"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла ОРИПОВ: АЁЛ («Онажоним — шеърият» туркумидан)

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Хотин-қизлар олами | 17/02/2021 00:03-     12159 марта ўқилди

Йигитлар мактубин битганда қондан,
Келинлар фироқдан чекканда ёҳу,
Унинг ҳам паноҳи қайтмади жангдан,
Ўн тўққиз ёшида бева қолди у.

Севгидан етиму умрдан ярим,
Қуриган кўксида ёлғиз беланчак.
Абадий фироқни, ҳайҳот, дўстларим,
Абадий висол деб билди келинчак.

Қақраган лабларда оловли нафас,
Кечалар кечмишин айлади кўмир.
Паришон сочлари ёр кўкси эмас,
Муздайин болишда қолди бир умр.

Йиллар ҳам ўтдилар, ҳамон у ёлғиз,
Мунғайиб термулар ботгувчи кунга.
Эй номард табиат, борми сенда ҳис,
Қайтадан бахт берсанг бўлмасми унга?!

Наҳот ишқ қисмати бунча бераҳм,
Бунчалар буюксан вафо шеваси.
Сенгадир ҳурматим, сенга шарафим,
Қаҳрамон жангчининг содиқ беваси.

Сиз-чи эй, садоқат сатридан нолиб,
Надомат комида қолганлар, айтинг.
Ўзини минг битта бозордан олиб,
Минг битта бозорга солганлар, айтинг.

Шу чўлпон кўзларнинг буюк ҳурмати,
Шу ақиқ лабларнинг рост сўзи дея,
Сўйланг-чи, вафонинг надир қиммати,
Сиз ҳам кутганмисиз бирор сония?!

Баъзида тирноқлар безаги учун
Саҳардан шомгача қилурсиз тоқат.
Бироқ ёрингизни кутгали нечун
Топилмас тирноқча сабру қаноат.

Назокат пайтимас, яқинроқ келинг,
Буюк зот қошида айлангиз салом.
Шу содиқ бевага саждалар қилинг,
Шу содиқ бевага айланг эҳтиром.

Ҳатто зеб-зийнатни юлқиб зиёда,
Ҳайкал ҳам қўйингиз бамисли хаёл.
Шундайлар бўлмаса агар дунёда,
Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл.

Абдулла Орипов,

Абдулла аканинг гўзал расми

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  2. Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов ўз рафиқаси — умр йўлдоши ҳақида… (Суҳбатдан)
  3. Алвидо деб қўлларимга бойладинг бир тола соч…
  4. Иван Бунин: ЮЗ РУПИЯ*
  5. ТАНИШИНГ: ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЯНА БИР ИСТЕЪДОДЛИ ШОИРА ШАМСИЯ
  6. Муҳаммад Исмоил: Биринчи рақамли воиз (Андижонлик Турсуной Содиқова ҳақида)
  7. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Абдулла Орипов: Тош кийик…
  8. Абдулла Орипов: Ўша қушдек яшадим чўчиб, Сизни хавфдан айладим огоҳ…
  9. Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…
  10. Абдулла Орипов шеърияти: «Юзма юз» ва «Ўйларим» «Ўтганлар ёди» туркумидан
  11. Сиз севган ижодкорлар — Абдулла Орипов: Сув (Ҳазил)
  12. Абдулла Орипов шеърияти: Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.