"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ёр, эшигинг очилмади мен учун, Тилингдан бол сочилмади мен учун — М.Юсуф

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 21/03/2021 02:25-     11649 марта ўқилди

 МУҲАММАД ЮСУФ:
КЕТАР БЎЛДИМ

Ёр, эшигинг очилмади мен учун,
Тилингдан бол сочилмади мен учун.

Уйингдан жой топилмади мен учун —
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай…

Келдим десам, жойинг йўлак дедилар,
Севдим десам, тенгинг бўлак дедилар.
Сенинг севгинг кимга керак дедилар…
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай…

Куйма, ёрим, куйдирмагин, куйма, ёр,
Бир яхшига бир ёмон ҳар жойда бор.
Икки яхши яшнаган жой қайда бор?..
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай…

Дерлар: жон соғ бўлса жаҳон топилгай,
Бир парча ер, парча осмон топилгай,
Лекин қайда сендек жонон топилгай,
Кетар бўлдим ўзингдан бир сўролмай…

Ёр, эшигинг очилмади мен учун,
Тилингдан бол сочилмади мен учун,
Уйингдан жой топилмади мен учун,
Ўтар бўлдим юзингни бир кўролмай.

© Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Умид Холлиев: УСТА ВА МАРГАРИТА ЁХУД ТИЛСИМЛАНГАН МОХИЯТ
  2. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  3. Аҳли Расул Муҳаммад: ХАЙЁМ МАЙХОНАСИ…
  4. Қонингдан қонимга имон ўтган, халқ, Бир-бировга меҳринг шифодир энди…
  5. Абдулла Орипов ижоди: Сафаринг бехатар-у, Хизр бўлсин йўлдошинг!
  6. Холниса Раҳмонқулова: АЛДОВ (Ҳикоя)
  7. Абдулла ОРИПОВ: ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ…
  8. Амир Худойберди: Ягона Ҳозиқ У, чиқарма ёддан, Насибанг бор, умид узма ҳаётдан!
  9. Ўзбек адиблари она тилимиз ҳақида битган шеърлар…
  10. Ҳалима Худойбердиева: Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!
  11. Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
  12. Муҳаммад Юсуф шеърияти: Сен Исломдан иймон дарсин ўрган, дунё!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.