Бош муҳаррир И.Хушевга: “Турдимов мафияси”дан бир шингил… (Тўртинчи мақола)
Ассалому алайкум, ҳурматли Исмат Махмудович!
Биз Сизни жонажон Ўзбекистонимизнинг адолатли ва ҳақгўй фарзанди сифатида биламиз. Сиз ҳаттоки, Ўзбекистоннинг биринчи Президентига энг яқин журналист бўлиб юрганингизда ҳам ҳалол ва тўғрисўз бўлганингизни биз доимо эслаб турамиз. Канададаги муҳожиротда бўла туриб ҳам, юртнинг асл фидоийси сифатида Ўзбекистонда авж олган порахўрлик, нопок мулозимлар ҳақида раҳматли Ислом Каримовга туғридан-тўғри мурожаатлар йўллаганингизни ва бугунги кунда ҳам мамлакат тақдирига бефарқ эмаслигингизни жуда қадрлаймиз.
Бунинг учун Сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва Сизга мустаҳкам соғлиқ, тошдек ирода тилаймиз!
Хабарингиз борки, Юртбошимиз Ш.Мирзиёев Президентлик курсисига ўтиргач, давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бошқарувнинг энг афзал йўлини танлаб, марказлаштиришдан воз кечдилар. Шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида ҳам маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтирдилар. Бу яхши, албатта.
Аммо бундай шарт-шароитдан айрим мулозимлар нотўғри фойдаланиб келмоқда. Мана икки йилдирки, яратиб берилган оқилона имкониятлардан одилона фойдаланиши керак бўлган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Президент сиёсатига хиёнат қилиб, ўзининг шахсий ва ғараз мақсадларини амалга ошириш билан овора бўлаётир.
Аниқ маълумотларга кўра, Нарпай туман тиббиёт бирлашмасининг бош врачи Махаманов Лутфилла Садуллаевич ишини танқидий баҳолаб, лавозимидан бўшатди. Бир ойдан кейин эса йиғилишда иши қониқарсиз ва муттаҳам, деб эътироф этилган Л.Махмановни яна Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига, кейинчалик вилоят шифохонасига бош врач лавозимига тайинлади. Ёки Л.Махманов бир ой давомида Э.Турдимовнинг «таниш билишчилик мактаби»да қайта тайёрловдан ўтдими?
Бундан ташқари, Э.Турдимов 2018 йилдан бери ўзининг жиноий шериги — вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиёзов орқали 15 та шаҳар ва туманларнинг (Самарқанд туманидан ташқари) бош врачларининг аксариятини алмаштирди ёки пора эвазига жойида қолдирди. Ҳаттоки, Самарқанд шаҳридаги бир нечта поликлиникаларнинг мудирлигига Д.Жуманиёзов тавсиясига асосан «синовдан ўтган» кадрларни тайинлади.
Учига чиққан коррупционер Д.Жуманиёзов Э.Турдимов билан «тил топишгани» эвазига, лавозимга ўтиргани айни ҳақиқат. «Садоқатли» Д.Жуманиёзов нафақат Э.Турдимовни балки унинг ёрдамчилари Алишер Зиятов, Манучеҳр Мирзаевларнинг ҳам уйигача бозор-ўчоғини қилиб бериши ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят ҳокимлигининг ходимлари хабардор.
Исмат ака! Барча масъуллар билиб, кўз юмиб келаётган бир аччиқ ҳақиқатни таъкидлаш керакки, бу адолатсиз раҳбар Э.Турдимов ва Д.Жуманиёзовлар дастидан оддий ҳамшираларни ҳам тиббий муассасага ишга тайинланиши 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пора эвазига амалга оширилади.
Энг ачинарлиси, 2020 йилнинг октябрида Д.Жуманиёзовнинг Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бош врачи Мустафоевдан вилоят ҳокимлиги собиқ ходими Бунёд Чинниевнинг туғилган кунига, деб пул тераётгани тўғрисидаги овозли ёзув ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Лекин Э.Турдимовнинг босди-босди қилгани сабабли порахўр Д.Жуманиёзовга чора кўрилмасдан, ҳақиқат излаган Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мустафоев ишдан олинди. (Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио ёзув Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилмоқда).
Шунингдек, АТБ “Савдогарбанк” вилоят филиалининг собиқ бошқарувчиси Зафар Каримовни «таниш билишчилик» қилиб, Самарқанд туманига ҳоким этиб тайинлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси (исму шарифини келтиришни лозим топмадик) га суҳбатига киритган. Лекин маслаҳатчининг саволларига жавоб беролмаган, довдир, саводсиз З.Каримовнинг номзоди рад этилган. Шунда Э.Турдимов вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаётган, Президент сиёсатига содиқ, асосийси тоза ва таълим соҳасида қарийб 20 йиллик тажрибага эга, мутахассис Рустам Йўлдошевни ишдан олиб, чаласавод З.Каримовни вилоят халқ таълими бошлиғи лавозимига тайинлади. Таълим соҳасининг “Т” ҳарфини тушунмайдиган, чаласавод З.Каримов тез орада шармандаларча ишдан олингач, у ўзининг чиқариб ололмаган пораларини қайтариб берилишини талаб қила бошлаган. Унинг оғзини ёпиш учун Э.Турдимов З.Каримовни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмасига раҳбар этиб тайинлади. Куни кеча эса З.Каримов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбарлигидан олиниб, ота мерос бўлиб қолган АТБ “Савдогарбанк” вилоят филиалига бошқарувчи этиб яна тайинланди. Э.Турдимов З.Каримов олдидаги «масъулият» ва «қарздорлик»ни ана шундай қилиб узди.
Э.Турдимовнинг икки нафар ёрдамчиси Манучеҳр Мирзаев ва Алишер Зиятовдан ташқари яна бир уддабурон, пора олишнинг пихини ёрган, ғирт чаласавод, ўзи вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси бўлиб ишлаган бўлсада, 2018-2019 йилларда вилоят ҳокимига ёрдамчилик қилган, (қўшработлик қариндоши) Соҳиб Пардаев ҳам назардан четда қолмаслиги керак. Чунки Э.Турдимов у орқали ҳам кўплаб раҳбарларни катта миқдордаги пора эвазига ишга қўйгани ва қанча миқдорда пора олгани ҳақида аниқ маълумотларга эгамиз. Хусусан, Э.Турдимов С.Пардаев орқали кўплаб вилоят ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини катта миқдордаги пора эвазига лавозимга тайинлаган. С.Пардаевнинг порахўрлиги, ҳокимининг лайчаси эканлиги ҳақида вилоятда гап-сўзлар кўпайгач, гўёки Э.Турдимов С.Пардаевнинг олган пораларига дахли йўқдек, уни ишдан четлаштирди. Лекин орадан оз вақт ўтмай, бир варақ нарсани эплаб ёзолмайдиган, саводсиз С.Пардаевни 2020 йилнинг февралида Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича вилоят қабулхонасига мудир вазифасини бажарувчи этиб тайинлашга эришди.
Энди ўзингиз айтинг, Исмат ака! Етарли саводи бўлмаган, ғирт порахўр, вилоят ҳокимлигида ишлаган пайтида ҳам ёзув-чизувни эплолмасдан, ўзига юклатилган вазифани униси-бунисига бажариб беришини илтимос қилиб юрадиган нопок одам қандай қилиб Бош вазир қабулхонасига мудир бўлиши мумкин? Бунақа мудирдан тадбиркорларга қай даражада наф тегади? Ахир бу ҳолат вилоят аҳлига шахсий намуна кўрсатиши керак бўлган Э.Турдимовнинг хизмат вазифасини суиистеъмол қилиши билан бирга Президент ва Бош вазир ишончига нисбатан хиёнати ҳам эмасми?!
Энг қизиғи Э.Турдимов 2018 йилда ўзи ўқиган Қўшработ туманидаги 41-мактабни ҳомийлик асосида қайта таъмирлади ва битта мактабгача таълим ташкилотини барпо этиб, фойдаланишга топширади. Лекин 2018 йилда қайта таъмирланиб, қуриб фойдаланишга топширилган ўша мактаб ва боғчани 2019 йилдаги инвестиция дастурига киритиб, миллиардлаб пулларни Навоий вилоятидаги пудратчилар ҳисоб рақамига чиқариб юборишга эришди. Бугун бу пуллар қаерга кетганини ҳеч ким билмайди.
Э.Турдимов АТБ “Микрокредитбанк” Самарқанд вилоят филиали бошқарувчисини ишдан олиб, ўрнига қўшработлик қишлоқдоши Бекзод Хасановни тайинлади. Ундан ташқари “Миллий банк”, “Агробанк” вилоят филиаллари бошқарувчиларини асосиз ишдан олиб, ўзининг таниш-билишларини жойлагани ҳақида биз зиёлилар хабардормиз.
Ахир, Муҳтарам Юртбошимиз халқчил тилда “Энди командангни ўзинг шакллантир!”, деганлари — «Ўғрилардан иборат команда туз!» деганлари эмас-ку?! Ёки Э.Турдимов бу сўзларнинг моҳиятини ўзининг дунёқарашига таяниб тушунганмикан?!
Сиз иккинчи мақолангизни эълон қилганингиздан сўнг, муттаҳам Э.Турдимов бир нечта журналист ва нуронийларни ҳузурига чақириб, Исмат Хушевга раддия беринглар! Ахир сизлар халқ орасида обрўга эга инсонсизлар, деб илтимос қилди. Лекин вилоятнинг каттакон журналисти – “Бу иш менинг қўлимдан келмайди, Исмат Хушевга мен қарши чиқолмайман», дебди. Ахир бу тубанлик ва пасткашликдан бошқа нарса эмас-ку?!
Пайариқ ва Пахтачи туманларидаги “SAMARQAND COTTON CLUSTER” масулияти чеклаган жамиятининг парда ортидаги мулкдори вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовдир.
Ҳурматли Исмат Махмудович! Сизнинг таъбирингиз билан айтадиган бўлсак, Э.Турдимов муттаҳам, аблаҳ ва “мошенник”ларга хос ҳоким эканлигини нафақат вилоят, балки бутун мамлакат аҳли билиб бўлди.
Биз мазкур маълумотларни Сизнинг ва Сиз орқали муҳтарам Президентимизнинг кўриб чиқишларига ҳавола этиб, бу Ватан хоинларига нисбатан қатъий чора кўрилади, деган ниятдамиз.
ҲУРМАТЛИ ИСМАТ МАҲМУДОВИЧ! ЭЛ СЕВГАН “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” РЕДАКЦИСИ!
Биз шунга аминмизки, Самарқанд аҳли Турдимовлар шайкасидан безор бўлди, мафиядан жони ҳалқумига келди! Самарқанд порахурлардан, нопок “арбоб”лардан ҳазар қилади! Самарқанд – буюк сайловлар олдидан, айниқса, Президент сайловлари тонгида, Буюк ва муқаддас шаҳримиз Самарқанд тозаланишга, покланишга, ҳалоликка муҳтож! Самарқандда тобора илдиз отиб бораётган ва, шубҳасиз, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев олиб бораётган “Янги Ўзбекистон” истиқболига хавф тўғдираётган “Турдимов мафияси” хусусида адолатгўй Самарқанд халқининг қарори битта ва ҳукми қатъий:
ЖАНОБ ТУРДИЕВ, СИЗГА ЮКСАК ИШОНЧ БИЛДИРГАН МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ ВА САМАРҚАНД ХАЛҚИ ОЛДИДА ЖАВОБГАР ЭКАНЛИГИНГИЗНИ УНУТМАНГ! БАС, ШУНДАЙ ЭКАН, САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ ЮЗИГА ОЁҚ ТИРАШНИ БАС ҚИЛИНГ! САМАРҚАНДНИНГ ТУЗИНИ ИЧИБ, ТУЗЛИҒИГА ТУПУРМАНГ!
АЗАЛДАН КЎПМИЛЛАТЛИ ВА ЎЗАРО ИНОҚ, АБАДУЛ-АБАД ДЎСТИ-БИРОДАР БАҒРИКЕНГ САМАРҚАНД АҲЛИНИНГ САБРИ-ТОҚАТИ ТУГАДИ! КЎҲНА ВА НАВҚИРОН, МЕҲНАТКАШ ВА ЗАХМАТКАШ, ҲАР НАРСАДАН АДОЛАТНИ УСТУН ҚЎЙГУВЧИ САМАРҚАНД ХАЛҚИНИНГ ҲУКМИ –ҚАРОРИ БИТТА:
ДОЛОЙ, ШАЙКА! ДОЛОЙ, МАФИЯ № 1”!!!
ИМЗО: Бир гуруҳ фахрийлар номидан
/Муаллифлар исми – шарифи “Дунё ўзбеклари”га маълум/
P.S. “Дунё ўзбеклари” ушбу материал юзасидан қизиқиш билдирган мутасадди тергов органлари билан қонуний ҳамкорлик қилишга тайёр.
26 феврал, 2021 йил, Самарқанд шаҳри .
P.S.
Ассалому алейкум Исмат ака.
Самарқанд мафиясининг бевосита таркибий қисми бўлган Пастдарғом мафияси ва унинг етакчи арзандаси Шункор Фармоновични хам инсофга чақирадиган, унга қонунлар борлигини ва Пастдарғом шароитида ушбу қонунлар ишлаши мумкинлигини бирор мутасадди кўрсата оладими. Юборилаётган масалалар очиқ манбалардан олинган. Қўшимча маълумотлар зарур бўлса яна юборамиз. Шунқоржон акани хам бир инсофга чақиришда ёрдам беринг. Пастдарғомда 100 лаб фермерларнинг уйи куймоқда. Қуйида юборилаётган хаволалар хамир учидан патир!!! Кун.ўз да жуда кўп мақола чиққан бу ҳақда…
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ