"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Она бўлақолгин менга табиат…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 15/02/2021 23:24-     12004 марта ўқилди

ТАБИАТ

Узоқларда қолди туғилган уйим,
Ажиб болалигим қолди узокда.
Қолди ҳаммомпишга кўмилган уйим.
Қолди сингилларим бари йирокда.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ўша йилларимнинг оташ сеҳрини.
Қўмсаб талпинаман гоҳи гоҳи дам
Мунис сингилларим маъюс меҳрини.
Шундай пайтда ўзинг айлагил шафқат,
Сингил бўла қолгил менга, табиат.

Аклим танидиму қошимда шу кун,
Жасур акаларим сафини кўрдим.
Уларнинг бари ҳам ботир ва дуркун,
Мен улар сафига шеър билан кирдим.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ўша давраларнинг оташ сеҳрини.
Қўмсаб талпинаман гоҳи гоҳи дам
Жасур акаларим ажиб меҳрини.
Шундай пайтда ўзинг айлагил шафқат,
Ака бўла қолгил менга, табиат.

Ўтган кунларимга боқиб мунтазир,
Соғинчдан ёнади ёнган бу жоним,
Афсуски, ёнимда эмассиз ҳозир,
Донишманд устозим-сиз, отажоним.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ҳикматли сўзларнинг оташ сеҳрини,
Қумсаб талпинаман гоҳи-гоҳи дам,
Донишманд отамнинг шафқат, меҳрини.
Шундай пайтда узинг айлагил шафқат,
Ота бўла қолгил менга, табиат.

Мен азиз онамни тупроққа қўйдим,
Ҳали тинган эмас кўздаги ёшим.
Олис кечалари ҳижронда куйдим.
Энди қай сийнага қўяман бошим.
Энди мен эслайман кузларимда нам,
Она деган сўзнинг қайтмас сеҳрини.
Қумсаб талпинаман ҳар зум, ҳар қадам
Онам оғушини, онам меҳрини.
Шундай пайт ҳам ўзинг айлагил шафқат,
Она бўла қолгил менга, табиат.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекларнинг даҳо шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари билан танишинг
  2. Абдулла Орипов: Қалбингда уйғотар ажиб эҳтирос, Апрел осмонининг қалдироқлари…
  3. Абдулла Орипов: Сен азиз зотлардан ёдгорсан, Хотира, хотира, хотира…
  4. Абдулла Орипов: Бир халқда ғалати одат бор эди: Ўлиги азизу, тирик хор эди…
  5. Абдулла Орипов: Тепалик бағрида кўринар фақат, Отам ва онамнинг қабри мунғайиб
  6. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (4)
  7. Абдулла Орипов: Узоқларда қолди туғилган уйим…
  8. Абдулла Орипов ҳикмати: Кимсага ёмонлик қилмагил, Бир куни ўзингга қайтади…
  9. Абдулла Орипов ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИ
  10. Улуғ шоир Абдулла Орипов аёли — Ўзбекистон Ахборот Агентлиги (ЎзА) гурунгида
  11. Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар, Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!
  12. Абдулла ОРИПОВ: ХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.