
  6. Асадулла Жўраев: Бугун мен Метрода бир қизни кўрдим…
  7. Холниса Рахмонқулова: «Бодом гуллари» Ҳаётий ҳикоя
  8. Сиз севган адиблар — Нурали Қобул. Бургутлар чўққиларда яшайди (ҳикоя)
  9. Бухоролик ёзувчи Умид Холлиев: Иқрор (Ҳикоя)
  10. Ҳалима Худойбердиева: ШОИР НОМИ Абдулла Ориповга
  11. Мирзо Кенжабек ижодидан: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
  12. Исён улғайтирган шоир… Абдужалол Тайпатов — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.