"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммад Юсуф шеърияти: Сен Исломдан иймон дарсин ўрган, дунё!

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 04/03/2021 00:33-     11843 марта ўқилди

ДУНЁ

Менга боқиб мийиғида кулган дунё,
Мени тупроқ, ўзни осмон билган дунё,
Сени момом чўмилтирган ювиб-тараб,
Сени бобом тетапоя қилган, дунё!..

Эй, ўтмишдан ўтган кунин сўрамаган,
Ўзбек борса ким қўлига қарамаган?
Ботирлари қул бўлишга ярамаган,
Сулувлари бўйнига осилган дунё!

Мозий маним боримни ёд этиб сийлар,
Дилин обод, руҳларин шод этиб сийлар.
Шоҳ Ғаззолий, шоҳ Табризий, шоҳ Румийлар…
Чориғини елкасига илган дунё.

Сен сиғинган — ўша жондин ортиқ сенга
Тожмаҳал ҳам бир бобомдан тортиқ сенга.
Кулма менга, иддаолар қилма менга —
Тўққиз кунда Темур босиб олган дунё!

Юзларингни ёритган шу шарқ зиёси,
Дардларингни аритган шу шарқ зиёси.
Синонинг этагин ўпиб Оврупоси,
Амриқоси Берунийдан қолган дунё.

Менинг кўшким кўкда — унга етмайди қўл,
Менинг кўрким кўнгил, унга элтгай бир йўл,
Тирикман мен, кел истасанг муридим бўл —
Сен Исломдан иймон дарсин ўрган, дунё!..

Муҳаммад Юсуф

 

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Наим Норқулов: Хуршид Давроннинг «Шаҳидлар шоҳи» китоби ҳақида…
  2. Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида — Сенга тўйиб олайин осмон…
  3. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (19-20)
  4. Шукрулло: Мамадали Маҳмудов сўзидан қайтмайдиган ёзувчи
  5. Оғриган жойингни кўрсатма, айтсанг – Айнан шу жойингга берарлар зарба…
  6. Малика Салимова: Аза очар бева ҳисларим, Оппоқ рўмол ўраб бошига…
  7. Муҳаммад РАҲМОН: ТАҚВИМ ВАРАҚЛАЁТГАН ОДАМ
  8. Исмат Йўлдошев: Мени излаб келмади ҳеч ким, Янги йилнинг қаҳратонида…
  9. Эркин ВОҲИДОВ: САЙЛАНГАН ХАЛҚ НОИБЛАРИ ВА СЕНАТОРЛАРИГА
  10. Эркин Воҳидов: Парда ичра офтобим, Ёнида мен нурга зор…
  11. Абдувоҳид Ҳайит шеърияти: Ёмғир ҳайдаганди боғдан ҳаммани…
  12. Кўклам қизларига, дийдор муборак, Гиёҳ-майсаларга, баҳор муборак! — Исматилла Йўлдошев
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.