Ички Ишлар вазирига: Қидирувда юрган шахс бировнинг уйини сотиб юборди…
САФО ҚОРИ: — ҚИДИРУВДА ЮРГАН МАНСУР МАТЧОНОВ УЙИМНИ СОТИБ ЮБОРДИ…
Ўзбекистон Республикаси
Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожонов,
«Дунё ўзбеклари» интернет нашри Бош муҳаррири
И.М.Хушевга
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Магазин – Мавзук кўчаси
99А-уйда яшовчи, 1956 йилда туғилган,
нафақадаги 2-гуруҳ меҳнат ногирони
Бекхўжаев Сафобек Юсупович томонидан
Тел: 99- 803 63 00
Ш И К О Я Т
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92, 93/1-моддалари, Ўз.Р. «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4,9,13-бандлари, Ўз.Р.ФПКнинг 4, 264,266,271/2-моддаларида қайд этилган талаблар асосида.
Болалигимда Юсуф ҳожи бобомдан ислом дини илмларини ўрганиб, 11 ёшимда муқаддас Қуръони каримни ёдлаб қори мақомини олишга мушарраф бўлганман. Ҳожи бобом чорвачилик билан шуғулланиш баробарида ўзига қарашли 3 гектар ерда боғ барпо этганди. Мен 1956 йилда ана шу боғ четидаги «Мискин» маҳалласи, Магазин-Мавзук кўчаси 99А-уй манзилидаги ҳовлида туғилганман ва оила аъзоларим билан доимий яшаб келаман. Ушбу ерларнинг асосий қисмини совет ҳокимияти тортиб олиб, завод ва фабрика қурилиб, темир йўл ётқизилгач, «Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олмазор туман бўлими катта муҳандиси Ш.М.Мирсагатов 22.04.2015 йилда имзолаган «Кўчмас мулк объектининг кадастр иши» ҳужжатига кўра бизга 1656 кв.м ер майдони қолган.
Сўнги 25 йил давомида Магазин-Мавзук кўчаси, 99А-уй манзилида қўшимча қурилган бино – иншоатлар бўйича “Кўчмас мулк объектининг кадастр иши” “Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Олмазор туман бўлими томонидан 22.04.2015 йилда тасдиқланиб менга фойдаланувчи мақоми берилган.
“Falmy-Flower” МЧЖ раҳбари Мансур Матчонов 01.12.2016 йилда, сохта ҳужжатларга асосланган, мени мен яшамайдиган Уста Ширин 1-тор кўчаси 293-уйдан мажбурий кўчириш тўғрисида даъво ариза киритигач, Шайхантахур туманлараро суди судьяси С.М.Сафоева раислигида ўтказилган 1-4947/16-сонли фуқаролик иши судининг Ҳал қилув қарори ва Олмазор туман МИБ ходимлари ёрдамида рейдерлик юриши бошлади ва зўравонлик билан, суд қарорида кўрсатилган Уста Ширин 1-тор кўчаси 293-уй четда қолиб, Мавзук кўчаси 99А-уй манзилидаги 10.5 сотих ер майдонини эгаллаб, рўзғор буюмларим, бир неча млрд сўм турадиган мол-мулкимни хатловга олиб чиқиб кетдилар.
Шайхотохур туман маъмурий суди судьяси С.Зулунов раислигида ўтган 2017 йил 21 августь кунги суд мажлиси қарорида: — Олмазор туман МИБ мансабдор шахсларининг 09.08.2017 йилдаги Тошкент шаҳар, Олмазор туман уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилидаги ижро ҳарактлари билан боғлиқ ҳатти – ҳаракатлари ғайри қонуний., деб топилсин, ижро ҳаракатлари тўхтатилсин., дейилган бўлсада, ушбу қарорни М.Матчонов ва МИБ туман бўлими бир тийинга олмасдан, сигир ва қўйларим МИБ ходимлари томонидан сўйилиб, ҳовлимдаги рўзғор буюмлари ва қурилиш материаллари, “Камаз” русумли юк машинамни ўзбошимчалик билан талон-тарож этдилар., 12.08.2018 йилда уйимга ўт қўйишгач бор будумдан ажралдим…
Аслида, Матжоновларнинг даъвоси: — 31.10.2003 йилдаги 1222-сонли олди-сотди шартномасига кўра, “Мелиосувтранс” уюшмасининг Магазий – Мавзук кўчаси, 293 — уй манзилидаги 5,98 кв.метрлик маъмурий биноси 11 095 000 сўмга “T.S.K”фирмасига сотилиб, унга Давлат Мулк қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан берилган № 853ay – сонли сохта давлат ордерига асосланган. берилган. (Ушбу ордерда кўрсатилган мазкур 5,98 кв.метрлик бино ҳеч қандай ҳужжатсиз 24 кв.метрга кенгайтирилиб таъмирлангач, кейинчалик манзили Уста Ширин 1-тор кўча деб ўзгартирилган бу жойда кўп йиллардан ота – бола Матчоновларга қарашли тижорат фирмалари фаолият кўрсатиб келмоқда).
Сохта деганимнинг сабаби: — Шу ташкилотда ишлаганим учун биламан, “Мелиосувтранс”нинг ўша пайтдаги раҳбари, асли қўқонлик Икром Шарофидинов Республика Давлат мулк қўмитаси раиси Ўктам Қўчқорович Исмоиловнинг қадрдон дўсти бўлган. Ана шу И. Шарофидинов дўсти Ў.Исмоилов билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар муниципал биржа марказига: – “T.S.K.” ХК пул тўлади., деган сохта маълумотнома берган.
“Мелиосувтранс” уюшмаси Бошқаруви янги раиси Ш.Г.Умаровнинг 17.06.2005 йилдаги № 01/46-сонли хатида: – С.Рахимов тумани, Магазий-Мавзук кўчаси 293-уйда жойлашган “Мелиосувтранс” уюшмасига қарашли умумий майдони 598,0 кв метрга тенг бўлган икки қаватли маъмурий бино 11 095 000 сўмга сотилиши оқибатида уюшма ҳисоб рақамига ҳеч қандай пул ўтказилмаган., дейилган. Сохта тўловномага асосланган аукцион қандай ҳақийқий бўлиши мумкин?!
Ушбу объектни Тошкент шаҳар муниципал биржа маркази сохта тўловнома асосида расмийлаштириб, кўзбўямачиликни яширишиш учун кўча манзилини номини Уста Ширин 1-тор кўчаси., деб ўзгартирсаларда, 293-уй рақами сақланиб қолган.
18.08.2004 йилда Давлат Мулк қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасидан берилган ордерга кўра: – Магазий – Мавзук кўчаси, 239 – уй манзилидаги яна бир “объект” қурилиши тугалланмаган меҳмонхона биноси деб кўрсатилиб, Тошкент шаҳар харитасида мавжуд бўлмаган кўчмас мулк 2 800 000 сўмга “T.S.K” фирмасига сотилган.
Ушбу ордерда 239-уй рақами кўрсатилган бўлсада, “T.S.K” фирмаси вакиллари мендан уйимни бўшатишни талаб қилиб безор қилгач, ўшанда уй дафтари, паспортим ва шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи 57-сонли почта бўлимининг: – Магазин – Мавзук кўчасида 239-уй йўқ., деган маълумотномасини тақдим этганман.
“T.S.K” фирмаси Тошкент шаҳар харитасида бундай уй йўқлиги ва унга берилган ордер сохталигини англагач, биржа маркази билан келишган ҳолда “Sterling Overseas Group LTD” компаниясига сотиб, уларга ордерда кўрсатилган объект., шу деб Магазин – Мавзук кўчаси 99А –манзилдаги менинг уйимни кўрсатганлар…
“Sterling Overseas Group LTD” вакиллари уйимда зўравонлик билан қурилиш бошлаб, эшик, ромларни бузиб ташлагач., марҳум Президент И.Каримовга телеграмма юбордим. Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар Архитектура ва қурилиш Бошқармаси ходимлари текшириш ўтказганида, “Sterling Overseas Group LTD” компанияси раҳбари А.Х.Мансуров бу жой унга тегишли экани ҳақида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этаолмади. Ана шу текширув ҳужжатлари асосида “Sterling Overseas Group LTD” компанияси раҳбари А.Х.Мансуров ЖИБ Олмазор туман судининг 22.11.2005 йилдаги қарори билан Ўз.Р.МЖтКнинг 160-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга 56 400 сўм жарима жазоси тайинланган.
Суд қароридан сўнг, “Sterling Overseas Group LTD” компанияси бизни бошқа безовта қилмади. Орадан 11 йил ўтгач, “Palmy Flower” МЧЖнинг: – жавобгар Бекходжаев Сафобекни Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилидаги 1000 м2 ер участкасидан чиқаришни., сўраймиз деган мазмундаги даъвосини юритувга олган ФИБ Шайхантохур туманлараро суди судьяси С.М.Сафоева даъвогар талаб қилган 1000 кв.м ерга яна 341,28 кв.метр қўшиб, 01.12.2016 йилда: – Уста Ширин 1-тор кўчаси, 293-уй манзилидаги 1341,28 кв.м. ер майдони даъвогар “Palmy Flower” МЧЖ ихтиёрига қайтариш., ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди.
Яъни, ушбу суд қарорининг мен яшайдиган Магазин – Мавзук кўчаси, 99А-уйга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлсада, М.Матчонов зўравонлик билан менга қарашли ер майдонини шлакабетон девор билан ўраб олиб, энди маълум бўлишича “Mardon Bunyod Real Estate Company” фирмасига сотган.
Яъни, Матчоновлар ғараз ниятда ушбу қалбаки ҳужжатни ўзларига тегишли фирмаларга ўтказиб ҳақийқий ҳолатни фирибгарлик йўли блан яширишга уруниб келмоқда. Ана шу сохта ҳужжатларга асосан “Mardon Bunyod Real Estate Company” фирмаси олди – сотди шартномасида кўрсатилган Уста Ширин 1-тор кўчаси эмас, аслида менинг қонуний мулким бўлган Магазин – Мавзук кўчаси, 99А-уйда ноқонуний қурилиш – таъмирлаш ишлари олиб бормоқда.
Аслида, ушбу олди-сотди шартноаси ҳам сохта бўлиб, Мансур Матчонов Бухоро вилоятида наркотик билан қўлга тушиб, Туркияга қочиб кетгач, ушбу сохта “мулк” эгасига айланган “Mardon Bunyod Real Estate Company” МЧЖ директори Ёқубов Мардон Фарид ўғли муқаддам Ўз.Р.ЖКнинг 168-моддаси, 2-қисми “а” банди билан судланган, Матчановлар контрабанда ишларида фойдаланиш учун тузилган ўнлаб фирмаларнинг қўғирчоқ раҳбаридир.
“Mardon Bunyod Real Estate Company” МЧЖ директори М.Ёқубов унга берилган сохта ҳужжат Уста Ширин 1-тор кўчаси 293-уй манзилига тегишли эканлигин билсада, ўзбошимчалик билан Магазин-Мавзук кўчаси 99А-уйни эгаллаб, М.Матчоновнинг вакили Шавкат Рустамов, Олмазор туман ИИБ “Мискин” МФЙ профилактика катта инспектори Олим Болтаев, профилактика инспектори Абдувоҳид Каримовлар ёрдамида бизни ўз уйимизга киритмасдан, меннг иморатларимни бузуб ноқонуний қурилиш ишлари олиб бормоқда?!
Менинг ушбу қонунбузарлик ҳақидаги Президент Халқ қабулхонаси, прокуратура, ИИВ, МИБ раҳбарларига ёзган барча шикоятларим, айни шу қонунбузарликга ҳомийлик қиаётган Олмазор туман ИИБ бошлиғи А.Муллажоновга юборилмоқда?!
Агар, Олмазор туман ИИБ “Мискин” МФЙ профилактика катта инспектори Олим Болтаев ўз бурчига содиқ ИИВ ходими бўлса, “Mardon Bunyod Real Estate Company” МЧЖ директори М.Ёқубовга: — Магазин – Мавзук кўчаси 99А-уйни бўшат, қўлингдаги ҳужжатда кўрсатилган Уста Шрин кўчаси 1-тор кўчага бор., дейиши лозим эди…
Лекин, қонунга итоатсиз О.Болтаев профилактика инспектори А. Каримов ҳамда М.Матчоновнинг “жиян куёви” бўлмиш “Мискин” маҳалласининг сайланмаган раиси Мирталъат Шарипов билан ўзаро тил бириктириб, муржаат муаллифи сифатида мени чақирмасдан, шикоятларимга ўз билганларича ёлғон жавоб ёзиб, шу йўл билан юқори маҳкамаларни алдаб, ушу жиноий ишларга шерик бўлиб келмоқдалар.
Муҳтарам Пўлат Раззоқович!
Юқорида баён этилганларга кўра, Сиздан:
— уйимга кимлар ўт қўйганлиги, оила аъзоларим тўзи, бошпанасиз қолган фарзандларим турли жойларда ижарада яшаётганлиги била туриб, ҳақиқатни рўёбга чиқариш ўрнига, қонунни бузан ҳолда фирибгар, зўравонларнинг қилмишларини хаспўшлаб, юқори органларга ёлғон маълумот бераётган Олмазор туман ИИБ “Мискин” МФЙ профилактика катта инспектори Олим Болтаев, профилактика инспектори Абдувоҳид Каримовларга нисбатан кескин қонуний чора кўришингизни;
— ушбу мурожаатим қонуний ўрганилганга қадар “Mardon Bunyod Real Estate Company” МЧЖ томонидан менинг уйимдаги ноқонуний қурилиш, иморатларимни бузиш ишлари зудлик билан тўхтатилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман!
Камоли эҳтиром ила —
С.Ю.Бекхжаев.
25.01.2021.
Иловалар: — доимий турар жой ҳақида маълумотнома, “Сувсаноатмаш”маълумотномаси, “Mardon Bunyod Real Estate Company” МЧЖ хабарномасидан нусхалар. Жами: 3 варақда.
Ваше обращение было успешно отправлено в Виртуальную Приемную Президента Республики Узбекистан!
Внимание!!! Сохраните следующие данные
Номер обращения | 9151-s/21 |
Код обращения | 668011063b |
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ