Ногаҳон булутлар осмонни қуршаб Майсалар бошида йиғлади юм-юм – Фарҳод
Тўфондан олдинги сукутга ўхшаб
Оламни сокинлик қоплади бир зум
Ногаҳон булутлар осмонни қуршаб
Майсалар бошида йиғлади юм-юм
Баҳорий булутлар кўз ёшин тўкиб
Майсалар юзидан ювди гардларни
Ювди шу гардлардан қадини бўкиб
Озурда мунғайиб қолган
баргларни
Ниҳоллар барглари бўлиб шаллоба
Ниҳоллар қадларин оҳиста бўкди
Ногоҳ сокин эсган майин шаббода
Маржон томчиларни ер узра тўкди
Ер узра тўкилди маржон томчилар
Маржонларга тўлиб кетди ер бағри
Баҳорий булутлар тўккан томчилар
Кўз ёшлар эмас бу
баҳор ёмғири…
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ