"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Таниқли ўзбек ёзувчиси Саъдулла Сиёев 82 ёшида вафот этди…

Адабиёт, Бош мақола, Ўтганлар ёди | 21/02/2021 12:35-     12084 марта ўқилди

ХОТИРАСИ ҚАЛБИМИЗДА ЯШАЙДИ
Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Саъдулла Сиёев 82 ёшида оламдан ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ижод» жамоат фонди жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Саъдулла Сиёев 1939 йил 25 мартда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри яқинидаги Қарноқ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Тошкент давлат университетида ўқиди (1957-1962). Дастлаб “Ёшлик” радиосида, кейинчалик “Муштум” журналида ишлади, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт жамғармасига раҳбарлик қилди.
Саъдулла Сиёев дастлабки шеър ва ҳикоялари билан ўтган асрнинг эллигинчи йиллари иккинчи ярмидан кўрина бошлади.
1970 йилда “Қасам ичмаган йигит” номли биринчи ҳикоялар тўплами чоп этилди.
Шундан сўнг “Садағанг кетай” (1972), “Тўйлар муборак” (1975), “Ой бориб, омон келинг” (1976), “Оғир вазнли жанжалкаш”, “Эркаклар учун эртаклар”, “Ёруғлик” (1986), “Аваз” (1987), “Бепарво бўлмоқчиман” (1990) каби роман, қисса, ҳикоялар китоблари босилиб чиқди.
Мустақиллик йилларида Саъдулла Сиёев янада самарали ижод қилиб, “Яссавийнинг сўнгги сафари” (1993), “Ҳақиқат йўли” (1997) номли икки китобдан иборат тарихий роман, яна “Менинг хўроз қувганим” (ҳикоялар, ҳажвиялар, бадиалар, 2007), “Ёлғончининг рост сўзи” (ҳикоялар, хотиралар, 2010) каби китоблар яратди. Л.Толстой, М.Зошченко, Л.Ленч, А.Арканов, Г.Горин каби рус ёзувчиларининг ҳикояларини она тилимизга ўгирди.
Ўзининг ҳам бир қатор асарлари рус, қозоқ, қирғиз, тожик, турк ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинди.
Саъдулла Сиёев Президент фармони билан «Меҳнат шуҳрати», «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
May be an image of 1 person
Ruziboy Quldoshev
Жойлари жаннатда бўлсин ! Яхши одам эди Саъдулла ака.
O’zbekiston Yozuvchilar Uyushmasi

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК — КИФОЯ!
  2. Жиззахлик ёзувчи Туроб Мақсуднинг сўнгги васияти…
  3. Эркин Воҳидов. Улуғ устоз Миртемир билан видолашув («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  4. Журналист Бахтиёр Шоҳназаров «Америка овози» меҳмони бўлди
  5. Одил Ёқубовни хотирлаб бир пиёла чой гурунгги — «Дунё ўзбеклари» 2012 йил архивидан
  6. Жўрабек Рамазон: Ҳаммани йиғлатган эртак бўламан… «Ёднома» видеолавҳа 2-қисм
  7. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди — ЎзА
  8. Асрор Мўмин ижодидан: ҚОЯЛАРГА БЎЙЛАШГАН ЎЛМАС ҚОЯ
  9. Шодмон Отабек: ВАТАНПАРВАР, МИЛЛАТПАРВАР АДИБ ЭДИ
  10. Бердиёр Жумаев: Номи ёдлангай — руҳи шодлангай («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  11. Эркин Воҳидов: “Шахматни шеър билан қиёс айладим…»
  12. Асадулла Жўраев: МУХТОР КОМИЛ ХОТИРАСИГА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.