Фарҳод Бобоназаров: Кетмоқда ёшлигим видолар айтиб…
Хасрат
Юрагимда қат-қат хасрат фиғони
Оҳ деган чоғимда осмонга етар
Бўғзимда қадалган
бир дард тўфони
Бир кун бу дунёни саросар этар
Тўкилиб бормоқда ёшлик хазони
Тақдир манзилига
тушмоқда йўлим
Ўтиб бормоқдадир
йиллар тўзони
Чоряк аср сари
одимлар умрим
Бедор ёшлигимнинг бахтли онлари
Энди сира ортга келмайди қайтиб
Самода саф тортган қушлар сингари
Кетмоқда ёшлигим видолар айтиб
Нетай ўз ақлимга бўйсинмас бу қалб
Ўз измига солмоқ истайди тақдир
Тириклик ташвишин қилмоққа ундаб
Тақдир қанотимга боғлайди занжир
Тирикчилик мени занжирбанд этар
Эрким ярим аммо иймоним бутун
Фарҳод кетар бўлса дунёдан кетар
Бироқ ўзга юртда бўлмайди забун…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ