"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Фарҳод Бобоназаров: Сунбул сунбул сочларингга Кўмилиб кетсам дейман…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳокама учун мавзу | 14/03/2021 11:55-     11714 марта ўқилди

Ошиқ орзуси висол

Ўртамизда улкан довон
Довондан ўтсам дейман
Айрилиқни этиб яксон
Васлингга етсам дейман

Чап кўксимнинг қаърига
Ишқни жо этсам дейман
Ғунчаларнинг баргида
Васлингга етсам дейман

Ширин дийдор бекатида
Сени зор кўтсам дейман
Ой нурининг ҳилватида
Васлингга етсам дейман

Чап кўксимнинг қаърига
Ишқни жо этсам дейман
Ғунчаларнинг баргида
Васлингга етсам дейман

Сунбул сунбул сочларингга
Кўмилиб кетсам дейман
Ширин ширин лабларингга
Ғарқ бўлиб кетсам дейман
Найсонларнинг бағрида
Васлингга етсам дейман

Гўзалим гул оразинг
қалбим оҳанрабоси
Сочларингни силайди
субҳ сарин сабоси

Алифга ҳеч ўхшамас
савр қадинг қиёси
Дол мисоли икки қат
икки қошингни ёси

Ишқ ила инсон яқин
қошу киприк ароси
Мени мафтун айлаган
кўзларингни чароси

Лола каби қип-қизил
лабларингни гелоси
Лабларимда қолди-ку
лабларингни широси

Хусн гулзорида юзинг
гуллар аро раъноси
Бинафшадекбегубор
дудоғларинг жилоси

Табассум-ла боқишинг
нозларингни аълоси
Фарҳод ўша энг ширин
нозларингни адоси

Ҳаргиз гул ёр васфига
йўқдир назм навоси
Ёр ила бахтли бўлмоқ
ишқимни муддаоси

 

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  2. Ботир Норбой: Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар
  3. НОРТЎХТА ҚИЛИЧ: ВАТАНПАРВАР
  4. Cаломат Вафо: «Мен эротик ёзувчи эмасман. Мен энг миллатпарвар ёзувчиман»
  5. Мамадали МАҲМУДОВ: АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ (Асарнинг тўлиқ қисми)
  6. Мамадали МАҲМУДОВ: АФСОНА ВА ҲАҚИҚАТ (ЭССЕ) 5-БЎЛИМ
  7. Отабек ТОШЕВ: ЁЗУВЧИЛАР ЖАМИЯТ МУАММОЛАРИНИ ДАДИЛ АЙТА ОЛИШИ КЕРАК
  8. Юсуф Жума. Тилшуносликдаги жиноят ва «Калла манора» жазоси
  9. Рўйхатлардан ўчирилганлар — Юсуф Жума: Имом Ҳасан хотирасига («Ёднома»)
  10. Рўйхатлардан ўчирилганлар – Ўктам Ҳакимали: Абдулла Қаҳҳор ҳақида (4-қисм)
  11. Сиз севган адиблар — Шодмон Отабек. Аравакаш (ҳикоя)
  12. Омон Матжон хотирасига бағишлов — Хуршид Даврон кутубхонаси
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.