"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Энди сиёсатдан чекиниб бир оз, Муҳаббат ҳақида сурсак хаёллар — Исмат Хушев шеъри

Муҳаррир минбари, Муҳаррир танлови, Хотин-қизлар олами | 07/03/2021 23:36-     11807 марта ўқилди

8 март – хотин қизлар байрами муносабати билан

Исмат Хушев

Энди сиёсатдан чекиниб бир оз,
Муҳаббат ҳақида сурсак хаёллар.
Севги осмонида айласак парвоз,
Мавзуимиз бўлса дилбар аёллар.
Қалбларда жўш урса оташ, эҳтирос,
Йигитга айланса муҳожир чоллар.
Бу Сизга советлар давридан меърос,
Байрам қутлуғ бўлсин, соҳибжамоллар!
Бизга ҳижронларни этгансиз ато,
Сиз пари рухсора – қоши ҳилоллар.
Васлу-ҳажрингизда бўлдик-ку адо,
Биз ғариб бечора – қомати доллар…
Март ойи намаътак гулласа қийғос,
Дилни яшартирса нозли висоллар.
Тонггача шеър айтса лаблари гилос,
Сира тугамаса бу сирли ҳоллар…
Наргизам, яхшиям бахтимга борсан,
Уйимда эсмагай нохуш шамоллар.
Қўли гул пазанда, ажойиб ёрсан,
Фақат бермай қўйдинг нозли саволлар…
Мени ҳам қайдадир бир қоши камон,
Ўйлаб, унутолмай топди заволлар
Биз учун улуғдир, азиздир ҳамон,
“Яшасин муҳаббат!” деган аёллар!

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев билан 35 минут 5 декабрь 2019 йил Канада Бугуннинг иккинчи дастури
  2. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррирининг АҚШга сафари тўғрисида
  3. Холиданинг Башорат опага ва рафиқамга ёзган байрам табриги
  4. Исмат Хушев: Мирзиёев Судлар устидан оғир ҳукм ўқиди. Нега?
  5. Исмат Хушев: Ўзбек адабиётининг Буюк Британиядаги элчиси
  6. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Саида Мирзиёева маърўзаси 4 февраль 2020 йил Канада
  7. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Коронавирус билан боғлиқ фирибгарлик 02.04.2020
  8. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Шавкат Мирзиёев ва Шуҳрат Нусратов ҳақида… 23.04.2020
  9. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Анора ва Расулдан кейин навбат кимники? 12.05.2020.
  10. Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) Интернетдаги тролларни огоҳлантираман… 23.05.2020.
  11. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Тошкент ва Минскда бугун нима гаплар? 19.08.2020
  12. Исмат Хушев: “Юзма юз” (1) Туққан хонадонин ҳар ким ёд этган… 05.09.2020
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.