"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: “Президент эркаси”нинг саргўзаштлари Биринчи китобнинг учинчи боби

Исмат Хушев: "Подшо эркатойининг саргузаштлари" (1-китоб), Муҳаррир минбари, Муҳаррир танлови | 03/13/2021 23:28-     11539 марта ўқилди

Исмат Хушев:

КИТОБДАГИ СИНФДОШЛАРИМ – ДАФТАРДАГИ КЎЗ ЁШЛАРИМ… (1-китоб, 3-боб)

Исмат Хушев, Канада.
UzbekDunyo@hotmail.com

(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари)

Биринчи китоб. 3 боб.

(Ёндаги суратда: Синфдошларим Ўғилой ва Зулфия билан)

Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Мубoҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Тaрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исмaтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.

(Mуҳаммад РAҲМOН)

Суратда: Қашқадарё область, Китоб районидаги Алишер Навоий номли 1-ўрта мактабнинг 10-а синф ўқувчиси Исмат Хушев (биринчи қаторда чапдан бешинчи – дўппилик йигит) сўнгги қўнғироқ куни синфдошлари ва устозлари билан. 25 май, 1975 йил.

КИТОБДАГИ СИНФДОШЛАРИМ – ДАФТАРДАГИ КЎЗ ЁШЛАРИМ 

1.

Мен Китобдаги Алишер Навоий номли 1-ўрта мактабни битирган эдим.

2004 йилда, чет элларга кетишдан олдин Китобга бориб болалигим ўтган кўчаларни айландим.

Дарё бўйлаб, кўприкдан ўтиб бориладиган мактабим билан бирга ота-онам қабрини ҳам зиёрат қилгандим.

Ажаб, болалигим ўтган мактабимиз ҳануз ўша ўша – ўз жойида ҳеч ўзгармай турган эди. Фақатгина бир оз кичрайиб, мунғайиб қолгандай туюлди, холос…

Давлат ишларида ишлаб, мулозимликнинг дадабаларидан кўзларим қамашиб юрган йилларда бу ерларга келишни хаёлга ҳам келтирмас эдим.

Ҳар гал хизмат машинаси билан ваҳима қилиб район борарканман, синфдош дўстлар-у, меҳмондўст мулозимлар даврасидан ортмасдим.

Шундоққина дарё бўйидаги ўн йил ўқиган жонажон мактабимизга бир-ров кириб, ўқитувчилардан ҳол-аҳвол сўраб ўтишни хаёлга ҳам келтирмас эдик.

Бу пайтларда “кимсан палончи” бўлиб юрганингда қандайдир назардан қолган ва кўримсиз мактаб биносига кириб чиқиш, муаллимлар билан кўришиш бизга малол келарди…

Ишдан урилиб, қамалиб чиққандан кейин эса мактабга боришга ор қиларкансан…

2.

Ана шундай кунларимнинг бирида, одатдагидек, навбатдаги базми жамшидга кетаётган пайтим отам мени ёнига имлаб, шу сўзларни айтган эди:

– Ўғлим, ҳозир амалдасан, Президентга яқинсан, улар ҳурматингни қилиб туришибди. Сен уларнинг бу ялтоқлиги ва хушомадидан осмонга учиб кетма. Билиб қўй, бу ҳаммаси вақтинча. Сени бу амалга ҳеч ким умрбод боғлаб қўйган эмас. Кеча ҳам жуда кеч келдинг. Бугун ҳам, агар огоҳлантирмасам, кеч келадигансан. Бизлар энди қариб қолдик. Бизни ҳам боғлаб қўйган эмас бу ҳаётга. Сен бошқаларга ўхшаб, бир кун эртачироқ уйга келиб, мен билан, онанг билан дилдан суҳбатлаш. Биз сени жуда соғинганмиз. Кейин армон қилиб юрасан…

Ўша куни район прокурори уйига меҳмонга чақирган эди. Барибир алламаҳалгача қолиб кетишга тўғри келди. Эртаси куни эрталаб, юз қўлларимни ювиб, узум ишкомлари остидаги чорпояга бориб ўтирарканман, отам саломимга совуққина алик олиб, яна ўша гапини такрорлади:

Кейин армон қилиб юрасан…

3.

Бугун олис Канаданинг сўлим ва фаровон гўшаларида ўтган кунларимни қайта ва қайта сарҳисоб қиларканман, отамнинг айтган ўша гапларига вақтида амал қилмаганим учун қаттиқ ўкиндим.

Ажаб, худди у киши айтгандай бўлди тақдирим. Фақат энди бориб дардлашай, суҳбатини олай десам, отам ҳам, ҳатто Ватаним ҳам йўқ.

Яқинда Китобдаги танишларимдан бири Вашингтондан Канадага телефон қилиб қолди.

У “Карл Маркс”номли, мен эса “Алишер Навоий” номли мактабларда ўқиган эдик.

“Грин карта” ютиб, Америкага келганига эндигина бир ҳафта бўлган экан. Гап айланиб Китобдаги ёру дўстлар, ўқитувчилардан кейин, ўзимиз ўқиган мактабларга бориб тақалди.

Шунда у кутилмаганда ҳозир мактабларнинг номлари олиб ташланганини айтиб қолди.

“Биринчи”, “Иккинчи” ва “Учинчи” мактаб деб юритиларкан, холос.

Аксар мактабларнинг номи совет давридаги тарихий шахслар номи билан аталгани учун ҳам шундай қилинган экан…

4.

Унинг бу гапларига ишонмай, Китобдаги синфдошларимга телефон қилдим. Рост экан.

Кейин Тошкентдаги шу соҳага дахлдор танишларим бўлган мулозимлар билан гаплашдим. Улар ҳам аслида бу ташаббус хато эканини, лекин у энг юқори даврадан келганини айтиб, гапни калта қилишди.

Бу нима деган гап? Аввал рус исмларига қарши бўлишган эди: Пушкин, Есенин, Лермонтов, Толстойлар ўзбекка нима берди деб…

Улар бизга ўз мамлакатининг адабиёт дарвозаларини очишган эди.

Уларнинг айби нима? Уларга фақат рус деб қараш мутлақо нотўғри! Улар умумжаҳон адабиётининг тан олинган даҳолари-ку!

Тўғри, уларни балки Николай 2 ёки Пётр 1 билан таққослаш нотўғридир. Лекин нима бўлганда ҳам улар аксар дунё халқлари тан олган, асарларини ўз тилларида таржима қилиб ўқиётган адабиёт юлдузлари эди!

5.

Масалан, Гагариннинг ҳам номи олиб ташланибди Ўзбекистон мактабларидан.

Ахир у дунёни якдил қилди, ер шарини бир бутун қилди. Унинг муборак номига тегиниш мутлақо мумкин эмас эди!

Мен Ўзбекистонда мулозим бўлиб юрган пайтларда хизмат сафари билан дунёнинг қайси бурчига борган бўлсам, у ерларда Гагарин номидаги кўча ва мактабларни жуда кўплаб учратган эдим…

Ўзбекистон бўйича номи олиб ташланиб, фақатгина рақамлари қолган мактаблар сони 10 000 дан зиёд экан.

Эрта бир кун бу давр ўзгарганда, энг биринчи бўлиб мактаблар яна қайтадан номланиши турган гап!

Наҳот Президент атрофидагилар буни тушунмаса? Унинг мазкур соҳага алоқадор маслаҳатчилари қаёққа қарашяпти?!

6.

Яқинда Канададан Китобга телефон қилиб, Қобил деган синфдошим билан гаплашдим, мактаб йилларини эслашдик:

– Синфдошларимизнинг деярли ҳаммаси бобо ва момо бўлишган. Сен Ўзбекистонда бўлганингда вақт-бевақт келиб, бизларни тўплаб турардинг. Бугун энди унақа гаплар йўқ. Ҳамма ўз рўзғори, ўз ташвиши билан овора. Баъзан кўча-куйда учрашиб қоламиз. Ҳамма мендан сени сўрайди. Телефон қилиб турибди дейман. Ўқитувчиларимизнинг кўпи дунёдан ўтиб кетишди…

Қобил шу гапларни айти-ю, негадир қўққисдан йиғлай бошлади:

– Менинг ҳам мазам йўқ, жўра. Юрагим сиқиладиган бўлиб қолган. Билмадим, сени кўраманми, йўқми…

– Ундай дема, жўра, ҳали албатта кўришамиз!

– Худо хоҳласа де…

Қобил энди ошкор йиғлай бошлади. Унинг овозидаги бу ўксиклик ва бу сўниқлик, умидсизлик кайфияти мени қаттиқ ўйлантириб қўйди.

Энди менинг ҳам бўғзимга аччиқ бир нарса келиб тақалди. Кўзларимда ёш пайдо бўлди…

Неччига кирдик ҳали? Нега ҳаёт бунча бешафқат?!

Эндигина элликдан ошган синфдошлар суҳбати эди бу…

7.

Синфимизда 28 ўғил ва қиз бола бирга ўқирдик.

Зурия Саитхасанова деган қрим татар аёли бизга синф раҳбари эди.

Биз мактабда ўқиганда, бугунги ёшлар каби севги ва муҳаббат нималигини билмаганмиз. У ҳақда сўзлашиш тугул, ўйлашни ҳам гуноҳ деб билардик.

Қизларимиз бир тараф, ўғил болалар бир тараф синф раҳбаримизга бир биримиздан нолиб, ранжиб, ўз ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилиш билан овора эдик…

Физика фанидан Раҳмонберди Беков, математикадан Аҳмаджон Латипов, инглиз тилидан Анна Ищенко, биологиядан Хайрулла Туропов, химиядан Юсуф Содиқов, астронимиядан Самандар Эшонқулов деган домлалар бизга дарс ўтишарди.

Отам математика ўқитувчиси бўлгани боис, мен ҳам бу аниқ фанларни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилардим. Лекин инглиз тилидан жуда нўноқ эдим. Инглиз тили ўқитувчимиз Анна Сергеевна Ищенко ҳар гал дарсдан йиғлаб чиқиб кетарди. Биз бу тилни ўқиб ўрганиш ўрнига уни бизга ўргатмоқчи бўлган муаллимани калака қилиб, дарсларида тўполон қилиб ўтирардик.

Орадан йиллар ўтиб, тақдир тақозоси билан Ватанни тарк этиб, Канада давлатидан қўним топганимдан кейин инглиз тилини – энди болаларим билан бирга қайтадан ўқиб, ўрганишга тўғри келди.

Ана шундай пайтларда Анна Сергеевнани ранжитиб, дарсларини калака қилиб ўтирганим учун қанчалар пушаймон қилганимни билсангиз эди…

8.

Ҳолбуки, адабиётни кўпроқ севардим.

Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Есенин, Маяковский, Ҳамза, Ҳамид Олимжон, Зулфия шеърларини дарс ўтилган куниёқ ёд олиб, эртаси куни биринчи бўлиб синфдошларга айтиб, олқиш олишни яхши кўрардим…

Синфимизда чиройли қизлар кўп эди: Фароғат, Матлуба, Гулбаҳор, Муяссар, Зулфия…

Улар асосан яхши ўқийдиган болалар билан гаплашишар, уларни ҳурмат қилишарди.

Синфимизда ўғил болалардан фақат икки киши яхши ўқирдик: мен ва Нуриддин.

Бошқа болалар бизга ҳавас қилишарди…

9.

Бир куни Матлуба деган синфдошимиз менинггит билан оғриб, район касалхонасига тушиб қолганини эшитдик.

Уч кун ўтиб Зурия опа бошчилигида йигирма саккиз синфдош уни кўргани бордик.

Бутун касалхона бизга термулади. Матлуба ётган палата кичкина экан, уч тўртта бўлиб навбати билан унинг олдига кириб чиққанимиз ҳануз ёдимда.

Синфимиздаги уни зимдан яхши кўрадиган болалар кейин ҳам алоҳида ва яширинчи Матлубани кўргани боришганини эшитдик.

Лекин Матлуба уларни қабул қилмабди…

10.

Бешинчи ё олтинчи синфда ўқиганимизда районимизга янги райком секретари тайинланганини эшитдик.

Биз у пайтларда сиёсат нималигини ҳали билмасдик. Ва табиийки, унга қизиқмасдик ҳам.

Лекин райком секретари келганини билишимиз – унинг икки гўзал қизи мактабимизга ўқишга келгани билан боғлиқ эди.

Улардан бирининг исми Гулнора бўлиб, у бизнинг синфимизда ўқий бошлади. Унинг Лола исмли синглиси биздан икки синф пастда ўқирди.

Гулноранинг дадаси асли Китоблик бўлиб, Севаз қишлоғида туғилган. Кейин Тошкентда ўқиб, сув хўжалиги бўйича инженер бўлиб, раҳбарликка кўтарилиб кетган эди.

Сурхондарё область ижроқўми раислигидан Китоб райкомига биринчи секретарь бўлиб келган эди.

Улар Китобда икки йил яшашди, холос.

Биз ҳам райком секретарининг гўзал қизи билан атиги икки йилгина синфдош бўлиш бахтига муяссар бўлдик.

Кейин улар Бухорога кўчиб кетишди. Гулноранинг отаси Абдувоҳид Каримов – Бухоро обкомининг биринчи секретари бўлиб кўтарилиб кетди…

11.

Орадан йиллар ўтиб синфдошим Нуриддин Гулнорага уйланди.

Мен ўз келажагимни излаб, Москва Давлат университетида ўқиб юрган кезларим Бухоро обкомининг “Қизил” дачасида синфдошларимнинг данғиллама тўйлари бўлиб ўтди.

Қалбимизда ажиб бир ҳавас ва ҳайрат билан қабул қилдик бу бу янгиликни.

Синф раҳбаримиз Зурия опа билан баъзи қизларимиз тўйга боришибди. Унинг донғини эшитиб, оғзимиз очилиб қолди…

Кейин йиллар ўтиб, Нуриддин Китобга қора “Волга”нинг орқа ўриндиғида – Бухоро обкоми биринчи секретарининг куёви сифатида атлас ёстиқларга суянганча, ястаниб келиб-кетиб юрганини эшитдим…

Яширмайман, мен раҳбар бўлишни болалагимдан орзу қилган бўлсам-да, синфдошимнинг “донғи”ни эшитиб, бу мақсадим юрагимда янада кучлироқ аланга ола бошлади…

12.

Дунёнинг ишлари ростдан ҳам қизиқ.

Бир синфда ўқиган икки синфдошдан аввал Нуриддин обкомнинг биринчи секретарига куёв бўлиб, мулозимлик кайфу сафосини сурган бўлса, кейин менга насиб этди бу шонли қисмат.

Фақат мен обком секретарига куёв бўлмадим, холос. Айтиш мумкинки, раҳбарликнинг барча имтиёзларига ўзим, ўз меҳнатим билан эришдим.

Албатта, Ислом Каримов туфайли менга бу толе насиб этган эди. Лекин асосан бу истиқболга мен ўз кучим ва интилишларим туфайли эришган эдим.

Энди мен ҳам Китобга оппоқ “Газ – 31” волгасининг орқа ўриндиғида ястаниб келиб кетадиган бўлдим…

13.

Лекин афсуски, бу пайтга келиб Нуриддиннинг олдинги довруғидан асар ҳам қолмаган эди.

Бухоро обкомининг биринчи секретари Абдувоҳид Каримов – Гдлян ва Ивановлар томонидан аллақачон ҳибсга олинган бўлиб, у Россиянинг қамоқхоналаридан бирида маҳбусликнинг аччиқ нонини еб юриб, кутилмаганда – Свердлов турмасида бу ёруғ оламни тарк этган эди.

Худди шу йилларда Ўзбекистонга раҳбар бўлиб келган Ислом Каримов менинг раҳбарликка кўтарилишимда асосий сабабчи бўлди.

Ҳеч эсимдан чиқмайди, ўшанда Нуриддин қайнонаси Меҳринисо ая ва Гулноралар билан бирга мендан Абдувоҳид Каримов жасадини Ўзбекистонга олиб келиш учун Президентга айтиб, битта самолёт ажратиб беришимни илтимос қилишди.

Мен у пайтларда бунақанги илтимосларни бажара оладиган даражадаги қудратга эга эмас эдим.

Мен бу гапларни фақат Президентга етказишим мумкин эди, холос…

14.

“Бизга шунинг ўзи етарли, агар у киши эшитсалар, бизга албатта самолёт ажратиб берадилар” деди комил ишонч билан Нуриддин.

Лекин Меҳринисо ая негадир жим эди.

Демак, Нуриддиннинг бу гапларига опа ишонмаётганликларини сезиб турардим.

Мен синфдош дўстларимнинг илтимосини Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқовга айтдим.

“Сиз бу ишга аралашманг. Ислом акага ҳам айтиш бефойда!” деди Мавлон ака…

Ноилож қолган Нуриддин қайнонаси билан самолётга билет олиб Свердловск шаҳрига учиб кетишди.

Абдувоҳид Каримов жасадини Тошкентга олиб келишганларидан кейин таъзияга бордик.

Нуриддин ҳамма ишга бош қош эди. Айтиш мумкинки, Абдувоҳид ака қамоқда вафот этганидан кейин Нуриддин бу оиланинг асосий суянчиғи бўлиб қолди…

15.

Маросимнинг эртайиси куни Меҳринисо ая мендан бир конвертни Исмоил Жўрабековга элтиб беришимни илтимос қилди.

Самолёт ажратиб бера олмаганимдан хижолат чекиб юргандим, йўқ дея олмадим.

Ўша кунлари Олий Кенгашнинг навбатдаги сессияси бўлаётган эди.

Эртаси куни танаффус пайтида мажлислар залидан Жўрабековни излаб топдим ва дадил олдига бориб, “Мана шу хатни Сизга бериб юборишди. Олиб қўяр экансиз!” деб кўзларига тик қараганча конвертни қўлига бердим…

Бугун орадан шунча йиллар ўтиб кетганидан кейин ўтган кунларимни хаёлан таҳлил қиларканман, ўшанда нега шу хатни Жўрабековга олиб бориб бердим деб кўп пушайман қиламан.

Опа бу хатида Жўрабековни қаттиқ ҳақорат қилиб, эридан олган пулларини қайтариб беришини талаб қилган экан…

Кейин то ишдан урилиб, қамалиб кетгунимга қадар Жўрабеков мен билан умуман очилиб кўришмади. У Президент билан ҳам, Мавлон акалар билан ҳам жуда яқин эди.

Баъзи баъзида, менинг ишдан урилиб, ҳибсга олинишимни тезлаштирган эмасмикан Жўрабековга қилган шу одобсизлигим деб ўйлаб қоламан…

16.

Менинг юрагимда адолатга бўлган чанқоқлик, “оқни оқ, қорани қора” деб аташ шаккоклиги раҳбарликда узоқ ишлаб қолишимга имкон бермаганлигини энди – муҳожирликда, Ўзбекистондан олис диёрларда секин-аста англаб етгандай бўляпман.

Менинг Ўзбекистон Президентига бўлган самимий ҳурмат ва эҳтиромимни ана шу енгилтаклик ва шошма шошарлик призмаси асносида таҳлил ва тадқиқ қилинса, кўп нарсалар ўқувчилар учун тушунарли бўларди деб ўйлайман.

Нуриддин Гулнора билан ҳозир Тошкентнинг “Марказий Универсам”и атрофидаги СовМиннинг данғиллама “дом”ларида туришади.

Уларнинг ўғил ва қизлари бугун камолотга етиб, уйли-жойли бўлиб кетишган…

17.

Гулноранинг биздан кейинги синфда ўқиган Лола исмли синглиси бугун таниқли ҳуқуқшунос, Олий Кенгашнинг салкам йигирма беш йиллик депутати, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, профессор Акмал Саидовнинг рафиқаси.

Ўзи ҳам фан номзоди. Ҳуқуқшунос. Бугун энди орадан шунча йил ўтиб, докторликни ҳам ҳимоя қилган бўлса, ажаб эмас.

Уларнинг тўйлари агар адашмасам, Акмал Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланишидан бир муддат олдин бўлиб ўтган эди…

Хуллас,  Исмат Хушев билан ўн йил бир синфда ўқиган Нуриддин – Президентнинг бугунги эркатойи Акмал Саидовнинг божаси бўлади.

Фақат Исмат Хушев – “собиқ” эркатой, Акмал Саидов эса – “ҳозирги” эркатой…

18.

Ҳаёт ростдан ҳам қизиқ.

Мен Ислом Каримовга яқин бўлиб юрганимда Абдувоҳид Каримов туфайли бошига минг бир маломат ва ҳақорат ёғилган бу оилани имкон қадар қўллаб қувватлаб келдим.

Бу ҳақда ҳали китобда ҳам айтилади, ёзилади.

Хусусан Исмоил Жўрабеков билан мен айнан янга учун, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Абдувоҳид Каримов оиласи шаъни учун уришиб, тортишиб яхши ёмон бўлганимни қисман айтдим. Яна батафсил айтилади.

Лекин тақдир тақозоси билан амалдан урилиб, хориж эллар сари юзланганимдан кейин  Нуриддин билан кўришмаганимга ҳам кўп йиллар бўлди.

Баъзан уни кўргим келади, ёшлик ва бебошлик, синфдошлик дамларимни соғинаман.

Лекин начора. “Осмон узоқ, ер қаттиқ” деган бир гап бекорга айтилмаган экан…

19.

“Янги дунё” сайтида ўтган йили “Оқланмаган ишонч қиссаси” нинг иккинчи китобидан мен юқоридаги воқеаларни қаламга олган боблар эълон қилинганидан кейин, Америкада яшайдиган бир мухлисдан хат олдим:

“Ассалому алайкум Исмат ака! Мен бир пайтлар “Ўзбектуризм”нинг кадрлар бўлимида ўша Сиз тилга олган синфдошингиз Нуриддин билан бирга ишлаганман. Жуда камтар, оғир-босиқ, келишган йигит эди. У Сизни кўп эсларди. Сиз ҳақингизда жуда яхши гаплар айтарди. Ҳатто Сиз билан фахрланган жойлари ҳам бўлган…”

Мен мактубнинг Сиз билан бизга тааллуқли жойларинигина келтирдим, холос.

Нуриддин билан боғлиқ болалик ва ўспиринлик хотираларимни эсларканман, у Абдувоҳид Каримовга куёв бўлиб – менинг ҳам юрагимда раҳбарликка бўлган интилиш орзусини янада алангалантирганини бугун очиқ ойдин тан олиб ўтишим керак. У обкомнинг биринчи секретарига куёв бўлиб донг таратган бўлса, мен – Ислом Каримовга яқин бўлиб, шон шуҳрат чўққисига чиққанман.

Нуриддиннинг синфимиздан биринчи бўлиб машҳурликка қилган сафари – менинг ҳам кейинли мулозимлик тақдирим тамал тошини қўйишга яхшигина асос бўлиб хизмат қилганини ҳам бугун очиқ ойдин айтиб ўтишим керак…

20.

Майли, мавзуга қайтск.

Мен Китобдаги синфдошларим ҳақидаги маҳзун хотираларга берилган эдим.

Бу хотираларнинг яна бири Афғонистон уруши билан боғлиқ.

Синфимизда Нуъмон Усмонов деган йигит бўлиб, у мактабда яхши ўқимаган эди.

Университетнинг учинчи курсида ўқиб юрган пайтимизда уни армияга чақирилганини эшитиб қолдим. Бу хабарни менга Нуриддин айтди.

У ҳам университетнинг – тарих факультетида, мен эса – журналистика факультетида ўқир эдик.

Саксонинчи йиллар эди.

Кўп ўтмай Низомий номли педагогика институтида ўқийдиган синфдошларимиз Зулфия билан Зулайхолар (суратда) бизга нохуш бир хабарни етказишди. Тошкент шаҳридаги ҳарбий госпиталга Афғонистондан синфдошимиз Нуъмонни олиб келишганини, унинг аҳволи оғирлигини айтишди.

Ҳаммамиз тўпланиб, у бу нарса харид қилиб, Нуъмонни кўргани госпиталга бордик.

Бошидан ўқ еган экан. Узоқ даволанди. Бир икки йил ҳузурига бориб турдик…

Кейин Китобга кетганини эшитдик.

Кейин…кейин унинг ақлдан озганини эшитдик…

21.

Исмоил деган бир синфдошимиз бўларди.

Отаси Шаҳрисабз ёғ мой заводида раҳбар эди. Ўзи ўртача ўқир, лекин синфимизда энг бадавлат оиланинг боласи ўша эди.

Мен мактабга онам тикиб берган брижа (чолвор иштон) ни кийиб борардим. Шимим йўқ эди. Бошқалар ҳам асосан мендек юпун ва камхарж оиланинг фарзандлари эди…

Лекин Исмоил кийинишни жойига қўярди. Бир гал у мактабга “олимпийка” деган яп-янги спорт адедаси кийиб келди.

Агар эсингизда бўлса, етмишинчи йилларнинг ўрталарида бўйнида оқ паласа бўлган, шойи матодан тикилган кўм кўк спорт кийимларини кийиш ёшлар ўртасида урф бўлган – модага айланган эди.

Физкультура дарсларига энг бадавлат оиланинг болалари ўшани кийиб келишни одат қилишганди.

Биз Исмоилга жуда ҳавас қилардик. Лекин уйга бориб отамизга менга ҳам шундай спортга киядиган жимфер – шойи адедас олиб беринг деб айта олмасдик.

Чунки отамизнинг бунақа башанг нарсаларни олиб берадиган пули йўқлигини яхши билардик…

Кейин йиллар ўтиб, Исмоил – Фрунзе шаҳридаги “химтехнология” институтининг сариқ ёғ ишлаб чиқарадиган факультетини битириб, ўша отасининг касбини давом эттирди.

Мактаб давридаги йилларимиздан тортиб, то олий ўқув юртига киргунимизча давом этди унинг биздан моддий ва маиший жиҳатдан устунлиги. 

Шу пайтга қадар биз ундан маънан устун бўлсак-да, лекин барибир унинг олдида ўзимизни ночор ва камбағал сезардик.

Кейин йиллар ўтиб ҳаммаси изига тушиб кетди.

Биз у билан ҳар жиҳатдан тенглашганимиздан кейин болаликдаги бу хижолатпазликдан асар ҳам қолмади…

22.

Камолов Абдурасул деган бошқа бир синфдошимиз мактабда фақат “икки” баҳо оларди.

Физика фани ўқитувчимиз Раҳмонберди Беков ҳар сафар уни доскага чиқараркан: “Эртага бола-чақа қилиб, рўзғор қурсанг, бу туришда болаларингни нима билан боқасан?” деб унга савол берар, у эса домлани ҳар гал миқ этмай сукут сақлаш билан енгарди…

Ўрта мактабни битиргандан кейин ҳаммамиз ўз бахтимиз ва иқболимизни излаб, ҳар тарафга учиб кетдик. У Китобда қолди.

Мен Бош муҳаррир бўлиб Китобга бориб турган пайтларда у колхоз бозорида аравача судраб, одамларнинг юкини ташиб, тирикчилик қилар, аллақачон уйланган, икки боланинг отаси эди.

Физика фани ўқитувчимизнинг ёшлигимизда у ҳақда айган сўзларини эслаб, ажиб ҳайратларга ошно бўламан – нақадар тўғри башорат қилган экан ўқитувчимиз ўшанда Абдурасулнинг кейинги ҳаётини.

Шунинг учун ҳам мен доим уйга борганимда, Абдурасулнинг кўнглини олишга ҳаракат қилардим.

Бир гал Китобда борганимда унинг оиласи мен билан учрашмоқчи эканини айтишди. Район марказидаги ошхонада ишларкан. Бордим.

– Уйда тинчлик йўқ. Синфдошингиз мени хиёнат қилаётганликда айблаяпти. Худди ёш боладай ким нима деса, ишонаверадилар. Иккита боламиз бор, ахир. Бу гаплар ёлғон эканини унга айтинг… – деб зорланди келин.

Зудлик билан Абдурасулни топтириб, оиласи билан юзлаштирдим. Бир-бирларини тушунгандай бўлишди…

23.

Кейин ундан оиласи ҳақидаги бу миш-миш гапларни кимдан эшитганини сўрадим. Райондаги бир безорининг номини айтди.

Хасан Эштемиров деган чироқчилик дилкаш бир акамиз ўша йиллари Китобда прокурор бўлиб ишларди. Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши эди. Унинг ҳузурига бориб, бўлган воқеани айтиб бердим. Ўша безорини прокуратурага чақиртириб, танобини тортиб қўйишларини илтимос қилдим.

Бир ҳафта ўтар ўтмай Хасан ака Тошкентга телефон қилиб, ўша йигит билан гаплашганини маълум қилди. У Абдурасулга оиласи ҳақидаги гапларни ҳазиллашиб айтганини, уни жинни қилиб юришини айтиб, прокурордан узр сўрабди…

Лекин кейинчалик Абдурасул оиласидан бирибир ажралиб кетганини эшитдим…

Тошкентда Бош муҳаррир бўлиб юрганимда, ҳар гал яп-янги ва ваҳимали хизмат машинаси билан Китобга борсам – район марказидаги колхоз бозорида аравача судраб юрган дарвешнамо Абдурасулни кўриб, ҳол-аҳвол сўраб, суҳбатлашардим. Синфдошлар билан давра қурсак, албатта уни ҳам топтириб келардим.

Орадан беш-олти йил ўтиб, бир гал Китобга борсам, у менга оиласи билан ажралиб хато қилганини айтиб, энди яраштириб қўйишимни илтимос қилди.

Лекин оиласи бу гал у ҳақда эшитишни ҳам истамаслигини маълум қилди:

– Менга тўҳмат қилиб, хиёнатда айблаган одам билан қандай қилиб яна бирга яшашим мумкин, Исмат ака? Пешонамда борини кўрарман. Лекин у хонадонга қайтиб оёғимни ҳам босмайман…

Орадан йиллар ўтди. Шу-шу Абдурасул бошқа оила қурмади…

24.

Мен одатдагидек Китобга борганимда уни колхоз бозоридан топиб, суҳбатлашиб, кўнглиини кўтариб юрдим.

Ҳар гал хайрлашар пайти қўлига бир икки сўм пул бериб, “бойиб кетганингда берарсан” деб ҳазиллашиб қўярдим…

Бу воқеаларга ҳам энди анча йиллар бўлиб қолди.

Бу орада СССР деган қудратли ва маҳобатли бир мамлакат парчаланиб, Ўзбекистон мустақил бир давлат бўлди.

Ана шу мустақиллик шарофати боис мен ҳам Ислом Каримов салтанатига яқинлашиб, салкам подшо салтанатининг эркасига айландим.

Алал оқибат – уч маротаба амалга чиқиб, уч маротаба қамалдим. 

Охир оқибат ҳаётим остин устун бўлиб, бола чақам билан хориж эллар сари юзландим.

Бу даврда Ўзбекистон ва жаҳонда менга ўхшаб не не ўзбекларнинг қисмати ва тақдири инқироз ва парвозларга юз тутди…

Лекин фақат Китоблик бир йигитнинг – Абдурасулнинг ҳаёти сира ўзгармади, холос.

Баъзан ўзимнинг фожеаларга тўла, муҳожир бўлиб ер юзини кезиб юрган ҳаётимдан кўра – бир қишлоқда тинчгина яшаб ўтган Абдурасулнинг ҳаётига ҳавас қилиб қоламан…

25.

Ўтган куни Канададан Китобда яшайдиган опамга қўнғироқ қилганимда, гап айланиб, Абдурасулни сўрадим:

– Ҳалиям ўша ўша бозорда аравача судраб юрибди. Ҳар кўрганида сани сўрайди… – деди опам.

Бўғзимга нимадир тиқилгандек бўлиб, хўрлигим келди…

– Мен сенга пул юбораман. Қўлига бериб қўй…- дедим зўрға.

Орадан икки ҳафталар ўтиб, яна опамга телефон қилиб, Абдурасулни сўрадим.

– Ўзи аравача судраб умрини одамлар хизматида ўтказган одам, яна пул берсам, олишга ор қилди. Сан бериб юборганингни айтсам, кўзларидан изиллаб ёш тўкилиб, йиғлаб юборди…   – деди опам…

Бу гапларни эшитиб, энди менинг ҳам кўзларимда ёш пайдо бўлди…

26.

Абдурасулнинг опам пул берганида йиғлагани ҳануз тинчлик бермайди менга.

Нималарни ўйладийкин у ўшанда. Физика ўқитувчимиз Раҳмонберди Бековнинг гаплари тўғри чиқиб, ҳаёти изга тушиб кетмаганидан ўксиндими?

Ё амалда бўлганда ҳам, амалсиз қолганда ҳам Китобга борганида ҳамиша синфдош дўстларини тўплаб, давра қуриб, болалик ва мактаб кунларини эслаб юрган журналист жўрасининг бу номард давр ва сиёсат боис олис юртларга бош олиб кетгани учун йиғладими?

Балки, менинг гапимга кириб, турмушини асраб қоломаганидан ўкингандир…

Ёки, “бойиб кетганингда берарсан” деган гапим амалга ошмай, умрбод муҳтожликда қолиб кетганини ўйлаб, йиғладимикан?

Бу энди ёлғиз Оллоҳга аён…

 

Суратда: Исмат Хушев (биринчи қаторда – чапдан учинчи), Нуриддин Каримов (орқада ўнгдан – учинчи), Қобил (биринчи қаторда чапдан тўртинчи)  синфдошлари билан, 1974 йил, 9 синф, Китоб райони, Қашқадарё области. (Абдурасул ва Исмоил негадир расмга тушишмаган) 

10 шарҳ

  1. Мамаёкуб Хамраев.
    08/23/2013 at 4:01 PM  (Edit)

    Катта рахмат сизга Исмат ака! Жуда ажойиб ва таъсирли асар.Укир экансан, узингнинг хаётинг куз олдингдан утаверади. Хаётни кандай булса шундайлигича баён килгансиз! УМР накадар тез утади, кеча мактабни битирганлар бирпастда бобо, момо булиб колганини сезишмайдиям. Кани энди ёзганларингизни казо казолар хам укиб чикишса, одам булиб колишармиди деб уйлаб коласан киши. Исмоил Журабеков хакида хам тугри ёзгансиз, пулни кайтаргунча жони чикиб булади! Бугунги кундаги халкга зулм килаётганлар шу кишининг кадрлари.

    REPLY
  2. Muxlis

    08/21/2013 at 10:25 AM(Edit)

    JUDA TA`SIRLI CHIQIBDI. SIZ YAXSHI YOZUVCHI BO`LIB SHAKLLANDINGIZ SHU KITOBNI YOZISH JARAYONIDA. QO`LINGIZ DARD KO`RMASIN. OLGA, ISMAT AKA.

     

  3. 8 шарҳ

    1. Sanjar
      11/15/2016 at 6:17 PM  (Edit)

      Ismat aka, siz toza qalbli insonsiz!

      REPLY
    2. Rayxon
      11/15/2016 at 12:09 PM  (Edit)

      Ўқиб мени ўзимни синфдошларим эсимга тушиб кетди қандай ажойиб “Болалигим пошолигим” деб бежиз айтилмаган дамлар

      REPLY
    3. sanjar
      11/15/2016 at 12:08 PM  (Edit)

      Кейинги хотираларингизни кутиб қоламиз.

      REPLY
    4. muxlis
      11/15/2016 at 12:03 PM  (Edit)

      Исмат ака мен ҳеч ҳам таассовур қилаолмаймн сиздек кўп ёзган ижодор ёки зиёлийни Ўзбекистонда кейнги йигирма беш йилда топиш амримаҳол бўлса керак. Агар битганларингизни китоб қилса ўнтадан ошса керак.

      REPLY
    5. O’zbekxan
      11/15/2016 at 11:56 AM  (Edit)

      Ўтмишга қараб иш тутиш хайирли диганидек. Инсондан охир оқибат хотира қолади. Агарда барча хотираларни сиздек қоғозга туширса киши ким билади 200 йилдан кейин ҳам келадиган авлодлар томонидан ўқилиши мумкин.

      REPLY
    6. Zuloyxo
      11/15/2016 at 11:50 AM  (Edit)

      Odamlar uzlarini ishini bitkazib olish uchun boshqalarni potistavka qilishga tayr. Ismat aka sizni yragingiz tozaligini bilib sizni taniganlar ha deb iltimos qiloverganda.

      REPLY
    7. Ismat akaga
      11/15/2016 at 11:44 AM  (Edit)

      Tugru aytasiz Ismat aka odam mansabga chiqsa uz utmishini tez unutadi. Lekin yоsh utkan sayin qarash baribir uzgaradi albatta hamma emas. Meni ishonchim komil xozir siz hayotga butunlay boshqacha ijobiy qaraysiz.

      REPLY
    8. Axmad hoji Xorazmiy
      11/15/2016 at 8:25 AM  (Edit)

      Жўрабековга аянинг хатини бериб қоил қилган экансиз.
      Жўрабеков хатнинг мазмунидан бунинг хабари бўлса керак, деб сиздан қочиб юрган.
      Нима бўлганида ҳам ҳаётингизнинг ўзи бир тирик тарих экан.

      REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари – Йўлланма (1-китоб, 4-боб)
  2. Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)
  3. Исмат Хушев: “ОШКОРА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ” Биринчи китоб, 14-боб, 2-қисм
  4. Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб
  5. “Президент эркасининг хотиралари” – “Олим бўлиш осон” (1-китоб, 19-боб)
  6. Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ
  7. “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)
  8. Исмат Хушев: “Президент эркаси”нинг саргузаштлари БИРИНЧИ КИТОБ МУҚАДДИМА
  9. Исмат Хушев: “Президент эркаси”нинг саргўзаштлари 1-китоб. М.Сатторов сўзбоши
  10. Исмат Хушев: Ёлғон арафа ёки биринчи муҳаббат изтироблари (1-китоб, 5-боб)
  11. Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)
  12. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Коронавирус Ўзбекистонга ҳам кириб келди 16.03.2020
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94120 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31225 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31172 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31138 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31088 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30871 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30792 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30785 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30784 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30783 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30783 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30782 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30781 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30780 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30777 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30774 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30773 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30773 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30772 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30771 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30769 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30768 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30766 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30763 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30761 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30760 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30759 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30758 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30758 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30757 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30752 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30750 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30749 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30746 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30746 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30746 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30745 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30744 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30743 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30743 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30743 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30741 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30741 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30738 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30738 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30733 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30732 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30730 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30730 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30730 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30730 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30727 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30727 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30721 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30721 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30719 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30719 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30718 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30718 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30717 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30717 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30717 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30715 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30715 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30714 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30710 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30709 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30708 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30708 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30706 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30705 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30701 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30701 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30699 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30699 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30698 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30698 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30695 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30693 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30691 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30686 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30681 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30680 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30679 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30677 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30677 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30676 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30675 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30675 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30673 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30667 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30666 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30663 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30663 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30663 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30663 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30662 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30662 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30662 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30661 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30661 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30661 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30661 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30661 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30661 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30661 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30661 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30661 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30660 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30659 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30659 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30659 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30657 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30656 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30655 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30654 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30652 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30650 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30636 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30633 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30633 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30632 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30632 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30631 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30630 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30630 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30629 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30629 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30626 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30624 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30623 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30623 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30623 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30623 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30622 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30622 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30620 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30618 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30616 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30615 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30615 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30614 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30614 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30614 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30613 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30612 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30612 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30612 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30612 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30608 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30608 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30608 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30606 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30606 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30606 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30605 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30604 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30599 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30599 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30598 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30595 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30594 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30593 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30593 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30592 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30591 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30591 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30590 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30589 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30585 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30585 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30583 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30583 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30580 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30579 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30578 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30577 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30576 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30573 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30572 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30572 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30571 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30571 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30570 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30564 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30563 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30562 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30562 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30560 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30560 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30559 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30557 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30557 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30557 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30557 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30557 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30554 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30553 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30552 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30551 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30550 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30548 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30545 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30545 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30543 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30542 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30541 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30541 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30540 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30539 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30538 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30537 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30531 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30529 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30528 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30528 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30524 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30523 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30520 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30520 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30517 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30516 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30515 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30515 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30514 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30514 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30508 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30505 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган