"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев огоҳлантиради: Буюк ўзбек шоири руҳини безовта қилаётган кимсаларга

Адабиёт, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 20/03/2021 21:32-     11152 марта ўқилди

 

 

«Дунё ўзбеклари»дан:

Суратда — Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов шогирди Исмат Хушев билан. Америка Қўшма Штатларида…

 

БУЮК ШОИР РУҲИНИ ЧИРҚИРАТМАНГ!

Буюк ўзбек шоирини ҳимоя қилиб, ўз одил сўзини дадил айта олган тожикистонлик ижодкор дўстимиз Аҳли Расул Муҳаммадга самимий миннатдорчилик билдирамиз.  

Шу билан бирга — дунёдан ўтиб кетган бетакрор истеъдод соҳибларининг муборак ва улуғ номидан фойдаланиб, ўз ёвуз ва чиркин ниятларини амалга ошириш йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган баъзи муттаҳам ва разил кимсаларни огоҳлантириб қўймоқчимиз:

Абдулла Ориповдан қўлларингни тортларинг! Унинг муқаддас руҳини чирқиратмаларинг! 

Мард ва танти кишилар марҳумлар билан олишмайди. Аксинча, уларнинг улуғ ва муборак номларини ҳар қанақанги майда чуйда гап-сўз ва иғволардан авайлаб, асрашимиз лозим.

Асқар Маҳкам ҳам ҳаётлигида Абдулла Ориповни устоз тутиб, унинг ёрқин ва бетимсол ижодини ўзи учун намуна ва ибрат мактаби деб билган. Бошқа барча гаплар бекор!

Ҳар иккаловининг ҳам ўзбек адабиётида ўз ўрни бор. Уларни энди ўлганидан кейин бир бири билан тўқнаштириш энг манфур ва разил кимсаларнинг иши.

Биз бу йўлдан бормаслигимиз керак!

Алишер Навоийдан сўнг — кейинги беш юз йилда ўзбек адабиётининг ёруғ ва мунаввар юлдузига айланган Абдулла Ориповнинг улуғ ва муборак номи ўзбек халқининг қалбида абадул абад яшаб қолажак! 

Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

Абдулла Орипов даҳосига шон шарафлар бўлсин!!!

 

Исмат Хушев,

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,

21 март, 2021 йил, Торонто шаҳри, Канада…

Ўхшаш мақолалар:

  1. Зилолабону: Қайнаб чиқар булоқдек кўз ёш, Адабиёт шўринг қуриди…
  2. Абулқосим Мамарасулов: Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Пуфак” башорати — ЎзА
  3. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (17)
  4. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (26)
  5. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (28)
  6. Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: ДУРДОНА – ЗЎР ШОИРА!
  7. Баҳром Ғойиб: «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ» ГА УЧИНЧИ БИТИК…
  8. Муҳаммаджон РАҲМОНОВ: Тиниб тинчимас талаба укам Исмат Хушевга
  9. Эркин Воҳидов: Юртнинг эгаси сен, зинҳор унутма!
  10. Карим БАҲРИЕВ: ЧЎЛПОН ДАРДИ…
  11. Аҳли Расул Муҳаммад: Ит йўли (Абдулла Ориповга тўҳмат қилаётганларга жавоб)
  12. ЎзА гурунглари туркумидан Исмат Хушев билан юзма юз
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.