"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммаджон Раҳмонов: Гунг монологи ёки пантомимо учун сюжет

Адабиёт, Муҳаррир танлови, Ўтганлар ёди | 18/02/2021 01:20-     11974 марта ўқилди

Ишонмассан бу гапга дўстим
Гунгларда ҳам забон бўлади

Тилим менинг-шу икки қўлим
Улар йиғлар, улар кулади.
Ўхшамайсан ёмон одамга
Яқинроқ кел тишлаб олмайман.
Сиғмаяпман жумла оламга
Биласанми севиб қолганман.
Мана бундай унинг юзлари
Мана бундай унинг кўзлари
Мана бундай унинг лаблари
Эргашаман сояси бўлиб
Афсус менга қиз қиё боқмас
Жеркар, кетар устимдан кулиб
Балки унга гунглигим ёқмас
Даврасига олгани замон
Мадхиялар ўқир хушторлар
Бармоқларим додлайди: -“Ёлғон,
алдар сени шакаргуфторлар”
Бор оламда шундай бир туйғу
Тил билан ҳам бўлмайди айтиб
Кошки шуни тушунсайди у
Ёнгинамга келсайди қайтиб
Қалбим билан аллалар эдим.
Эркаларди қўлларим секин
Не ҳам дердим, нима ҳам дердим
Зорим бору зўрим йўқ лекин
Юраверсин майли у мағрур,
Мен томонга тушмас йўллари
Балки энди васфин бир умр
Куйлаб ўтар шўрлик қўлларим
Балки сийлар мени ҳам тақдир
Бир кун номин айтурман дадил
Жон чиқарда қайтармиш охир
Сўқирга кўз, соқовларга тил
Шу тасодиф бўлмаса у кун
Ўз тилимдан қилмагил жудо
Сўнгги имо-ишорам учун
Қўлларимга куч бергил Ҳудо
Мана бундай унинг юзлари
Мана бундай унинг кўзлари
Мана бундай унинг лаблари
Муҳаммад Раҳмон.
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1)
  2. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  3. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  4. «Ислом.ўз»: Қодирий намозхон бўлганми?
  5. Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  7. Назар Эшонқул: «адабиётни ўз ҳаётидан ва ўзидан устун қўйганлар жуда кам…»
  8. Эмин Усмон. Ёлқин (қисса) («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  9. «Қазо дарслари»дан дарслар (Муғанний ижодига чизгилар)
  10. Бугун Жўрабек Рамазон туғилган кун. Шоирнинг руҳи шод бўлсин, илоҳим!
  11. Эркин Воҳидов ижодидан: Масканим Фарғонадир…
  12. Ўлмасбек Самарқандий: М.Юсуфнинг Элликқалъада ёзган энг сўнгги шеъри…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.