"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Амирқул Карим: «Ёднома» «Дўстимиз Эргаш Аллаев оламдан ўтибди!»

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Ўтганлар ёди | 11/03/2021 21:51-     17364 марта ўқилди

«ВАҚТ БОЛҒАЧАСИ ОСТИДА…»
Ҳозиргина бир дўстим қўнғироқ қилди: «Дўстимиз Эргаш Аллаев оламдан ўтибди!».
Беихтиёр эсанкираб қолдим. Биз билан тенгдош, талабалик билан бирга Талабалар шаҳарчасидаги 86-, чет эллик студентлар яшайдиган ётоқхона коменданти бўлган, топган пулини ўртоқлари билан бўлишиб тугатмагунча тинчимайдиган, мард ва танти, гоҳ-гоҳида шаҳрисабзча шевада «Балам шу Тошкентлага борма, шу Оммағонда қўй боқиб юр! деб отам айтгандила. Гапларига кирсам бўларкан!» дея ҳазил қилиб турадиган, «ишдамисиз, пластикка пул тушди. Бир чой берай» ёки «Чирчиқда дўстимиз Ҳайдар Акбарни бир кўриб келмаймизми?» дея бот-бот таклифлар билан «безовта» қиладиган дўстимиз наҳотки энди орамизда йўқ?!….Ишонгинг келмайди!
Эргашнинг обрўси Осиё ва Африка мамлакатлари халқаро кинофестивали кунлари анча юксаларди.
Зеро у кейинроқ Ҳиндистон элчихонасига ишга жойлашди. «Посол» лақабини у шунда орттирган. Асосийси, у барча биз каби дўстларига севимли бўлган ҳинд фильмларига текин билет тарқатарди. Кинотеатр кассаларида анқонинг уруғига айланиб кетган билет дўстимиз туфайли бизга текинга тушарди. Университет таҳсилидан сўнг у Шаҳрисабздаги Пиллакашлик фабрикаси комсомол комитетида раҳбар бўлди. Америкаларга сафар қилиб қайтганида унинг нуфузи яна ошди. Аммо ҳаёт шафқатсиз.
Бир ножўя қадам бутун умрингни остин устун қилиб юборади. Уйда тинчи бўлмади. Ўзи ишлаган «Спорт» газетаси таҳририятида ётиб юрди. Анча вақт бизнинг ёнимизда меҳмон бўлди. Охири уйига қайтди. Фарзандларидан беҳад қувонарди. Уларнинг ютуқларини ҳаётида эришилган энг юксак ютуғидек ифтихор билан сўзлар эди…
Ҳаёт уни, кечаги пўрим ва ғурурли йигитни камсуқум, хокисор шахсга айлантирди.
Шу лаҳза дўстимиз Баҳром Рўзимуҳаммаднинг «Вақт болғачаси остида Орзу ушалиб боради», деган сатрларини эсладим…
Ушалиб кетган Орзумидинг, дўстим!…
Аллоҳ раҳмат қилсин!
Инна лиллаҳи, инна илайҳи рожиун!
May be an image of Эргаш Аллаев
Хайдар Акбаров
Худо раҳматига олган бўлсин. Шу бала етишмаяптида жуда. Баьзан ичиб олганда дакки берсам «сўкманг, кетиб қоламан» дерди. Кетиб ҳам қолди. Беозор дўст эди.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Бахтиёржон: “Ғалаба куни” ҳақида
  2. Алишер Айматли: Исмат ака («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  3. Умид Бобоматов: Шундай инсонлар бўладики, бир кўришдаёқ дўст бўлиб қолади…
  4. Азамат Суюнов: Чинакам кайвони инсон эди (Наримон Ҳотамов хотирасига)
  5. ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВГА, БОШ ВАЗИР Ш.М.МИРЗИЁЕВГА, МХХ РАИСИ Р.Р.ИНОЯТОВГА ЎЗ ТВ ДАН
  6. Қўрқув салтанати (Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимов суҳбати) «Ўтганлар ёди»
  7. Анвар Шукуров: Ўзбек журналистикаси ҳақида баъзи мулоҳазалар…
  8. Маҳмудхўжа Беҳбудий: БИЗНИ КЕМИРГУВЧИ ИЛЛАТЛАР…
  9. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Италиялик врач иқрори бизга сабоқ бўлсин 27.03.2020
  10. Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси жамоаси аъзолари диққатига
  11. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди — ЎзА
  12. Рўзибой Азимий: Она қизим Фаизам бугун 8 ёшга тӯлди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.