Ислом Каримовнинг оилавий фотоальбомидан Гулнора ва Лола Каримовалар ҳам ўрин олди
Каримов хотира маросимидаги оилавий фотоальбомдан Гулнора ва Лола Каримовалар ҳам ўрин олди
Жамият30 Январь 13:0926764

Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёт бўлганда 83 ёшни қаршилаган бўлар эди. Шу муносабат билан “Оқсарой” мажмуасида Ислом Каримов хотира ҳафталиги ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 28 январь куни бўлиб ўтган хотира тадбирида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов хотирланди. “Оқсарой” фойесига ўрнатилган мониторда Ислом Каримовнинг оила аъзолари билан тушган суратлари намойиш этилди.
Ушбу суратлар орасида Ислом Каримовнинг қизлари Гулнора Каримова ва Лола Каримова-Тилляевани ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, суратлардан Гулнора Каримованинг ўғли (кичик) Ислом Каримов, қизи Имон, Лола Каримованинг тўнғич қизи Марямни кўриш мумкин.
Қайд этиш жоизки, ўтган йили Тошкент фотосуратлар уйида Ислом Каримов фаолияти ва ҳаётига оид суратлар тақдимоти ўтказилган эди. Биринчи Президентнинг шахсий фотографи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев ва фоторассом Темур Қурбонбоев суратлари асосида яратилган китоб-альбом нашр этилганди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, китоб-альбомга 300 дан ортиқ суратлар киритилган бўлиб, улар орасида Ислом Каримовнинг қизлари билан тушган бирорта сурати йўқ.
Бунгача, яъни Ислом Каримов ҳаётлик даврида у ҳақида чоп этилган китоб-альбомлардан оилавий суратлар, жумладан қизлари Гулнора Каримова ва Лола Каримова-Тилляева ҳамда набиралари билан тушилган суратлар ҳам ўрин олганди.
Маълумки, Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан буён жиноятлари учун жавоб бермоқда. У айни вақтда ҳибсда. Оиланинг кенжаси Лола Каримова-Тилляева эса турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШга кўчиб ўтган. Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон эса айни вақтда Лондонда таҳсил олмоқда. Каримовлар оиласидан фақат Татьяна Каримова Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. У Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва Каримов номидаги Республикаси жамоат фонди фаолиятини юритишда бош-қош. Бироқ, у “Оқсарой”да ўтган хотира тадбирларида шахсан иштирок этмоқда. Тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.
Ўхшаш мақолалар:
- Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раиси этиб сайланди — ЎзА
- Норқобил Жалил: “Капиталбанк” карантинни ҳам писанд қилмади — ЎзА
- Миллий гвардия қўмондони янги ўринбосарларга эга бўлди — Озодлик радиоси
- Шошилинч хабар: Сардоба сув омбори атрофидаги аҳоли эвакуация қилиняпти
- Қамоқ муддати беш марта узайтирилган диний маҳбус озод қилинди — Элтуз.сом
- «Ишонч» газетаси Бош муҳаррири Хусан Эрматов билан ЎзТВда берилган суҳбат
- Ўзбекистон Бош вазири: Қирғизистон Риштон — Сўх йўлини ЕОИИ сабаб ёпиб қўйган…
- Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
- ДХХ ўқишга ва ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ қатор коррупцион ҳолатларга чек қўйди
- Зангиотадаги махсус шифохона ходимлари қаттиқ танқид қилинган аудио тарқалди
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида 391 киши жавобгарликка тортилгани айтилди
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади