"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Рӯзиқул Алимардон: ҚАЛБИ ДАРЁ АКАМ! («Ўтганлар ёди» туркумидан)

Адабиёт, Бош мақола, Ўтганлар ёди | 23/02/2021 01:00-     12092 марта ўқилди

ҚАЛБИ ДАРЁ АКАМ!

13 июл 2018 йил.

Одатдагидек, эрталаб ФБ саҳифамни кӯрсам , устоз Ибод Садулладан хат келибди: «Розиқул, бугун сизга 904331860 рақамим билан телефон қилдим. Гаплашмоқчи эдим. Гӯшакни ҳеч ким кӯтармади» (айнан кӯчирдим, ФБда сақланган экан.)

Дарҳол қӯнғироқ қилдим. Гарчи Ибод Садулла қӯшни Бошқайнар қишлоғидан бӯлсада, ҳеч гаплашмаган эдик. Ибод Садулла шеърларини ӯрта мактаб давридан матбуотда ӯқиб турардим.

Ҳол-аҳвол сӯрашгач, биринчи саволи қаерлик эканлигим билан қизиқди.

Шӯрчаданман дегандим, таниш-билишларини сӯради.

Шу кундан тез-тез гаплашиб турадиган бӯлдик. ФДда беш-ӯн кун кӯринмай қолсам, қӯнғироқ қилиб: — нега кӯринмайсиз,- деб сӯраб турарди.

«Ҳаёт фалсафаси» номли навбатдаги шеърий тӯплами чиққанда, шом пайти қӯнғироқ қилди. Биргаликда таниш- билишларидан хабар олдик.

25 декабр 2018 йил.

Асқар Маҳкамнинг 60 йиллигига бағишланган учрашув Тожикистон Ёзувчилар уюшмасида бӯлди. Ибод Садулла, шоирлар Хол Давлат, Зафар Носир биргаликда бордик.

Тошкентдан устозлар Одил Икром, Исмат Худоёр ва Асқар Маҳкамнинг оила аъзолари, Хужанддан шоира Мунаввара Ойматова, Рудаки ноҳиясидан устоз Саййид Неъматулло Иброҳим (Оллоҳ раҳмат қилсин!), Қӯрғонтепадан шоир Шодмон Жӯра ташриф буюрганди.

Ибод Садулла устоз Одил Икром номини ӯзгача меҳр билан тилга оларди. Учрашув тугади, биз йӯлга тушдик, аммо Ибод Садулла:

— Мен Одилжонни уйга олиб бораман, — деб уюшмада қолди.

Суҳбатлашсак, фақат адабиётдан сӯзларди. Ижтимоий тармоқларда ёш шоирларнинг ижодини кузатарди, бирор яхши шеър ӯқиб қолса, албатта, муаллифини топиб танишарди, маслаҳатларини аямасди. «Қалби дарё» деган ибора Ибод Садулладек инсонларга айтилган, асли.

Устоз, қадрдон Акам, жойингиз жаннатда бӯлсин!

Ҳамиша хотирангиз юрагимизда!

Тожикистон Республикаси

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК — КИФОЯ!
  2. Жиззахлик ёзувчи Туроб Мақсуднинг сўнгги васияти…
  3. Журналист Бахтиёр Шоҳназаров «Америка овози» меҳмони бўлди
  4. Ҳамроқул Асқар: ИБОДАТ («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  5. Одил Ёқубовни хотирлаб бир пиёла чой гурунгги — «Дунё ўзбеклари» 2012 йил архивидан
  6. Жўрабек Рамазон: Ҳаммани йиғлатган эртак бўламан… «Ёднома» видеолавҳа 2-қисм
  7. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди — ЎзА
  8. Шодмон Отабек: ВАТАНПАРВАР, МИЛЛАТПАРВАР АДИБ ЭДИ
  9. Бердиёр Жумаев: Номи ёдлангай — руҳи шодлангай («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  10. Эркин Воҳидов: “Шахматни шеър билан қиёс айладим…»
  11. Асадулла Жўраев: МУХТОР КОМИЛ ХОТИРАСИГА
  12. Таниқли ўзбек ёзувчиси Саъдулла Сиёев 82 ёшида вафот этди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.