"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Хусан Эрматов: Сиздек одамлар дунёда кўп эмас (Рўзибой Қўлдошга табрик)

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муҳокама учун мавзу | 10/03/2021 23:39-     11766 марта ўқилди

 

Husan Ermatov
Рўзибой ака билан 90-йилларда танишган бўлсак, менда у хушмуомала, одамларни яхши кўрадиган бир дарёдил киши сифатида таассурот уйғотган.
«Маърифат» таҳририятида раҳбар бўлган кезларида жамоани бир поғона кўтарган, буни ўша пайтда бирга ишлаганлар яхши билишади. Мен «Сиёсат» таҳририятида, у киши «Маърифат» таҳририятида бақамти ишлашдик. Ички бир мусобақа, рақобат яхши лойиҳалар, кўримли кўрсатувлар тайёрлаш борасида барча таҳририятлар орасида ҳам бор эди.
Лекин ҳаммаси самимий эди, яхши лойиҳалар билан бир-биримизни табриклардик, эътироф этардик. «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» номли Рўзибой Қўлдошевнинг муаллифлик лойиҳаси ватанпарварлик билан чўнг тўйинган кўрсатув бўлди. Кейин мен Жиззахга кетдим.
Тошкентга қайтиб келганимнинг учинчи йили биз Рўзибой Қўлдошев ва Аминжон Рустамов билан бир кабинетда қўним топиб ишладик. Айни шу жойда Қўлдошевни чинакамига кашф этдим. У ростакамига яхши инсон экан. У ҳар бир инсоннинг кўнглини топишга интиладиган одам.
Мисол учун, биз кўпда кулишиб айтамиз шу гапни: Қўлдошевнинг хонадан то МТРК автотураргоҳигача борадиган масофасини аниқ билмадиг-у, вақти қарийб ярим соатдан ошади. У йўлда учраган ҳар бир одам билан қуюқ сўрашиши, унга бирор илиқ гап айтиши, бирор кўрсатувини кўрган бўлса, мақтаб, маслаҳатини бериши, яна бошқа масалаларни ҳам етказиши, хулласи калом, ҳалиги учраган одамнинг руҳиятида ажиб бир кўтаринкилик пайдо қилиши шарт, мана, сизга ярим соатдан кўпроқ вақтнинг расшифровкаси.
Рўзибой ака, оқибатингизга, одамохунлигингизга ҳамиша ҳавас қиламан. Биламанки, сиздек одамлар дунёда жуда кўп эмас.
Шунинг учун бу дунёга раҳм қилиб, ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Биздек укаларингиз, дўстларингизга Сизнинг битта чиройли лутфингизнинг ўзи қанча давлат!
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЎҚИТУВЧИНГИЗНИ ЭСЛАЙСИЗМИ? (1-октябрь — ўқитувчи ва мураббийлар куни)
  2. Ҳамроқул Асқар: МУШУК ҚАНИ ЁКИ ЧИМИЛДИҚ КЎРМАГАН НАШРЛАР…
  3. Муҳаммад (с.а.в) нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари
  4. Барно Султонова: Бугун қайнонам ҳаёт бўлганларида 80 га кирган бўларди…
  5. Дадахон Ёқубов: Американи қайта кашф этамиз!
  6. “Дунё ўзбеклари” нашри мухлислари ҳаётидан: Фотима Сатторова – АҚШ
  7. Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл! (Жалолиддин Румий)
  8. Навоийдан Нью Йоркка: Ўзбек аёлининг янги ҳаёти…
  9. Маданият вазирлиги диққатига: Термиз санъат билим юртидаги ҳангомалар
  10. Дадахон ЁҚУБОВ: БЕБАҲО МАЪНАВИЙ БОЙЛИК ҲАҚИДА
  11. Аҳли Расул Муҳаммад: ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВНИНГ ТЎҒРИ ЙЎЛИ…
  12. Зафар Ҳакимов: Ўзбекистонда янги бир уйғониш даври бошланди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.