"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош муҳаррир И.Хушевга: “Турдимов мафияси”дан бир шингил… (Учинчи мақола)

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Инсон ва қонун | 22/02/2021 00:05-     12705 марта ўқилди

Эркинжон Турдимов сабаб давлатга етқазилган 836,0 млн сўм зарар икки йилдан бери қайтмаётир

Икки йил олдин Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчаси 14 уй биноси билан боғлик журналистик суриштурувмизда кўрсатилган 836,0 млн. сўмлик давлат бюджетининг талон-тарожи юзасидан очилган жиноят иши бугунга келиб ҳам ниҳоясига етмаган ва давлат бюджетига етқазилган зарар копланмаган.

Ушбу тергов ишининг пайсалга солиниши эса жиноят иши иштирокчиларининг Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг хизмат автомашинаси ҳайдовчиси билан яқин қариндошчилиги ва Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг қонунга зид равишда ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилган ҳолда товон пули ажратганлиги сабаб бўлмоқда.

“Мавжуд бўлмаган бино учун Давлат бюджетидан 836,0 миллион сўм товон пули тўланди” номли журланистик суриштирув 2019 йил октябр ойида «Ҳалқ сўзи» газетасининг онлайн саҳифасида ҳам чоп этилган эди. Суриштирувга асосан Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорат департаменти 836,0 млн сўмлик давлат бюджети маблағларининг талон-тарож қилинганлигини тан олиб уларни қайтариш бўйича Бош прокуратурага мурожаат этган.

Молия вазири ўринбосари Ё.Турсуновнинг 2019 йил ноябрдаги жавоб хатига асосан: «Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг комиссияси томонидан мулкка эгалик ҳуқуқи кимга тегишли эканлиги ҳамда уй-жойнинг баҳолаш қиймати тўғри аниқланганлиги ўрганилмасдан бюджет маблағлари ҳисобидан 836,176 млн сўм компенсация тўловлари амалга оширилган.

Ушбу ўрганиш натижаси юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Молия Вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2019 йил 26 ноябрдаги 14-05-139-сонли хати отқали Бош прокуратурага юборилди» — деб кўрсатилган.

Журналистик суриштирув эълон қилганидан бир неча кун ўтиб Самарканд шаҳар ва Самарқанд вилоят ҳокимликлари раҳбарияти жиноят изларини яшириш мақсадида Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчаси 14 уй биносини шошилинч бузиб ташлаган эдимлар ва бу бўйича видео ёзувлар ҳам мавжуд.

Шунга қарамасдан ушбу жиноят ишини тергов қилаётган Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлимида бинони бузилганлиги юзасидан бирон бир расмий ҳужжат мавжуд эмас.

Бугунгача ушбу талон-тарож юзасидан бирон бир исм ёки фамилия ҳамда ушбу жиноят ортида ким турганлигини жамоатчиликка ошкор қилмасдан фақатгина ерқазилган зарарнинг давлат бюджетига қайтаришини мақсад қилган эдик. Аммо ушбу жиноят иши мутасаддилар аралашуви сабаб ўз якунига етқазилмасдан келинмоқда.

Орадан икки йил ўтиб ҳам ноқонуний ўзлаштирилган маблағларнинг давлат бюджетига қайтмаётганлиги сабаб ушбу жиноятнинг хаспўшланаётганлиги ортида айнан Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов турганлигини эълон қилишга қарор қилдик.

Ушбу 836,0 млн сўм маблағларни қайтариш бўйича Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси 2020 йил декабр ойида ушбу жиноят ишини назорат қилишга масъул шаҳар прокурори Дилмурод Сайидқуловга яна бир бор ёзма мурожаат қилгган бўлсада шаҳар прокурори ушбу жиноят ишини охирига етқаза олмасдан аросатда сарсон.

Жиноят ишининг материаллари эса Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлимида ҳаракатсиз.

Мирзо Субханов

Самарқанддан «Дунё ўзбеклари» учун махсус

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”
  2. Миграция агентлиги кимдан нимани яширмоқда?
  3. РЕСПУБЛИКА ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИДАГИ ТАНАЗЗУЛ
  4. Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик
  5. Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга
  6. Махсус фильм: Бош прокуратурадаги даҳшатли қийноқлар (18+) — Кун.ўз
  7. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қарши университетидаги аянчли ҳолатлар борасида
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  9. ФИРИБГАРЛАРНИНГ ОЛТИН ДАВРИ ҚАЧОН ТУГАЙДИ (тахлилий мақола)
  10. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)
  11. Исмат Хушев билан юзма юз 2 январь 2019 йил — Канада
  12. Исмат Хушев: Хуфия идорада биринчи миллий раҳбар (2-китоб, 26-боб)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.