"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) ходимлари фаолиятидан лавҳалар

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 01/02/2021 00:27-     12438 марта ўқилди

ДХХ Ўзбекистонга дрон орқали тўппонча олиб кирганларни ушлади

Жамият28 Январь 13:218934

image

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қозоғистон чегарасидан мамлакат ҳудудига дрон ёрдамида ўқотар қуролни ўтказишга уринган шахсларни қўлга олди.

ДХХ ўтказган тадбир давомида кузатувга олинган Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро пойтахт вилоятининг Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинига келиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ноқонуний йўл билан ўтказилган ўқотар қуролни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги “Макаров” номли тўппонча ҳисобланиб, унинг ўқдонида 6 дона жанговор ўқлар бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу қурол Қозоғистон Республикасида яшовчи шахсдан 4 минг АҚШ долларига сотиб олинган бўлиб, сотувчи уни учувчисиз учиш аппарати, яъни дрон ёрдамида давлат чегарасидан ўтказиб берган.

Таъкидлаш жоизки, қўлга олинган фуқароларнинг бири 2012 йилда Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2019 йилда 169-моддаси билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон давлати ва ҳукуматининг энг Олий мақом раҳбариятига
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
  3. Ўзбекистон Президентига: Имом хатиб сайёҳлик фирмасига тўсқинлик қиляпти
  4. Наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаров пора билан қўлга олинди — Видео
  5. Манзили бор, ўзи йўқ «Шоҳрузбек қурилиш сервис»и найранглари…
  6. Бахтиёр Олламурод: Хоразмда марҳума судда қатнашди… (Фелъетон)
  7. Адлия вазири тадбиркорлар билан учрашди — ЎзА
  8. Озод Хушназарзода: Сув қаердан лойқаланаяпти…
  9. Озод Хушназарзода: Сув қаердан лойқаланаяпти?
  10. Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга Дунё ўзбеклари архивидан
  11. Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди…
  12. Қийноққа солинган шахсларга етказилган зарар қопланади – Светлана Ортиқова
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.