"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Қирғизистон Президенти: Мирзиёев Каримовдан қолган диктатурани йўқотди

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Сиёсат | 31/01/2021 22:44-     17961 марта ўқилди

 

Қирғизистон Президенти: Мирзиёев Ўзбекистонда Каримовдан қолган диктатурани йўқотди — Ўзбекистон (видео)

28 январ 2021

japarov

СУРАТ МАНБАСИ,PRESIDENT.KG

Қирғизистоннинг янги сайланган Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовдан қолган диктатурани йўқ қилиб, мамлакат эшигини дунёга очганини айтди.

Би-би-си мухбири Венера Қўйчиевага берган интервюсида Қирғизистон унинг қўли остида авторитар бошқарувга айланиб кетмайдими, деган саволга у Президент Шавкат Мирзиёевни мисол келтириб жавоб берди.

Садир Жапаровга кўра, Мирзиёев бошқарувга келгач, диктатурага барҳам берди ва натижада мамлакатга сармоя кириб кела бошлади. Халқнинг ҳаёти фаровонлашди, дейди у.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1

Видео тагсўзи,Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Би-би-си: Қирғизистонда сиёсий бошқарув шакли ўзгармоқда, президентлик бошқарувингиз авторитар ҳокимиятга айланиб кетмайди, деб кафиллик бера оласизми?

Садир Жапаров: Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ бўлади. Менда авторитар бошқарувни ўрнатиш нияти йўқ. Ўрнатмаймиз. Бунга кучимиз ҳам иродамиз ҳам етади. Буни вақт ҳам кўрсатади.

Бизнинг кучимиз қонун устуворлиги ва адолат диктатурасини ўрнатишга етади. Худо хоҳласа ўрнатамиз.

Сизга бир мисол келтирайин. Қўшни Ўзбекистонни олинг.

Каримов даврида кучли диктатура эди. Уни бутун дунё биларди, қўшни давлатлар ва биз ҳам билганмиз.

Шавкат Миромонович Мирзиёев келгач диктатурани олиб ташлаб дунёга эшигини очди. Эшигини очгандан кейин ҳозир қандай ўзгаришлар бўляпти.

Агар диктатурани ўрнатаман деса Ислом Каримовнинг диктатурасини давом эттириб кетса бўлар эди. Аммо давом эттирмадику.

  • Янги президент нима қилиши керак? – Ўзбеклар ва дунё (видео)
  • Қирғизистон: Ҳукумат расман истеъфога кетди, Бишкек ҳануз нотинч, Атамбаев яна қўлга олинди — видео
  • Қирғизистонда қўрқув ва мавҳумлик: Умидлар сўниб, бошбошдоқлик кучаймоқда

Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ. Бўлмаса Ислом Каримов билан ишлашиб келган, бирга бошқарган.

У киши вафот этгандан кейин ҳокимият қолгач, барча диктатурани йўқ қилиб, дунёга эшигини очди. Қўшни давлатлар ва узоқдаги мамлакатлар билан бирга ишлаб, ҳозир инвестиция кириб мисли кўрилмаган даражада иқтисодий ўсиш бўляпти.

Халқнинг турмуши ҳам фаровонлашяпти. Шунинг учун ҳам ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ, деб айтаман.

Агар менинг ҳам диктатура ўрнатгим келса ўзимнинг қўлимдада. Бу қонунлар қандай ёзилиши, бош қомуснинг қандай ёзилишига боғлиқ эмас. Ўрнатаман, десанг ўрнатаверасан.

Аммо биз бундай қилмоқчимасмиз.

Сабаби ҳеч ким бенуқсон эмас. Бизнинг ҳам замонимиз ўтади. Беш йил, ўн йилдан кейин ўтадими, бизнинг ҳам вақтимиз тугайди. Бошқа замон келади.

Инсон ҳаёти давомида замон, яшаш тарзи ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам бундай нарсалардан узоқдамиз. Биз эртанги кунимизни ўйлашимиз керак.

line

Қўшнилар билан ўзаро манфаатли муносабат

28 январ куни Қирғизистоннинг янги сайланган Президенти Садир Жапаров қасамёд маросимидан сўнг ўз вазифасии бажаришга киришди.

japarov

СУРАТ МАНБАСИ,PRESIDENT.KG

У ўтмишдаги ҳукуматнинг хатосини такрорламасдан, халқ учун ишлашини ва диктатура ўрнатиш нияти йўқлигини билдирди.

Садир Жапаров инаугурация маросимида сўзлаган нутқида сиёсий маданиятнинг деградацияси, ижтимоий бўлиниш,ҳокимиятни қамраб олган коррупция ва инқилобга сабаб бўлган бошқа муаммолар тўғрисида гапирган.

Қирғизитон Президенти Би-би-сига берган интервюсида ташқи сиёсатда қўшни малакатлар, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой ва бошқа давлатлар билан тенг ҳамда ўзаро манфаатли муносабат юритишини айтди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

 

Бу мавзуда батафсилроқ

  • Protesters gather during a rally demanding the impeachment of Kyrgyzstan's President Sooronbay Jeenbekov in the central square of Ala-Too in Bishkek, Kyrgyzstan, 7 October 2020

    Қирғизистонда қўрқув ва мавҳумлик: Умидлар сўниб, бошбошдоқлик кучаймоқда — Mirziyoyev, Qirg’iziston, O’zbekiston, dunyo, yangiliklar

    8 октябр 2020

  • O'sh

    Янги президент нима қилиши керак? – Ўзбеклар ва дунё, video, Qirg’iziston, O’zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

    27 январ 2021

  • Bishkek

    Қирғизистон: Ҳукумат расман истеъфога кетди, Бишкек ҳануз нотинч, Атамбаев яна қўлга олинди — видео, Mirziyoyev, Qirg’iziston, O’zbekiston, dunyo, yangiliklar

    10 октябр 2020

ББС 

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Эркин Воҳидовнинг Сенатдан четлатилишига Андижон воқеаси сабаб бўлган…”
  2. Фахриддин Худойқулов: Яна “Бирлик” ҳақида…
  3. IsmiGul Shayhuddinova синглимиз постини ўқиб (1)
  4. Тарихий битим имзоланди: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди
  5. Мирзиёев: Жамоатчилик том маънода уйғонди — Озодлик
  6. «Тобутдан қайтиш»: «Суперсешанба»да Байден биринчи ўринга чиқиб қолди
  7. Жириновский Хабаровскдаги норозилик намойишларини қўллагани йўқ — Озодлик
  8. Отабек Тошев: Сайловдаги сохтакорлик Лукашенкони бадном қилди…
  9. Беларус полицияси 30 август кунги тинч норозилик иштирокчиларини қўлга олди
  10. Алексей Навальний Москва аэропортида ҳибсга олинди (ВИДЕО)
  11. Трамп Байденга махфий хат қолдирди: “Жо, менинг ғалаба қозонганимни биласан”.
  12. Отабек Тошев: Тарих ғилдираги ортга қайтмайди!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.