"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сурхон боғларида ўрик гул тўкди, Гуллардек тўкилган умрлар қайда? – Мирзо Кенжа

Адабиёт, Маданият ва Санъат | 04/02/2021 21:04-     11388 марта ўқилди

 

Mirzo Kenjabek ijodi
СУРХОН БОҒЛАРИДА
Сирожиддинга
Сурхон боғларида гул тўкди ўрик,
Баҳорга чўлғанди бизнинг жанублар.
Кунлар шамолида гуллар баргидек
Учиб келаётир ҳушбўй мактублар…Гарчи кўм-кўк баҳор яшнаб теграмда,
Яшил дарахтларда умрим шовуллар,
Намли из қолдирар менинг чеҳрамда
Сурхон боғларида тўкилган гуллар.Нега Ойхол кампир сотибди боғин
Кечиб неча йиллик заҳматларидан?
Демак, умидини узибди охир
Урушдан қайтмаган фарзандларидан.

Исмат Германиянинг ҳарбий бурчидан
Уйга хат ёзармиш, «Соғми, деб, отам?
Негадир, отамни соғиндим жуда,
Соғиндим отамнинг тракторин ҳам».

Онаси сир сақлаб кўнгил қатида,
Хатларни юзига босиб йиғлайди;
У қотил трактор ҳалокатидан
Отасиз қолганин ўғли билмайди.

Ёлғизлик ҳукмида чол Эгамберди
Ўлганда қолмай деб таъна тагида,
Яқинда ўзининг «еттисин» берди,
«Қирқи»ни ўтказди тириклигида.

Сурхон боғларида ўрик гул тўкди,
Гуллардек тўкилган умрлар қайда?
Мен сени ўйлайман, умрим дарахти,
Сени тутиб турган томирлар қайда?!

Умрим, сен ниятинг шафақларида
Талпинган оловранг ўй-тахайюлсан.
Умрим, сен қисматнинг дарахтларидан
Тошкет боғларига тўкилган гулсан.

Умрим, лаҳзаларинг турнадек учди,
Ўшал турналаринг қолдими тирик?
Сурхон боғларини мовийлик қучди,
Сурхон боғларида гул тўкди ўрик.

1978

Ўхшаш мақолалар:

  1. 10 январь — Баҳром Рўзимуҳаммад туғилган кун…
  2. Анвар Обиджон: Ҳажвий ҳангомалар
  3. Бугун бетакрор ёзувчи Шукур Холмирзаев туғилган кун…
  4. Наим Норқулов: Хуршид Давроннинг «Шаҳидлар шоҳи» китоби ҳақида…
  5. Ҳалима Худойбердиева: Қандак ўрикнинг бир донаси…
  6. МИРЗО КЕНЖАБЕК: РУҲИМДА БИР ҲАЙРАТ ҚУЮНИ ТЎЗАР
  7. МЕҲРОБДАН ЧАЁН ЧИҚДИМИ? (профессор Рубен САФАРОВга очиқ хат)
  8. Абдусаид Кўчимов: МЕН ШОИРМАН, ИСТАСАНГИЗ ШУ! (Янги китобнинг 2-қисми)
  9. Карим Баҳриев ўқиган шеър: Ўлгим келмаяпти, онажон — Охунжон Мадалиев ашуласи
  10. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (15)
  11. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (2)
  12. Ғулом Эгамшукур 1959 йил 15 январида Сурхондарёнинг Денов туманида туғилган…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.