"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов шеърияти: МЕНГА ХУШ ХАБАР АЙТ ЁЛҒОН БЎЛСА ҲАМ…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 24/02/2021 23:01-     12221 марта ўқилди

Абдулла Орипов
МЕНГА ХУШ ХАБАР АЙТ
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари
Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда,
Сени кулфатларда қолдирмас деб айт.
Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда
Сени чангалига олдирмас, деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Олис муҳаббатинг сўлмаган ҳамон,
То ҳануз унутмай юрибди дегил.
Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон,
У сени тушида кўрибди дегил.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
2008
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов ижодидан: Мен ёмон кўраман… (Эълон қилинмаган шеърлар)
  2. Абдулла Орипов: Қариндошу эл-юртдан аввал, Сен тўкасан аччиқ-аччиқ ёш…
  3. А.Орипов: Агар ота бўлсанг, сенга муносиб, Таянч, асо бўлиб турарман, халқим…
  4. Абдулла Орипов: Осмондан қарама, Ердан қарама, Одамдек назар сол сен бу диёрга.
  5. Абдулла Орипов: Лолазор қирларда чопа билмасман, Ахир у мен учун армон эмасми?
  6. Абдулла Орипов: КУРСДОШЛАРИМГА
  7. Абдулла Орипов шеърияти: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…
  8. Абдулла Орипов: Мен дегайман, боқ, азизим, Хадра-ю Дўрмонда қор…
  9. Абдулла Орипов шеърияти: Наргиза қизимнинг хотирасига
  10. Абдулла Орипов: Ватан деган сўзни эшитган маҳал. Хоқон сўз демади, оғир тин олди
  11. Абдулла Орипов: Мангулик… Ислом Каримов хотирасига
  12. Абдулла Орипов шеърияти: Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.