"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Аҳли Расул Муҳаммад: Ит йўли (Абдулла Ориповга тўҳмат қилаётганларга жавоб)

Адабиёт, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 20/03/2021 21:31-     11149 марта ўқилди

Аҳли Расул Муҳаммад:

ИТ ЙЎЛИ

(Хужанд Давлат университети дотсенти Ю. Шоназаров деган бир адабиётшунос интернет материаллари ва Асқар Маҳкам деган бир шоирнинг ”Дўрмон шеърлари” туркуми, шунингдек, унинг Гулистон шаҳридаги учрашувда сўзлаган нутқи асосида “Вақт – олий ҳакам” сарлавҳали куракда турмайдиган мақола ёзиб, Тожикистонда чиқадиган “Замон” газетасида эълон қилибди.

Мақолада А. Маҳкамнинг вазн ва қофияга солинган маиший ва маънавий даъволари ҳақ топилиб, буюк шоир Абдулла Орипов шахси қораланибди.

Ўша “мақола”ни ўқиб, қуйидаги сатрларни ёзишни ўз бурчим деб ҳисобладим. Ва яна, 37 йил бурун ёзилган бир тизмамни ҳам илова қилдим…)

 

1.
“Бошқаларга эргашиб ҳақ бўлгандан кўра,
ноҳақ бўлса ҳам Гален ва Авиценнага эргашган
маъқулроқдир.”

Миееланжело

 

Бир танишим жувонмарг бўлди –
Уни сўйди шуҳратпарастлик.
Юрагида фаришта ўлди
Ва туғилди шайтонпарастлик.
Қолмагач бош суқмаган эшик,
Тушиб олди ит юрган йўлга.
Тобут бўлиб кўринди бешик,
Тоғ эврилди теп-текис чўлга.
Ер шарига бошини тираб,
Оёқларин қўйиб осмонга,
Атрофига зардали қараб,
Мен тимсолман деди имонга.
Улуғларнинг урвоғини еб,
Кўзини ёғ пардаси тўсди.
Ном чиқариш бундоқ бўлар деб,
Даҳо Қалб*нинг юзига қусди…
Ит қутуриб эгасин қопса,
Қаро бўлур унинг эртаси.
Наҳот шундай кўргулик топса
Бувисининг ғариб эркаси?**
Шарм билмас шилта шарманда
Донг-довруқни билади афзал.
Чунки Пушкин ёд этилганда
Эсланади Дантес ҳам сал-пал…
——–
*Абдулла Орипов назарда тутилмоқда
**Асқар Маҳкам назарда тутилмоқда

 

2.

…Майда гапни кўтармагай шеър.
Керак бўлса менинг учун ҳам
Жавоб берар бобом Алишер!

А. Орипов

 

Абдулла бир ушоққина жон,
Ит ҳам, бит ҳам унга ёпишди.
Биз томчи-ю, сен нега уммон,
Деб кўппаклар уни қопишди…
Майда гапдан ҳазар қилмаслар
Майдаланиб чангишар ҳамон.
Чин Шоирнинг қадрин билмаслар
Йўл йўқотиб гангишар ҳамон…
Сўзласам-да гарчанд оҳ уриб,
Ҳеч бировга йўқдир даъвоим.
Менингсиз ҳам, ўрнидан туриб
Абдуллани қўллар Навоий!..

 

АБДУЛЛА ОРИПОВГА

Қолиб кетмас дафтаримда
Ушбу сўзлар бетаклиф.
Ҳеч бўлмаса, сабо уни
Элтар Сизга етаклаб.
Балки кимдир кулиб четдан:
Бир манфаат истар, дер.
Оти унинг оқсоқ асли,
У беҳуда қистар, дер…
Шубҳаларга тик боқиб мен
Битажакман каломим.
Битажакман бир мухлиснинг
Шеъриятга саломин.
Юракдаги сўздан тониш –
Бу аслида хоинлик.
Бир донишманд айтганидек:
Бу – ўлимга мойиллик.
…Ўн йил бурун ёруғ кунда
Сизни токи кўрибман,
Шундан буён сиймонгизни
Кўзда олиб юрибман.
Ёддан Сизнинг ашъорингиз
Бетанаффус тўрт соат
Дорилфунун саҳнасида
Қилганим бор қироат.
Толиб дўстлар ёқтирарди,
Тинглашарди берилиб.
Тилла топган камбағалдек
Жилмайишиб, керилиб…
Сўнг ўзим ҳам ёзмоқ бўлдим…
(Сизга ҳавас бу балким –
Ғафур Ғулом чекаркан, деб
Нос чеккандек аллаким…)
Англадимки, мен қофия
Тўқимасам ҳам бўлгай.
Аммо сизнинг ашъорингиз
Ўқимасам бўлмагай.
Улар ажиб фахр уйғотар,
Солар туғён дилимга.
Табиат Мир Алишерни
Боз бергандек элимга.
Бу кун унинг дийдорига
Югураман елвагай.
Назаримда, бундай лаҳза
Беш асрда бир келгай…

(1980)

 

02-04.03.2017

Аҳли Расул Муҳаммад,
Тожикистон

 «Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

 

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Зилолабону: Қайнаб чиқар булоқдек кўз ёш, Адабиёт шўринг қуриди…
  2. Абулқосим Мамарасулов: Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Пуфак” башорати — ЎзА
  3. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (17)
  4. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (26)
  5. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (28)
  6. Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: ДУРДОНА – ЗЎР ШОИРА!
  7. Баҳром Ғойиб: «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ» ГА УЧИНЧИ БИТИК…
  8. Муҳаммаджон РАҲМОНОВ: Тиниб тинчимас талаба укам Исмат Хушевга
  9. Эркин Воҳидов: Юртнинг эгаси сен, зинҳор унутма!
  10. Карим БАҲРИЕВ: ЧЎЛПОН ДАРДИ…
  11. Исмат Хушев огоҳлантиради: Буюк ўзбек шоири руҳини безовта қилаётган кимсаларга
  12. ИЛОНЛАР ТЎДАСИ Мурод Муҳаммад дўст аслида ким? “Дунё ўзбеклари” суриштируви 2
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.