"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Она бўлақолгил менга, табиат…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Маданият ва Санъат | 07/02/2021 01:24-     12267 марта ўқилди

 

ТАБИАТ

Узоқларда қолди туғилган уйим,
Ажиб болалигим қолди узокда.
Қолди ҳаммомпишга кўмилган уйим.
Қолди сингилларим бари йирокда.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ўша йилларимнинг оташ сеҳрини.
Қўмсаб талпинаман гоҳи гоҳи дам
Мунис сингилларим маъюс меҳрини.
Шундай пайтда ўзинг айлагил шафқат,
Сингил бўла қолгил менга, табиат.

Аклим танидиму қошимда шу кун,
Жасур акаларим сафини кўрдим.
Уларнинг бари ҳам ботир ва дуркун,
Мен улар сафига шеър билан кирдим.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ўша давраларнинг оташ сеҳрини.
Қўмсаб талпинаман гоҳи гоҳи дам
Жасур акаларим ажиб меҳрини.
Шундай пайтда ўзинг айлагил шафқат,
Ака бўла қолгил менга, табиат.

Ўтган кунларимга боқиб мунтазир,
Соғинчдан ёнади ёнган бу жоним,
Афсуски, ёнимда эмассиз ҳозир,
Донишманд устозим-сиз, отажоним.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ҳикматли сўзларнинг оташ сеҳрини,
Қумсаб талпинаман гоҳи-гоҳи дам,
Донишманд отамнинг шафқат, меҳрини.
Шундай пайтда узинг айлагил шафқат,
Ота бўла қолгил менга, табиат.

Мен азиз онамни тупроққа қўйдим,
Ҳали тинган эмас кўздаги ёшим.
Олис кечалари ҳижронда куйдим.
Энди қай сийнага қўяман бошим.
Энди мен эслайман кузларимда нам,
Она деган сўзнинг қайтмас сеҳрини.
Қумсаб талпинаман ҳар зум, ҳар қадам
Онам оғушини, онам меҳрини.
Шундай пайт ҳам ўзинг айлагил шафқат,
Она бўла қолгил менга, табиат.

Ўхшаш мақолалар:

  1. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  2. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
  3. Жунбушга келмоқда замин бетўхтов, Гўё бошлангандек мудҳиш бир ўйин — А.Орипов
  4. Абдулла Орипов: Рафиқамга — Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
  5. Буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеърлари — ДўЗ архивидан
  6. Абдулла Ориповни ёд этиб: ВАТАН ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР
  7. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб — А.Орипов
  8. Абдулла Орипов: Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг…
  9. Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар, Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!
  10. Абдулла Орипов: Сен шундоқ бетимсол сўлим маъвосан, Улғайган бешигим – Қашқадарёсан!
  11. Абдулла Орипов: Ўзини авлиё сановчилар бор. Насиҳат қилади отасига ҳам
  12. Абдулла Ориповни эслаб: Хатоларинг керак уларга…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.