"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдуҳалим Мелиев: Кўзлар кўрмаса (Иккинчи мақола)

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 24/03/2021 20:39-     11063 марта ўқилди

КЎЗЛАР КЎРМАСА…
(Иккинчи қисм)
Тўғрисини айтсам, бу интернатга раҳбар бўлиб тайинланган илк кунларимда мени кўпчилик қўрқитган.
Ҳушёр бўлгин, «ёзувчилар» маконига борибсан, турли идораларга устингдан ёзиб овараю сарсон қилишади, узоққа бормайсан, деган гаплар такрор ва такрор айтилган. Майли, деганман шунда ўзимга ўзим. Биир ўзимни синаб кўрай.
Анашу хаёллар билан интернат дарвозасидан кириб келганман. Жамоада 207 нафар ўқитувчи, тарбиячи ва ишчи-ходимлар фаолият кўрсатади. Уларнинг 59 нафари кўзи ожизлар.
Тан олиб айтаман, бу ерда ишловчиларнинг айримлари мени яхши кутиб олган бўлса, айримларида иккиланиш бор эди. Баъзилари ҳаммаси яхши бўлади, эплайсиз, дейишса, баъзилари интернат мулкига кўз олайтирмасангиз, «ўғирлик» қилмасангиз ўзингизга яхши бўлади, дея огоҳлантириш бера бошлашди.
Кабинетимга кириб келган ҳар бир ўқитувчининг, ходимнинг сўзларини обдон тингладим. Таҳлил қилиб, хулосалар чиқара бошладим. Билдимки, кўзлари ожизларда бирлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлилик бор. Улар адолат тарафдори. Қонунларга суяниб яшашни хушлашади. Давлатнинг одамлар учун бераётган барча имтиёзаридан фойдалана олишади.
Бунинг учун эса ҳар бир янгилик, фармойиш қарорлардан ўз вақтида хабардор бўлишади. Қойил қоламан.
Кўзи ожиз ўқитувчилар кабинетимга киришда ҳар доим битта савол беришади.
— Домла, мумкинми?
— Мумкин,- дейман жойимдан туриб.
Ичкарига киргач, у ёқ-бу ёққа бир қараб давом этишади.
— Кабинетингизда ўзингиздан бошқа ҳеч ким йўқми?
-Йўўқ, кираверинг, — дейман, ёнига яқинроқ бориб. Сўнгра стулга ўтириб олиши учун ёрдамлашаман. Айримлари билан суҳбатлашиб ўтирганимизда чўнтак телефонлари жиринглайди. Жиринглаш асносида «гапиради» ҳам. Масалан, мана бундай: девять, ноль, два, семь ва ҳокозо.
Шу боис қўнғироқ бўлаётганда қулоқларини хиёл энгаштириб телефон аппаратидан чиқаётган овозни тинглай бошлашади. Лекин асосий гап бунда эмас. Мени лол қолдирадиган жиҳатлардан бири шундаки, рақамларни эълон қилинаётганлигига қараб ким қўнғироқ қилаётганини билишади. Ё эллик, ё етмиш, ё юз, балки унданда кўпроқ кишиларнинг рақамларини ёдларида сақлашади.
Мана шу жойда ҳар биримиз ўзимизга ўзимиз савол берсак арзийди. Нечта телефон рақамини ёддан биламиз? Умуман кўзи ожиз кишиларнинг хотираси, эслаб қолиш қобилияти анча устун. Шунингдек уларда сезиш ҳисси, бармоқлардаги сезувчанлик анча ривожланган. Нега биз хаёл сурганда кўзимизни юмиб олишни, бошимизни қуйи эгиб, теварак-атрофга қарамасликни ўзимизга эп биламиз?
Жавоб битта. Фикрни бир жойга жамлаш, чалғимаслик учун. Шундай қилсак, чиқарган хулосамиз тўлақонли, фойдали бўлади. Шеър ёки Қуръон сураларини ёдлаганимизда ўқиган сатрларимизни кўзни юмиб такрорласак мақсадга тезроқ эришамиз. Бу ёғига хулосани ўзингиз чиқариб олаверинг.
Кўзи ожиз ўқитувчилар билан суҳбатлашаётганимда албатта уларнинг ички дунёсини билишга ҳаракат қиламан. Дарди ўзимнинг дардимга айланади. Бу гал ҳам шундай бўлди.
Рўпарамда ўтирган аёл мутлақо кўрмайди. Ёшлигида ҳам, мурғаклик онларида ҳам бу оламни мутлақо кўрмаган. Бошқача айтганда шундай туғилган. Ундан сўрайман:
 
— Онангизнинг, отангизнинг чеҳрасини тасаввур қилаоласизми?
— Йўқ, тасаввур қилаолмайман, — дейди у маҳзунлик билан. Сўнгра давом этади.-Қанийди бир лаҳза бўлса ҳам кўзларим очилса, югуриб бориб энг биринчи онамнинг юзига қарардим. Кейин эса отамнинг. Биласизми, мен фарзандларимнинг кўриниши қанақалигини билмайман. Қандайдир мўъжиза рўй берсаю уларнинг юзига бир боргина термулсам. Ана шунда бу дунёдан армонсиз ўтардим.
У йиғлайди. Ўксиб-ўксиб йиғлайди. Мен эса рўпарамдаги ҳамкасбимни қандай юпатишни билмайман.
Нега, нега шу саволни бердима деб ўзимни койий бошлайман…
Абдуҳалим МЕЛИЕВ,
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
(Давоми бор)
May be an image of Nurbek Toshniyoz and standing
 
Исроилжон Юсупов
Ирода тимсоллари.
Улар билан ишлаш ҳам осон, ҳам қийин.
Уларнинг ўз олами бор.
Кўнгил одами бўлишса керак, энг аввало.
Ногиронлар пансионатидаги ҳаёт ҳақида ишланган «Соғинч соҳили» фильмини кўргандим.
Жудаям қаттиқ таъсир қилган менга.
Ўз оламида яшаётган, дунёни меҳр-оқибат ила тасаввур қилаётган одамлар.
Ички дунёсига боқсангиз, айтмоқчи бўлганларини ҳис қиласиз.
Сиз иродалисиз.
Илму салоҳиятингиз, инсонни тушуна билишингиз, одамийлигингиз ҳам қадрга лойиқ.
Аллоҳ ёр бўлсин.
Доим оғир, аммо савобга доҳил жойларда ёруғ юз билан ишлагансиз.
Ўзи мададкор бўлсин!
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Озодлик»даги ноозод, аламзада ва тарафкаш журналистлар ҳақида…
  2. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (2-мақола)
  3. Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон Президентини ҳисобот беришга чақирди
  4. Бахтиёр Шоҳназаров: ЎзМТРКМ ни ислоҳ қилиш ҳақида мулоҳазалар (1-қисм)
  5. Исмат Хушевнинг СНБ раиси ҳақидаги мақоласига Бўз Бўридан келган изоҳлар…
  6. Саид-Абдулазиз Юсупов: Мафкура таназзули…
  7. Саида Мирзиёева: Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин…
  8. Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга айтган сўзлари қораланмоқда — ЎзА
  9. Ҳамроқул Асқар: «Генераллар ўйини»даги Бек — Ғофур Раҳимов образи…
  10. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (36)
  11. Белоруссияда Лукашенкога қарши навбатдаги кенг кўламли намойиш 18.10.2020
  12. Абдулла Орипов: Мен нечун севаман Ўзбекистонни…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.