Бош муҳаррир И.Хушевга: Яна Самарқанддаги адолатсизликлар ҳақида…
Ассалому Алайкум Хурматли Исмат Махмудович ва «Дунё Узбеклари» мухлислари.
Мен Асророва Махпура Самарканд вилояти Пахтачи туманида яшайман, 1949 йили тугилганман, нафакадаман, ногиронман ва ёлгиз онаман.
Хурматли Исмат Махмудович мен 10 йилда, Узбекистонда мурожаат килмаган ташкилотим колмади, шунда бир танишим Дунё Узбеклари деган канал бор купларга ёрдам бераяпти деб колди. Шундан кийин Дунё Узбекларини куришни менга телефонда курсатиб берди, мен 71 ёшдаман телефонни яхши тушинмайман.
Хурматли Исмат Махмудович якинда Самарканд мафияси тугрисида олиб бораётган курсатувларингизни куриб жуда хурсанд булдим ва сизга хат жунатишга карор килдим. Мен 2004 йилларда тадбиркорлик билан шугилланиб Пахтачи туманидаги кинотеатрни сотиб олдим ва эски хароба холдаги бинони тамирлаб ишга туширдим ва 2010 йилларда тусатдан Пахтачи тумани хокимяти судга бериб хечканака асоссиз холда мендан тортиб олди ва бузиб ташлади.
Хурматли Исмат Махмудович менда кинотеарнинг хароба холдаги ва тамирлагандан кийинги холати тугрисида расмларни сизга такдим килмокдаман. ( бузиб ташлагани тугрисида видео хам бор)
Хурматли Исмат Махмудович мана 10 йилдан бери ёзмаган ташкилотим колмади лекин шу бугунги кунгача кинотетр сотиб олганлигим ва тамирлаган пулларимни тулаган эмас нахотки шахсий мулкини хеч канака асоссиз тортиб олиб бир сум бермаса.
Хурматли Исмат Махмудович сиз асосан Самаркан шахри ва Самарканд вилоятидаги туманларда булаётган нохакликлар хакида охирга вактда куплаб савобли ишларни амалга ошираётгангизни куриб, мен хам Самарканд вилояти Пахтачи туманида 10 йилдан бери асоссиз холда тортиб олинган мулкимнинг суммасини кайтариб олишда амалий ёрдам берсангиз деб илтимос килмокдаман.
Хурматли Исмат Махмудович Самаркандда хакикат йук, менга ухшаган ёлгиз, ногирон ва уёгидан, буёги оз колган кекса аёлларга Самаркандда ёрдам берадиган ва муаммоларини эшитадиган рахбар йук. Хурматли Исмат Махмудович иложи булса менга ёрдам берсангиз сиздан бир умир миннатдор булардим.
Хурматли Исмат Махмудович оилангиз билан хар доим сог-саломат булинг, умрингиз узок, яхши кунларингиз куп булсин, одамларга яхшилик килишдан чарчаман.
Сизнинг мухлисларингиз янада купайсин.
.
Асророва Махпура.
Электрон почта. Asrorovamahpura15@gmail.com
Телеграм. 94 374 49 19
Тел. 94 374 49 19 11 02 21 й
Зиёдин шахри Истиклол кучаси 53
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ