Бош муҳаррир И.Хушевга: Турдимовнинг ноқонуний ишидан яна бир ҳикоя
Ассалому алайкум, ҳурматли Исмат ака!
Менга ва оиламизга нисбатан 12 йилдан бери давом этиб келаётган ноҳақликнинг охири борми, деб Сизга мурожаат қиляпман. Менга имкони борича ёрдам беришингизни сўрайман. Муаммонинг қисқача тафсилоти қуйидагича.
2009 йилда Самарқанд шаҳрининг Тошкент (ҳозирги Ислом Каримов) кўчаси 32-уйда жойлашган ҳовлимизни бизни рози қилмасдан олиб қўйишди. Ҳовлимиз Эски шаҳарнинг тарихий қисмида, Регистон майдони билан Сиёб бозори оралиғида жойлашган эди. Ўша кеча кундуз 9 сотихли ҳовлимизнинг бозор нархи камида 500 минг доллар эди. Менга товон тариқасида ҳаммаси бўлиб 38 млн сўм чиқарилган эди ва 2017 йилга келиб 36 млн сўм берилди.
Ўша 2009 йилда менинг Сиёб деҳқон бозирига кираверишда жойлашган 7та савдо дўконимни ҳам бузиб ташлашди ва бунинг учун ҳам товон тўланмади. Мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан дўконлар 366 млн 382 минг сўмга баҳоланган эди. Ҳар ойда олиниши керак бўлган фойда 13 млн 40 минг сўм, бир йиллик йўқотилган фойда 156 млн 400 минг сўмни ташкил этади. Ўтган 12 йил давомида менинг йўқотган фойдам 1 млрд 876 млн 800 минг сўм ва бузилган дўконлар билан бирга ҳисоблаганда 2,2 млрд сўмдан зиёдроқ суммани ташкил этади.
Аммо менга товон беришни ҳеч ким ўйламади. Фақат турли ташкилотларга қилган кўп йиллик мурожаатимдан сўнг 2019 йилда Ургут бозори савдо комплекси орқасидан 600 кв.м ер расмийлаштириб бермоқчи бўлишди. Мана, бу ҳақда Ургут туман бош архитекетори Б.Соатов менга 2019 йил 6 ноябрда юборган 949-сонли хатида ер майдони ажратилганлигини тан олиб шундай ёзган эди: “Ўрганишларга кўра, “Ургут савдо комплекси” МЧЖнинг шимолий қисмига савдо дўконлир ва атотураргоҳ оралиғидаги очиқ майдоидан фуқаро Р.Жумаевнинг тумандаги Ўрамас маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг сайёр қабулида унга Самарқанд шаҳридаги бузилган савдо дўкони ўрнига унинг талабига асосан 600 кв.м. ер майдони ажратиш таклифи кўриб чиқилиб, ушбу ҳудуддан ажратиш бўйича таклифлар берилган бўлиб, ушбу объектнинг жойлашуви лойиҳа ташкилоти “Павиз проект сервис” МЧЖ томонидан Давлат хизматлари маркази орқали вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Кенаш муҳокамасига киритилган. Ушбу бўйича Кенгашнинг ижобий хулосаси олингандан сўнг қўшимча маълумот берилади”.
Аммо кўп кутиб, ҳеч қандай жавоб ололмаганимдан сўнг 2020 йил 3 февралида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қабулига кирдим. Ҳоким масалани ўрганиш мақсадида комиссия тузамиз деди. Мен “яна комиссия нимага керак, масала кундек равшан-ку, 11 йилдан бери ўрганиляпти, хулосалар чиқарилди, муаммони ҳал қилинг” дедим. Аммо вилоят раҳбарининг мақсади бошқа экан. Менга ажратилиши ваъда қилинган ерни бошқага кишига сотиб юбориш мақсадида вақтни чўзиш учун яна комиссияни ўйлаб чиқарган экан.
Вилоят ҳокимининг айтганини қиладиган вилоят Адлия бошқармаси комиссияси товон тариқасида менга ажратилган ерни берилишини рад этди. Айни пайтда у жойда бошқа тадбиркор дўконлар қурмоқда.
Мана бу Турдимовнинг ноқонуний ишидан яна бир ҳикоя. Тадбиркор нима қилиши керак, додини кимга айтсин?
Рустам Жумаев,
Самарқанд шаҳар М.Умаров кўчаси, 62-уй
Тел. 99897 3994137
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Макола укувчиларининг фикри.
Самарканд хокимининг (э. Турдимовнинг ) ишлари юзасидан жиноий иш лчили керак. Каекка караяпти тегишли, мутасадди идоралар? Агар бир бечора блогер булганида аллакачон камокка тикар эдиларингиз тугри сузлагани учун. Мана Самарканд хокимини нега текшириб тергов утказиб жиноий ишларига жавоб бермаяпсизлар? Куп марталаб Дуне Узбекларида чиккан танкидий маколага мутасадди идораларнинг жавоби кани? Кеча кеч етиб, туш куриб турдим. Сиргандим турдим. Йикилдим турдим. «Самарканд дорул Салтанатида» хамон мен Турдим.