"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Гулжамол Асқар: Ёнингизга борсам майлими, Майлими жим термулиб турсам…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Хотин-қизлар олами | 11/02/2021 23:57-     12171 марта ўқилди

Guljamol Asqarova
 
СИЗНИ КЎРСАМ…
Ёнингизга борсам майлими,
Майлими жим термулиб турсам.
Юзингизнинг жилваларида,
Сизни кўрсам, дунёни кўрсам!
Мафтун қилди ўрик гуллари,
Япроқларга лабимни босдим.
Мен баҳорга айланиб гуё,
Дарахтларга қўнғироқ осдим.
Мен баҳорда туғилган санам,
Баҳор билан эгизак руҳим.
Юрагимда кезиб юрибди,
Сиз юборган гуллар шукуҳи.
Ҳис айладим юрак тафтини,
Қай томонга юзимни бурсам.
Нима қилай, тўрт томонимда,
Сизни кўрсам, Худони кўрсам…
ФАРИШТА
Узиларми боғланган иплар,
Боғланарми узилган ришта.
Мен Сиз ҳақда хаёллар сурсам,
Тушларимга кирар фаришта…
Бироқ, нечун бу бегоналик,
Недан инди кўзларимга ғaм.
Ўтдан олиб ўтларга солиб,
Жим кузатиб турарми одам?
Қисқа йўлда ҳамроҳ бўлдик биз,
Кўзлагандим узоқ йўлни мен.
Энди кимнинг пойига ташлай,
Юрагимдан узган гулни мен?
Қандай бўлар дўстликнинг шарти,
Қайда хато қилдим, билмадим.
Сиздан айро қолмоғин сезиб,
Юракларим йиғлади маним.
Бунча Сизга ўргандим билмам,
Бунча қаттиқ боғланди ришта.
СИЗни топган кунимдан бошлаб,
Тушларимга кирар… ФАРИШТА…
2009 йил
@Guljamol_Asqarova
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари (2)
  2. Сергей Есенин: Зеленая прическа, Девическая грудь, О тонкая березка, Что загляделась в пруд?
  3. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
  4. Танишинг: Қўқонлик истеъдодли шоира Гулбаҳор Саидғаниева!
  5. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  6. Кенжабий: КЎКДАН ТУШГАН САТРЛАР (Фарида Афрўз ижодига чизгилар)
  7. Ҳамроқул Асқардан Фарида Бўтаевага байрам табриги
  8. Малика Салимова: ОЛЛОҲИМ, ОНАМНИ ОЛМАЙ ТУР МЕНДАН!!!
  9. Холниса Раҳмонқулова: ВИҚОР (Ҳикоя)
  10. Хосият Рустамова: Боши очиқмикан хаёлларимнинг, Нега қўрқмай кириб келаверасан?
  11. Малика Салимова: Сиз ўша, Суймаган ёрини қучиб, ишқнинг оловида эримаган муз…
  12. Мадина: Туш бўлиб қуюлсам кечаларингга, Рақс этса кўзларим қарида гулхан…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.