"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Асадулла Жўраев: МУХТОР КОМИЛ ХОТИРАСИГА

Адабиёт, Бош мақола, Ўтганлар ёди | 08/02/2021 21:44-     12177 марта ўқилди

МУХТОР КОМИЛ ХОТИРАСИГА
Герберт Уэллснинг «Яшил эшик» деган ҳикояси бор.
Ҳикоя қаҳрамони 5-6 ёшлар чоғида кўчада адашиб қолади ва бир яшил эшикни очиб, сирли жойга кириб қолади.
Кирганда улкан боғни кўради, хаёлий олам каби гўзаллик уни ҳайратлантиради
Ўша ерда юввош шерларни кўради, улар билан ўйнайди. Сўнг бир аёл уни қўлидан етаклаб боғни айлантиради
Ўз ўзига ўхшаш болаларни кўради
Бир қиз унга китобни ўқиб беради, қарасаки бу китобда унинг ҳаётини акс этган эди.
Энг қизиқ жойга келганда у қиз китобни ёпади…
Бир пасдан сўнг ўзини яна кўчада пайдо бўлиб қолганини сезади. Орқага қайтмоқчи бўлганида яшил эшикни топа олмай роса йиғлайди.
Ўша жой ҳақидаги хотиралари умрбод уни таъқиб қилади..
Мактабда ўқиб юрган чоғларида неча бора яшил эшик илинжида Лондон кўчалари бўйлаб изғийди .
Яшил эшик эса топилмайди. Аммо бир неча маротаба энг шошиб турган чоғида ўша эшик намоён бўлади.
Аммо энди унга киришга ё вақти бўлмайди ёки журъати етишмайди.
У давлат ва мансаб поғоанларидан юқори кўтарилиб борар экан кун сайин яшил эшикни яна топиш ва ўша боққа кириб, бошқа қайтмаслик орзуси билан яшайди
Кечалари уйдан чиқиб кетиб сирли эшикни топиш учун шаҳарни кезадиган бўлиб қолади.
Кунлардан бир куни уни ўлик ҳолда топишади.
Тунда қурилиш бўлаётган қандайдир жойда пастга тушиб кетган бўлади.
Эҳтимол, у адашиб янги қурилган уй эшигини ўзи қидирган эшик деб очгандир, Пастда эса бўшлиқ бор эди.
Эҳтимол яшил эшикни топгандир.
Буни ёлғиз ўзи билади.
М.К. ҳам умр бўйи яшил эшикни излаб яшади.
Уни кўпроқ тоғ чўққилари ўзига тортарди..
Уни сирли жамол доим ўзига чорларди..
«Чорлагандек бўлар кимдир олисдан-
Наҳотки сенмисан ўша алдамчи..» деб ёзган эди у
Бир куни тоққа чиқиб қайтиб келмади
Бир муддатдан сўнг ўлигини топишди.
Уни бўрилар еб кетишибди.
Ўзбекнинг битта дарвиш шоири бўриларга ем бўлди.
Билмадим, ҳамма томондан бўрилар ҳужум қилган у нималарни ўйлади экан?
Аслида бўрилар маконини-пастда -пул бўлмаса сан одам эмаслигингни эслатадагина жамиятда..
Мен Яшил эшикдан қадам босишни ўйлардим
М.К. ўзини чорлаган жамолни топди.
У энди улкан бир боғда дўстлари ва уни суйганлари даврасида
Ўша яшил эшик олдимда пайдо бўлса киришга журъат топа олармидим?
No photo description available.
Шаҳрисабз Музейи
Рахматли якин дустимиз ва кадрдонимиз эди. Уни улими тасдикланмаган, узил кесил бундай езманг, балки у тирикдир ва кайсидир мамлакатдан бизга караб ижод килаетгандир?Буни ундан кутса булади!!!
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК — КИФОЯ!
  2. Жиззахлик ёзувчи Туроб Мақсуднинг сўнгги васияти…
  3. Эркин Воҳидов. Улуғ устоз Миртемир билан видолашув («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  4. Журналист Бахтиёр Шоҳназаров «Америка овози» меҳмони бўлди
  5. Ҳамроқул Асқар: ИБОДАТ («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  6. Одил Ёқубовни хотирлаб бир пиёла чой гурунгги — «Дунё ўзбеклари» 2012 йил архивидан
  7. Жўрабек Рамазон: Ҳаммани йиғлатган эртак бўламан… «Ёднома» видеолавҳа 2-қисм
  8. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди — ЎзА
  9. Асрор Мўмин ижодидан: ҚОЯЛАРГА БЎЙЛАШГАН ЎЛМАС ҚОЯ
  10. Шодмон Отабек: ВАТАНПАРВАР, МИЛЛАТПАРВАР АДИБ ЭДИ
  11. Бердиёр Жумаев: Номи ёдлангай — руҳи шодлангай («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  12. Эркин Воҳидов: “Шахматни шеър билан қиёс айладим…»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.