"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Кўклам қизларига, дийдор муборак, Гиёҳ-майсаларга, баҳор муборак! — Исматилла Йўлдошев

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 01/03/2021 22:53-     11837 марта ўқилди

БАҲОР МУБОРАК!

Бойчечак уйғонар қиш кўрпасида,
Камалак тўлғанар тонг шарпасида,
Бир илинж-чўғ ёнар дил пардасида,
Кўклам қизларига, дийдор муборак,
Гиёҳ-майсаларга, баҳор муборак!

Ўрик гулларида келинчак либос,
Қизғалдоқ қимтинар-лаблари гилос,
Бўтакўз бўй чўзар – кўзлари чарос,
Соғинч қарашларга гулзор муборак,
Ул чилвир сочларга, баҳор муборак!

Қиқирлаб югурар қизлар басма-бас,
Бахшилар ўланни жирлар басма-бас,
Шукрона айтади ҳар жон, ҳар нафас,
Шу азиз тупроққа, ул ёр муборак,
Ул чашми қароққа, баҳор муборак!

Шаррос ёмғир ёғар-эҳсони фалак,
Ташвишинг муборак, эй жони ҳалак,
Энди дошқозонда қайнар сумалак,
Гўдакка жилмайган рафтор муборак,
Юракка роз айтган баҳор муборак!

Қалдирғоч ин қурмиш, эй дўст, уйингдан,
Йигитлар сарҳушдир қизлар бўйидан,
Сизга бу хуш нома Ватан тўйидан,
Наврўзни қўмсаган, иқрор муборак,
Юртим, боғларингга, баҳор муборак!

Исматилла Йўлдошев

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор…
  2. Танишинг: Ёш ва истеъдодли шоир Шуҳрат Шокир ижодидан намуналар
  3. Ҳалима Худойбердиева: «…Бирдан жудо бўлмоқ истайман…»
  4. Navoiy Hazratlarining Torontodagi kechasi — видео
  5. Аҳли Расул Муҳаммад: ХАЙЁМ МАЙХОНАСИ…
  6. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (5)
  7. Асадулла Жўраев: Бугун мен Метрода бир қизни кўрдим…
  8. Холниса Раҳмонқулова: АЛДОВ (Ҳикоя)
  9. Бухоролик ёзувчи Умид Холлиев: Иқрор (Ҳикоя)
  10. Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
  11. Матназар АБДУЛҲАКИМ: Бир жуфт беҳи келтирган эдинг, Бир-биридан хушбўй, муаттар.
  12. Мирзо Кенжабек ижодидан: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.