"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдуфаттоҳ Маннопов: ОДДИЙ ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ТЎЛА ЮРАК ТЎХТАДИ…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Ўтганлар ёди | 02/27/2021 23:50-     16226 марта ўқилди

Абдуфаттоҳ Маннопов

ОДДИЙ ХАЛҚ ДАРДИ ИЛА ТЎЛА ЮРАК ТЎХТАДИ

Ўзбек исёнкор шоири, инсонпарвари, курашчиси

Гулчеҳра Нуруллаева вафотига доир

 “Яроғим йўқ ахир сўзимдан бўлак,

Мутеликка исён кўзимдан бўлак.

Умр  –  ҳамма назар солгувчи йўлак,

 Шафқат йўлагимни чироқсиз қилма!”

“Кўзимга зулмнинг тиғи қадалди,
Бў
ғзимга тош бўлиб йиғи қадалди,
Юртимнинг бори–ю йўғи қадалди… –
Тўкилмасам бўлмас…”

Гулчеҳра Нуруллаева

Доимо ўзгарувчан, турли йўсинда тушуниладиган, қайсидир жиҳати енгил илғанувчи ва қайсидир жиҳати илғанмас, нимасидир осон инъикосли ва нимасидир инъикос этилмас, гўзал, мураккаб ер-юзининг, муттасил амалга ошувчи ҳаёт қонуни – қариларнинг кетиши, гўдакларнинг келишидир. Инсон, одамлар, ижтимоий гуруҳлар, миллатлар, халқлар, цивилизацияларнинг – борлик фалсафаси, уларнинг ҳар бирини ўзи ва шу он, улар турли бирлашмаларда яшаши – аста ўлишидир. Инсон ҳаёти – ердаги мавжудликнинг вужудга келувчи ва йўқ бўлувчи, учиб келувчи ва учиб кетувчи, дақиқаси, холос. Коинот ўлчамида – бу ҳеч нарса эмас. Бу ҳаёт ўзига хосликлари, ўткинчилиги, нозиклигини тушуниш, ўзбек миллати нурли шамларидан бўлмиш, ўз ижоди, фаолиятида оддий, ҳуқуқсиз, камбағаллар, озодлик, адолат излаётган инсонлар дарди ва истаги, интилиши ва курашини ёритган забардас шахснинг номақбул йўқотишимиз ғамини, мусибатини камайтира олмайди. 15 январь 2021 йил, Ўзбекистон пойтахти, Тошкент шаҳрида, ўзбек исёнкор шоири, чарчамас инсонпарвари, «Бирлик» халқ харакатининг йирик арбобларидан, мамлакат «Тўмарис» аёл-қизлар маърифий, ҳуқуқ ҳимояловчи жамият асосчиси Гулчеҳра Нуруллаева (Гулчеҳра Нур), 83-ёшга кета туриб, бу ўткинчи дунёдан кўз юмди. У – бутин умри ўз бетакрор шоирлик истеъдоди ила яхшилик, гўзаллик, инсонпарварлик, олижаноблик, озодлик, ҳуқуқ, тенглик, оқиллик, ўзаро ёрдам, раҳимдиллик, демократия қадриятларини тарғиб ва ҳимоя этди, ҳамда зулм тузуми – тоталитаризм ва зулмкор якка ҳокимлик – тиранияга кескин қарши чиқди.

Гулчеҳра Нуруллаева, мактабда ўқиётган йиллар, қобилиятли, билишга чанқоқ эканлиги, табиат, ота-онаси, тарбия, ҳамда ўзининг меҳнаткашлиги, тиришқоқлиги заминида вужудга келди ва намоён бўлди. У ақлли, тарбияли, чиройли ўқувчи бўлиб, мактабни олтин медаль билан якунлади. Мактаб йиллари унинг адабиётга, шеъриятга қизиқиши маълум бўлгани сабаб, Тошкент шаҳридаги, Ўртаосиё Университетининг филология факультетини, журналистика бўлмига ўқишга кирди. Шу талабалик йиллари унинг мақола, шеърлари илк бор матбуотда нашр қилина бошланди. У Университетни аъло баҳоларга, имтиёзли диплом ила якунлади. 1965 йил унинг «Қуёш табассуми» номли биринчи шеърлар тўплами чоп этилди. Келаси, 1966 йил эса, у Ўзбекистон Ёзувчилар Уйишмаси аъзолигига қабул қилинди. Сўнг Москвадаги Максим Горький номли Ёзувчиларнинг олий адабиёт курсида икки йил таҳсил олди. У эрта ўз ўқувчилари, ўз мухлисларига эга бўлиши, яратган шеърларидаги лирика, романтизм чизгинлари ила дунёни, табиатни, инсонни инъикос этиш билан бирга, ҳақиқат, адолатга уйғин тарзда интилиш ҳам мавжудлигидан келиб чиқди. Сўнгра унинг қуйидаги «Орзуларим қоқади қанот» (1969 й.), «Ташналик» (1972 й.), «Иккинчи баҳор» (1973 й.), «Лирика» (1973 й.), «Бағишлов» (1977 й.), «Пахта ҳиди» (1981 й.), «Нурли нуқталар» (1986 й.), «Муҳаббат суврати» (1988 й.) шеърий китоблари нашр этилди. Унинг шеъриятига хос лирика, романтизм йиллар ўтиб, инсонпарварлик ғоясини – энг асосий, барча шароитда талабга моликлигини, инсон, халқ, мамлакат ҳаётида мавжуб бўлиши шартлигини чуқурлаштириш, кенгайтириш, кучайтиришга хизмат этди.

Қайта–қуриш ва ошкоролик бошланиши ила “горби” – Михаил Горбачёвнинг халқ қаршишига чиқиши, ҳеч қандай қоғозсиз, оддий фуқаролар учун тушунарли тилда, мамлакат ва дунё учун умуминсоний қадриятларнинг устин ва бирламчилиги, ҳамма худудларда демократиялаштириш, инсон ҳуқуқлари, озодликларини эъзозлаш, бошқарувни маъмурий-буйруқбозлик услубларидан воз кечиш зарурлиги, ОАВнинг тўлиқ ҳур бўлиши зарурлиги борасидаги сўзлаши, Гулчеҳра Нуруллаевани, худди бошқа жуда кўп кишиларни Совет Иттифоқида, Ўзбекистонда, социализм лагерида ва дунёдаги каби ўзига ром айлади. Мен буларни ўша узоқ даврда, Гулчеҳра опа билан шахсан яқин таниш бўлганлигим, ҳамда хозиргачан, бу бетакрор ижодкор менга берган саволи ёдимда эканлиги туфайли ёзаяпман: “Абдуфаттоҳ, Сиз файласуф, жамиятшунос олимсиз, айтингчи андроповчи, брежневчи, черненкочилар Горбачёвни ишдан олиб ташлашлари, уни ғайрипартиявий раҳбар деб эълон қилишлари мумкинми? Сўнг янги репрессия даври бошланмайдими?” Мен “уни Сталин, Маленков, Хрушев, Брежнев, Андропов, Черненко даврларида ишлаган, сиёсий бюро, партия Марказий Қўмитаси ва давлат маъмуриятида, қудратли ва эҳтиёткор, Адрей Громико, қўллагани бежиз эмас. Ва бу арбобнинг қайд этилган юқори ҳокимият идораларда тарафдорлари кам эмаслиги маълум. Романов, Гришин коррупцияга алоқадорликлари оқибатида ўз номзодларини илгари сура олишмади. Куч ишлатар соҳа раҳбарларига келсак – Д. Т. Язов, мудофаа вазири, сиёсат борасида тиши ўткир эмас, КГБ раиси В. М. Чебриков – юқори раҳбариятда янги шахс. Яна бир эҳтимолга молик нарса, партия Марказий Қўмитаси ва Вазирлар Кенгашида Брежнев ва Андропов давридан мерос қолган турғинликдан чиқиш зарурлигини тушинувчи ходимлар кам эмаслигидир. Хитой – иқтисодий либерилизация орқали, ислоҳатлар бошлади. Шунинг учун уни кимдир олиб ташлашининг эҳтимоли йўқ”, деб жавоб бердим. Бу тушунтириш, Гулчеҳра опани, мамнут этди. Бу давр Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг аҳамияти кескин ошди, буниниг сабаби, уюшма раиси – Одил Ёқубов, уюшманинг ташкилий ишлар бўйича котиби – Мамадали Маҳмудов, уюшма котиби – Гулчеҳра Нуруллаеваларнинг қайта–қуриш, ошкоролик, озодлик, демократиялаштириш, инсон ҳуқуқлари, ҳурриятларига риоя қилиш ғоялари тарафдори эканлигидан келиб чиқди. Уюшманинг хоналарида Оролни сақлаш Қўмитаси, “Бирлик” халқ ҳаракати, хотин-қизлар, инсон ҳуқуқлари, ёшларнинг турли мухолиф гуруҳлари тўпланишар эди.

Гулчеҳра Нуруллаева, вақт у ёки бу ходиса, у ёки бу шахснинг тарихий, ҳақиқий моҳиятини, эртами кечми очиқлашини яхши тушунарди. Уни узоқ муддат, қандай қилиб, иккинчи даражали Қашқадарьё вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби, порахўр, қаҳри қаттиқ, саёз билимли, қашқадарьёликлар, унинг ишларига кўра “офат келтирувчи” лақаб қўйган – Ислом Каримов,* ўзидан анча устун номзодларни четга суриб қўйиб, Ўзбекистон компартияси Марказий Қўмитасига биринчи котиб бўла олгани, тинчлик бермади. Москва, Кремелнинг номенклатура аъзоларини амалларга тайинлашидан хабардор кишилар, ҳақиқатда И. Каримов билан бирга, ўша пайт Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг раиси бўлган Ғайрат Қодировнинг номзоди ҳам, Ўзбекистон компартияси Марказий Қўмитасига биринчи котиби лавозимига қўйилган. Лекин уста коррупционер, пастдагилардан пора олиб, юқорига узатиш ва бунда ўзини ҳам унитмаслик пири – Ислом Каримовдан фарқли, “кечирилиб бўлмас” камчилиги, пора олмаслик ва пора бермаслик бўлган Ғайрат Қодиров, четга сурилганлиги, борасида гапиришган. Маълум бўлишича, Каримов, ушбу юқори даража амални сотиб олишини, Орлов – ўша пайт КПССнинг Марказий Қўмитаси Ташкилий ишлар бўлим бошлиғи, кейинроқ Котиби бўлган, шахс орқали бажарган. Бу маълумот, Гулчеҳа опада, кучли норозилик туйғусини уйғотган эди. У, Каримов – ким эканини, нега Михаил Горбачев била олмаганига тушинмаслигини гапирарди. Шунинг учун бу масала, опани узоқ вақт қийнади. И. Каримовнинг ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш – ГКЧПнинг қўллаши унинг ғайригорбачевчи, ғайридемократ эканлиги моҳиятини ошкор айлади. Уни жуда қўрқитган ходиса, 21 август 1991 йил, Россия Олий Кенгаши, россиялик демократларнинг ҳарбий тўнтаришга уринишни барбот қилгани, тўнтариш бошлиқлари қамалгани бўлди. Бу қўрқув Каримовни, зудликда, виждонсизлик, юзсизлик билан, 31 август 1991 йил, Ўзбекистон мустақиллигининг Иккинчи маротаба, Соҳта мустақиллигини ташкил этиши, аниқроғи ўлкага мажбуран қабул қилдиришида яққол кўринди. Ваҳоланки, Каримовнинг қутириб, ашаддий қаршилик қилишига қарамай, 20 июнь 1990 йил, мамлакат Олий Кенгаши, Мустақиллиги борасида Деклорация қабул қилган ва Ўзбекистонни Мустақиллигини эълон этган.** Гулчеҳра опани, президент Ш. Мирзиёев даврида ҳам Соҳта Мустақиллик санасини байрам қилишни давом этиши, номига мухолифатчилар, «ҳақиқат севар» журналистлар, «эркли» блогерлар ҳам субутсизлик қилиб, соҳта, шармандалик рамзи бўлмиш санани ишлатишлари, ғамга, ўйга ботирарди. У, Ш. Мирзиёев, «Халқлар дўстлиги» номини ва «Шомаҳмудовлар оиласи» ҳайкалини ўз ўрнига қайтариб, на фақат тошкентликларни, балки бутун ўзбекистонликларни, ҳатто биродар қўшни миллатларни ҳам хурсанд қилди, деб хисобларди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Мустақиллигининг ҳақиқий санаси, 20 июнь 1990 йил, ўз ўрнига қайтарилса, бу янгиланаётган, ривожга юз тутаётган Ўзбекистон тараф қўйилган муҳим қадам бўлиши мумкин. Бу тарихий ҳақиқатни эътироф этиш, сиёсий иродадан бўлак ҳеч нарса талаб этмайди, лекин Ш. Мирзиёев ўзгартиришларига, янги ҳақиқатпарварлик учқунини, самимият дебочасини қўшиши, ҳамда оддий халқ қўллашини ошишига хизмат этишини сўзларди.

Кўрилаётган қайта – қуриш ва ошкоралик авжида бўлган йиллар, матбуот, радио, телевидения Ўзбекистонда мавжуд хотин – қизларнинг долзарб муаммоларини кўплаб ёрита бошлади. Ва «Бирлик» халқ ҳаракати фаолларидан бўлмиш бир гуруҳ хотин – қизлар, Гулчеҳра Нуруллаева ташаббуси, бошчилигида, хотирам янглишмаётган бўлса, 5 январь 1990 йил «Тўмарис» хотин – қизлар маърифий, ҳуқуқ ҳимояловчи ташкилотини тузди. Ташкилотнинг мақсади хотин – қизларга ҳуқуқ ҳимоялаш, маърифий ёрдам кўсатиш эди. Ушбу ташкилот гуруҳлари на фақат Тошкентда, балки қатор вилоят, шаҳар, туманларда фаолият юргиза бошлашди. Бу муҳим ижтимоий қадам бўлиб, ўлкани демократиялаштириш ва унда фуқаролар жамиятини қуриш жараёнларига бевосита хизмат қилди. Гулчеҳра опа, «Тўмарис» жамияти фаолиятининг юрак маркази, мотори эди. Ва хозиргачан бир ходиса ёдимда, апрель 1990 йил, «Бирлик» халқ ҳаракати Марказий Қўмитасининг мажлисида, мен ёзган ҳаракат янги Дастури ва шиори «Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун!» борасида гапирдим, маълумотларим қўлланди. Сўнг биз, кўп фаоллар пиёда Қизил майдон тараф юрдик. «Зарафшон» ресторани ва Ўзбекистон ДХҚ (КГБ) бинолари ўртасида, фуқаро кийимида, бир тарафдан икки барзанги ва иккинчи тарафдан ҳам икки барзанги, чурқ демасдан, мени қўлтиғимдан кўтариб, ён тарафда турган автобусга олиб кетишга уринишди. Шу заҳоти, менинг чап тарафимдан «Тўмарис» жамиятининг фаоллари кетаётганини кўриб, «Гулчеҳра опа!» деб бақирдим. Дарҳол, опа билан бирга «Тўмарис» хотин – қизлар жамиятининг анчагина фаоллари, барзангиларни ўраб олишда ва мени озод бўлишимга кўмаклашишди. Мен уларга, бу барзангилар, ҳаракат Дастури бор, менинг попкамни ов қилмоқдалар, дедим, Гулчеҳра опа ва бир неча аёллар мени катта йўлгача кузатиб қўйишди. 26 май 1990 йил «Бирлик» халқ ҳаракатининг қурилтойида, ушбу янги Дастур ва «Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун!» шиори қабул қилинди. Бу давр Совет Армияси ҳам чирий бошлади ва ундаги жирканч «дедовщина» касали даҳшатли даражага кучайди. Шу сабаб ўзбек аскарларининг ўлик жасадларининг келиши кўпайди, бундан хабар топганм фаоллар, уларни кутиб олиб ва норозилик билдирар эдик, бу жараёнга кундузми, кечми, вакзалми, аэропортми, хонадонми, Гулчеҳра Нуруллаева бошчилигида «Тўмарис»чиларни фаол иштироки учун, ҳамда вақеа ҳақида тез хабар ёзиб тарқатишгани учун, опага, уларнинг сафдошларига улкан эҳтиром, самимий миннатдорчилик билдиришимиз зарур. Ва улар ҳам, ўзбек йигитларини бошқа республикаларга ҳарбий хизматга юбормаслик, улар ўз ватанларида, Ўзбекистонда хизмат этишларини таъминлашни талабини қўллашарди. Бу хавфли амалиёт бўлиб, миршаблар ва ДХҚ (КГБ) ходимлари иштирокчиларни қаттиқ жазолаши мумкин эди.

Гулчеҳра опа, илгаридан, мутлақо, соҳтачилик, ёлғончилик, икки-юзламачилик, алдамчиликни қабул қила олмас ва амалдорлар, ҳокимият олдида ҳеч бош эгмас, мағрур қалб инсон эди. Ваҳоланки, ўз характерига кўра табиатан камтар, диёнатли зиёлий аёл сифатида намоён бўларди. Ошкоралик, шўролар даврида, кўплаб бегуноҳ инсонлар қирилгани борасидаги илгари ёпиқ маълумотларни очгач, бу қотилликларга норозилик сифатида, опа, ҳукуматнинг “Ҳурмат белгиси” ордени ва Ленин Комсомоли мукофатидан расман, ҳаммага билдириб воз кечди ва уларни ҳукуматга қайтарди. Бу унинг мардонавор, исёнкор қилмиши амалдорларни, ҳукуматни ларзага солди ва ёшлар, зиёлилар, Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларидаги ҳақиқат, адолат изловчи инсонлар орасида мустақил бўлиш руҳини ўсишига самарали туртки бўлди. Опа, на фақат исёнкор мардонаворлик, балки ўта мушкул тортишув, ловуллаб ёниб кетай деб турган, сўз талашишларини тинчитиш, тортишувни ақл расолик доирасига қайтариш қобилиятига эга эди. Хозиргачан ёдимда икки ёки уч маротаба “Бирлик” халқ ҳаракатининг Марказий Қўмитаси мажлисига, ўзбек миллатининг садоқатли ўғлони, ўкир иқтисодчи-амалиётчи, бошида Тошкент шаҳарининг раҳбари, сўнг мамлакат Вазирлар Кенгашининг раиси сифатида, Шукрилло Мирсаидов, келган. Ва унинг ҳар бир ташрифи давомида, демократик мухолифат сардорлари билан баҳси, ўта қизиб кетар ва ловуллаб, олов чиқиш хавфи туғуларди. Шунда тортишувни диққат билан жим эшитаётган Гулчеҳра опа, сўз олар ва “асосий мавзудан нега четланиш, нега қизиш, нега шахсга тегадиган гапларга ўтиш керак? Агар ўзбек миллатининг ҳукумат тарафидаги ва демократик мухолифат тарафидаги сардорлари, арслонлари, бир – бирига душманлик қилса, мушлашса ва бир – бирини тилка пора қилса, ким бундан манфаатдор бўлади? Шундан сўнг миллат, аёллар, болалар, мамлакат тақдири нима аҳволга тушади? Бизнинг келажагимиз нима бўлади?”деб хитоб айларди. Шундан сўнг баҳсчиларнинг сўзлашуви ақл расолик доирасига қайтар эди. Опанинг – шахс сифатидаги юқори даражали маънавий, руҳий хислатлари, таъсирчан бўлиб, айтилган сўзларига алоҳида аҳамият, вазн баҳшия этгани шак-шубҳасиздир.

Гулчеҳра Нуруллаеванинг юқори даражали маънавий, руҳий хислатлари ва уларнинг таъсирчанлиги борасида гапириб, ёдимга 1998 йил, Россия, пойтахти Москва, мажбурий сиёсий муҳожиратда яшаб, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш жамиятининг Ижроя директори сифатида ишлаган пайт келди. Кунлардан бири, Озодлик Радиосининг рус хизматидан, АҚШнинг пойтаҳти, Вашингтон шаҳридан Радио раҳбариятидан вакиллар келгани ва улар менинг эшиттиришлар ҳақидаги фикримни билмоқчи эканликлари айтиб, уларнинг идорасига маълим вақт келишимни сўрашди. Айтилган пайт етиб бордим ва у ерда бизнинг дўстларимиз, Туркманистон демократик мухолифати сардори Авди Қулиев, Тоджикистондан бўлмиш илғор журналист Искандар Хатлони ва бошқаларни кўрдим. Учрашувда Озодлик Радиоси (RFE/RL) раҳбарияти вакиллари, радионинг миллий хизматлар фаолиятининг самарадорлиги ҳаққида қизиқишди. Авди Қулиев, Искандар Хатлони ва бошқалар, ўз миллий радио хизматларидаги самарадорлик ва муаммолар борасида мулохазаларини баён қилишди. Ўз навбатида, мен ҳам ўзбек хизмати ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашдим ва ҳамда “бизда Гулчеҳра Нуруллаева исмли бетакрор исёнкор шоира бор, у нафақат ажоиб шеърлар ёзади, балки каримовнинг ўта зулмкор тузуми – тиранияни кескин танқид қилишдан қўрқмайди, баъзи адабиётшунослар, уни “ўзбекларнинг Анна Ахматоваси” дейишади. У шулар билан бирга «Тўмарис» хотин – қизлар маърифий, ҳуқуқ химояловчи ташкилотининг сардори. Шоирани Озодлик фаолиятига жалб этилса жуда яхши иш бўларди”, деб гапирдим. Шундан сўнг, бир – неча кун ўткач Озодлик Радиосида, Гулчеҳра опанинг овози янграй бошлади ва унинг юқори даражали маънавий, руҳий хислатлари ва уларнинг таъсирчанлиги, бетакрор шеърияти, шижаоткорлиги нурларини ёйди ва тингловчиларни хурсанд, мамнун қилди.

Гулчеҳра Нуруллаева, Ислом Каримовнинг даҳшатли жиноятчилик, бузғинчилик рўлини тушунар ва уни золим, зўравон, жаллод, тўймас порахўр, қароқчи эканини очиқларди. Опанинг иддаосига кўра, у “қўрқув салтанати” яратиб, қайта – қуриш ва мустақилликнинг илк йиллари вужудга келган парламентализм, сиёсий ва иқтисодий плюрализм, фуқаролар жамиятини барбод қилди. Унинг ҳамма инжиқликлари хисобга олиниб, хатто импичментсиз, тузилган “Конституция”ни оёқ ости қилди, қонунга риояни, ўзбилармончилик билан алмаштирди, Ижроя, Қонунчилик ва Маҳкама ҳокимият тизимлари ўртасидаги мувозанат ва мустақилликни йўққа чиқарди, ОАВнинг озодлигини, демократик мухолифатни, ҳур фикрлашувчиларни тугатди, бўйсиндирилган, чўнтак парламент, маҳкама, куч ишлатар органлардан фойдаланиб, ҳоҳлаган “қонун” қабул қилинишига, истаган “ҳукм” чиқарилишига, айтган буйруқни “бажарилишига” эришди. Бу борада Гулчеҳра опанинг фарёдлари: «Сиёсий ўйинларни, алдовларни, атайин уюштирилган террорларни кўрдим. Қўлга киритилган мустақиллик фақат амалдорларники бўлганига бутунлай ишонч ҳосил қилдим. Меҳнаткаш, беозор, халол халқим бекордан–бекорга террорчига чиқарилганига, унга экстремист номи берилганига, беҳудага қамоқларга ташлангани, қийноқларга солингани, бўйсунмаганлари ўлдирилганига, заҳм, сил, СПИД каби касалликлар маҳбусларга атайин юқтирилганига шоҳидликдан қон–қон йиғладим…».*** Каримов, кўп маротаба тинч норозилик амалиётини ўтказаётган фуқароларни ўққа тутишга жинояткор буйруқлар бергани, маълум. Бундай ваҳшийлик 1989 – 1990 йиллар Номанган, Қўқон, Пскент, Баку, Денау шаҳарларида кузатилди. Январь 1992 йил Тошкентнинг талабалар шаҳарчасида студентларнинг тинч номойиши отилди, шаҳарча эса хужумга учради. Май 2005 йил Андижон шаҳрида, Каримов шахсан, ўзи билан учрашиш митингига чақирилган, жуда кўп болалар, аёллар, қариялар, қуролсиз эркакларни қиришга – геноцидига бошчилик қилди.**** Гулчеҳра опа, Каримовнинг жинояткора сиёсатига доимо норозилик билдириб келар эди ва Андижон қирғинини буткул қоралади, ҳамда шунга қаршилик, норозилик рамзи сифатида расман, сабаблари эълон қилган ҳолда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг аъзолигидан воз кечди. Унинг фикрича, зиёлилар доимо, ҳар қандай оғир, мушкул шароитда яхшилик, муҳаббат, ҳурмат, ҳақиқат, инсонпарварлик, Конституция, қонунлар, инсон ҳуқуқлари, озодликларига риояси тарафдори бўлишлари шарт, адиблар, шоирлар, олимлар, журналистлар, муаллимлар, инженерлар ҳукумат, якка ҳоким – тиран, якка бошқарув – тирания маддоҳига, лаганбардорига, малайига, қулига айланмаслиги зарур. Ва жуда оғир, аччиқ хиссиёт ила уятсизлик, руҳий тубанлик соҳиблари зулмкорлар ва уларнинг малайлари борасида опанинг юрак сўзлари:

«Уят уят бўлмай қолди бу замон,
Ёл
ғон рост ўрнини айлади ишғол.
Покни нопок атаб, яхшини – ёмон,
Зулм юрт тўрида ўлтирар хушҳол.

Бомбалар портлайди… Ортида сирлар…
Менинг вужудимда нафрат
қўпади.
Бир пайт, халқникиман, деган шоирлар
Энди зулм пойин сархуш ўпади…»
.*****

Гулчеҳра Нуруллаева, самимий, нозик хис ила, юракдан оддий халқни – ўзбеклар, ўзбекистонликлар, туркистонликларни севарди, уларнинг дардларини, машаққатларини, муаммоларини ўзиники деб билар ва шунинг учун бутун руҳи ила ёзгани: «Онажон халқим, мен кўз ёшлари тўкиб, зора сенга озгина бўлса–да, таскин бўла билсам, зилдай ғам юкларингни енгиллата олсам… Ягона муродим – сенинг кўзларингда яшаш, яратиш завқини кўриш. Ниятим – сен йиғламасанг бас!».****** Гулчеҳра опа – улкан исёнкор шоир, чарчамас инсонпарвар, инсондаги ҳақиқий инсонийликни, ҳурриятни, ҳуқуқни, гўзалликни, тенгликни, ўзаро ёрдамни, раҳимдилликни, диёнатни тарғиб айлади, ҳокимият оёқ ости қилган ҳуқуқсизларни, камбағалларни, ўзгача фикрлавчиларни, қашшоқларни ҳимоя қилди ва қўрқмасдан ҳокимият учун аччиқ, ёқмас ҳақиқатларни баралла гапирди, ёзди. Гулчеҳра опанинг оддий ҳалқ, атрофдаги жонивор, табиат, ҳақиқат, озодликка бўлган исёнкор муҳаббат шеърияти, аллақачон тушунарли ҳолда, ҳам ўзбек замонавий жонли, ҳам тарихий адабиётидан юқори моликка эга жойлар эгаллаган. Шунинг учун унинг шеърлари, фикрлари, чақириқлари биз билан бирга Ўзбекистонда, Туркистонда, Дунёда бўлган, бор ва кейин ҳам бўлиб қолади.

27 январь 2021 йил (АҚШ)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 4-қисм
  2. Ватанга хиёнат эмасми… – Йўқ, аксинча – садоқат ва муҳаббат рамзи бу!!!
  3. Исмат Хушев: Ишсиз Карим Баҳриев – давлат мулозими бўлди…
  4. Қўқон шаҳар хокимига мурожаат (Бошқа ҳокимлар ҳам ўқисин)
  5. Турсуной Охунова ким эди? (Машҳур механизатор аёл ҳақида икки фикр)
  6. Исмат Хушев: Чорак аср кечиккан эъзоз (Ҳалима Худойбердиева ҳақида)
  7. Кўпчилик узбеклар учун “маънавият” тушунчаси нотаниш булиб колган…
  8. Ҳар куни ўқиладиган ҳикмат – Сенека: Мактублар Карим Баҳриевнинг эркин таржимаси
  9. Исмат Хушев: Шуҳрат Ғаниев “қулади”. Энди навбат кимга?
  10. Кенжабий: ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ  Исмат Хушев фаолиятига бир назар
  11. Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”
  12. Мирзиёев ва ислоҳотлар: Тошкентдаги форумни The Economist ҳам ёритади
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. Komil, Cattor, Xaedar, Jahon says:
    05/20/2021 at 18:24-

    “Dune’Uzbeklari,Ismat Xushevga katta raxmat ustoz olim Abdufattox Mannopovning byuk shoiramiz haqidagi maqolalarini ikki tilda chop etgani uchun. Lekin I. Xoshevni maida, laganbardor, dushmanimiz deb Turkiyadagi “Erk”chilarga ochiq gapiruvchini iltimosi bilan u xaqda Moskvada u’tkazilgan anjuman rasmini qu’ish xato. Chunki Saloe Madaminov buerig’i bilan Shuxrat Bobojon “Ozodlik” orqali, I. Xoshevga tuxmat qilib, uni agent “08” deb aetgan. Xaligachan bu ku’pchilikka ma’lum. I.Xushev Soloeni ablaxligini bilmediganga u’xshaedi. Ming Afsus!

    Reply
  2. Fazliddin Yokub says:
    02/28/2021 at 11:27-

    Abdumannob akamizdan juda hursandmiz . Turkistonimizning fahri bolgan Tomarischi opamizni bizlarga eslatgani uchun . Gulchehra opamiz 80 – 90 yillarda chikkan ayollarimizning eng ibratlisi edilar . Vatanidagi bolayotgan ozgarishlar va haksizliklarga befark karab turolmagan halkimiz ayollarining porlok ulduzi edilar . Alloh taolo egam rahmatiga olsin – bu mutatama opamizni . Fazliddin Yokub amerikadan .

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94912 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33599 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33504 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33472 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 33043 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31863 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31787 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31584 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31571 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31520 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31512 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31512 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31512 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31507 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31506 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31503 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31502 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31495 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31495 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31494 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31492 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31486 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31486 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31484 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31479 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31479 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31478 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31478 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31477 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31477 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31475 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31472 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31472 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31470 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31469 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31466 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31465 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31463 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31462 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31460 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31460 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31460 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31458 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31456 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31453 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31453 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31453 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31451 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31451 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31449 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31449 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31448 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31447 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31445 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31445 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31444 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31444 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31443 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31441 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31441 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31441 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31440 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31439 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31437 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31436 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31435 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31434 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31433 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31432 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31432 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31430 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31429 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31429 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31428 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31427 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31426 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31425 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31425 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31424 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31423 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31420 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31417 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31417 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31416 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31413 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31408 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31406 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31406 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31404 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31402 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31399 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31396 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31395 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31394 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31389 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31389 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31388 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31387 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31385 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31384 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31384 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31381 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31381 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31380 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31378 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31377 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31376 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31372 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31370 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31369 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31369 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31368 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31364 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31362 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31361 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31361 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31360 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31359 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31359 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31359 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31359 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31352 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31352 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31350 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31350 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31349 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31348 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31348 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31347 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31346 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31346 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31345 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31345 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31345 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31344 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31343 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31342 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31341 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31339 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31339 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31338 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31336 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31335 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31335 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31334 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31332 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31331 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31327 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31327 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31326 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31325 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31324 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31323 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31322 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31321 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31320 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31320 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31319 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31318 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31317 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31315 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31314 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31313 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31313 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31313 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31312 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31312 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31312 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31311 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31311 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31308 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31306 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31302 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31300 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31296 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31296 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31293 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31292 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31291 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31288 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31287 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31286 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31285 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31284 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31279 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31279 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31279 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31278 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31278 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31277 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31277 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31277 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31276 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31275 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31272 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31270 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31268 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31267 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31267 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31264 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31263 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31262 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31260 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31260 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31259 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31259 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31259 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31258 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31256 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31255 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31254 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31254 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31251 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31249 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31248 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31248 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31248 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31248 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31247 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31243 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31242 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31237 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31236 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31236 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31234 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31224 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31220 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31217 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31215 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31215 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31215 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31202 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган