Талант Александеров: Азон овози…
«Қандай ёқимли!» — Мирзиёев масжиддан янграётган азон ҳақида…
Қандай ёқимлидир Азон овози,
Қувонтирди қалбин халқ раҳбарини.
Бугун Сиздан кўпчилик рози-
Рози қилиб бўларми юртнинг барини?!
Шу бир каломингиз мингта ҳикматдир,
Майли кўплаб бўлсин камчилик-ҳато.
Бу сассиз ўтган кунлар асли зулматдир,
Афсус тушунмади буни “шоҳ” ҳам ҳатто.
Шукр етиб келдик бугунги кунга,
Юрт раҳбари маҳалла-кўй кезар.
Яхшиликлар қилади унгаю-бунга,
Бу билан ўз халқин қалбини безар.
Ҳали олдиндадир мавҳум келажак,
Дунё олатасир, тўполон, ур-сур.
Аммо бу каломингиз мангу елажак,
Миллатнинг қалбига бағишлаб ғурур.
Қандай ёқимлидир Азон овози…
© Талант Александеров
2021-02-19, 14:08, Тошкент
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ