Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
Муҳаммаджон Раҳмонов,
Китоб районининг Паландара қишлоғида туғилган…
Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрўҳ келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади…
(Алишер Навоий)
Кутиб, кутавериб толди кўзлари,
Ҳирот йўлларида қолди излари,
Учди ҳаволарга оташ сўзлари.
Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
Биламан, Сиз келар йиллар – қародир,
Биламан, Сиз келар йўллар – қародир,
Биламан, ишқи йўқ диллар – қародир,
Бибим, қайлардасиз, бибижон, келинг…
Ёмон гап етдими ё Сизга бир-ров,
Ё тошин отдими нокасу ғаддор –
Бекордир, Бекордир, Барчаси бекор.
Бибим, қайлардасиз, бибижон, келинг…
Нима бу таманно, нозу фироқми?
Ё сабр илмидан пинҳон сўроқми?
Кеча деганингиз шунча йироқми?
Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
Шоҳ у – шеъриятда, Ҳиротда – вазир,
Ва лекин севгига бир умр асир,
Кутяпти ўтса ҳам мана беш аср,
Бибим, Бибижоним, Бибижон, келинг…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрух келмади, Кузларимга кеча тонг отгунча уйку келмади …
Мир Алишер Навоий.
Менинг шахсий ва купчиликнинг карашлари газалда Амир Алишер Навоий хазратлари ёрга етишмокликда факат бир ёрни яъни Оллохнинг жамолига етишмокликни истаганлар!
Бундан 500 йил илгари Амир, Астрабод шахрининг хокими кошига тунда келишни кайси шарманда ёр ваъда бериши мумкин? Хозирги кун холатлари билан адаштирмайлик Азизлар. У даврда кизларимиз, аёлларимиз жуда хам ориятли ва покиза булганлар! … Хар бир Хазрати Инсонга Оллох ЁР булишини истаб колувчи Мир Ислом.