Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамини нишонлаётган халқларни табриклади
“Humo Arena”да тантана: Мирзиёев Наврўз байрамини нишонлаётган халқларни табриклади
Жамият21 Март 13:031879

Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари кўп миллатли ўзбек халқини Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
“Ўтган йили пандемия туфайли Наврўз байрамини ҳар доимгидек катта тантана қилиб, кенг нишонлай олмаган эдик. Ўшанда, бу ташвишли кунлар албатта ортда қолади, ҳали кўп тўй-томоша ва сайилларни халқимиз билан биргаликда ўтказамиз, деб эзгу ният қилган эдик. Бугун ана шу орзу ва интилишларимиз рўёбга чиқмоқда. Гўзал ва жонажон юртимизда яна шодиёналар, қувончли кунлар бошланмоқда”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, Президент коронавирус балоси ҳали тўла бартараф бўлмаганини, шунча меҳнат зое кетмаслиги учун пандемияга қарши курашишни бир лаҳза ҳам тўхтатмаслик, бепарволик ва беғамликка берилмаслик кераклигини таъкидлаган.
“Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз – меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саховатда, бизнинг ютуғимиз – эртанги кунга бўлган юксак ишончимизда”, дейди Президент.
Бу йилги Наврўз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигида ўтмоқда.
“Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз. Қанчалик қийин бўлмасин, эл-юртимиз манфаатини, жондан азиз фарзандларимиз келажагини таъминлашга хизмат қиладиган тўғри йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Наврўз байрамини нишонлаётган барча халқларга, хорижий ҳамкорларга эзгу табрик ва саломларини йўллади.
Байрам тадбири катта концерт дастури билан якунланди.
Ўхшаш мақолалар:
- Тадбиркор умрида биринчи марта Президент бошқарган видеоселекторда иштирок этди
- Матбуот ва оммавий ахборот воситаси ходимларига — ЎзА
- Матёқуб Матчонов: «Мени МХХ раиси ўринбосари Шуҳрат Ғуломов қаматган эди»
- Озодбек Назарбеков «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони соҳиби
- Каврак можароси: Ери тортиб олинган аҳоли билан ИИБ ўртасида жанжал чиқди
- Шавкат Мирзиёев сўз ва матбуот эркинлиги ортга қайтмаслигини айтди
- Адвокат прокурорни айбсизлик презумпциясини бузишда айблади
- ДХХ томонидан бир қатор коррупцион холатларнинг олди олинди
- Ўзбекистон Президенти: «Мени кадрлар масаласи қийнайди»
- Қашқадарёда ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ГАИ ходими ишдан бўшатилди
- Бутун умр илм йўлида — Сайди Умиров 80 ёшда!
- Ўзбекистон Республикаси олий суди раиси Козимжон Комиловга Навоийдан шикоят