"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Азамат Суюнов: Чинакам кайвони инсон эди (Наримон Ҳотамов хотирасига)

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Ўтганлар ёди | 02/16/2021 09:34-     10281 марта ўқилди

 

Суратда: Абдулла Орипов (чапдан биринчи), Наримон Ҳотамов (ўртада), Маҳмуд Сатторов (ўнгда) …

Чинакам кайвони эди

Таниқли ношир ва олим Наримон Ҳотамов ҳақида талабалик йилларида эшитгандим. Маҳмуд Сатторов ва бошқа юзлаб зиёли инсонларнинг устози бўлган Наримон отани биринчи марта таниқли журналист, “Гулистон” журнали бўлим мудири, раҳматли Шомурод Сиддиқовнинг жанозаси куни кўргандим. Дафн маросими куни Наримон Ҳотамов Шомурод Сиддиқов билан СамДУда беш йил бирга таҳсил олгани, марҳумнинг яхши фазилатлари хусусида гапирганини яхши эслайман.

Кейинчалик кўп тадбирларда, турли издиҳомларда Наримон ака билан тез-тез учрашиб турардик. Қаерда қандай тадбир бўлмасин, шогирди Маҳмуд Сатторовсиз бормас эди. Ўз навбатида Маҳмуд ака ҳам устози Наримон аканинг ҳам ҳурматини жойига қўяр, унинг маслаҳатисиз бирор юмушга қўл урмасди. Маҳмуд аканинг оиласи Мунаввар янгамиз ҳам устозни ўз отасидан кам кўрмасди.

Маҳмуд Сатторов менинг устозим, Наримон ота эса Маҳмуд аканинг устози эди. Шу боис, мен бу инсонни ҳурмат қилиб, у кишига устоди калон, дея мурожаат қилардим. Наримон ота ҳам шогирдбаччасига бефарқ эмасди.

Устозимизнинг яқин дўсти Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев эди. Улар худди эгизаклардай яқин бўлиб, турли тадбирларда бирга бўлишар, уларни азиз меҳмон сифатида илиқ кутиб олишар эди. Устоз шоир Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳам Наримон акани ўзининг яқин акасидай кўрарди. Устоз кўп давраларда Абдулла Орипов шеърларини айтар, шоир шеъриятига ихлоси баланд эди. Устозим Маҳмуд Сатторов сабаб Наримон ака билан яқинлигимиз янада кучайди. Устоз-шогирдлар қатнашган турли маърака ва маросимлар, бошқа тадбирларнинг аксариятида иштирок этганман. Шу боис кўплаб зиёли инсонлар билан танишиш бахтига муяссар бўлганман.

Наримон аканинг салкам ярим асрлик ноширлик фаолияти давомида филология фанлари номзоди сифатида ўнлаб китоблар чиқарди, Кўплаб дарслик ва қўлланмаларнинг муаллифи сифатида майдонга чиқди. Яна бир нечта китобларга масъул муҳаррирлик қилди. Маълум муддат таржимашунослик билан ҳам шуғулланди. Хуллас, устоди калон ўта меҳнаткаш инсон эди. Раҳбарлик лавозимларидан ортиб барча-барча хайрли, ташкилий юмушларга бош-қош бўлишга ҳам улгурди.

Республикамиз вилоятлари бўйлаб Маҳмуджон аканинг машинасида юзлаб сафарларга чиққанмиз. Самарқандлик таниқли филолог олим, СамДУ доценти Наримон отанинг курсдоши Солиҳжон Ҳалимовнинг 70 йиллик юбилейи, ўзбекнинг туркман олими, тарих фанлари доктори, Қарши Давлат университетининг профессори, кўп йиллар декан, проректор лавозимларида ишлаган Обод ака Жўрақулов ва бошқа бир қанча таниқли инсонларнинг хонадонида меҳмон бўлганмиз. Бундан ташқари, Қарши ва Шаҳрисабздаги қариндошларининг тадбирларида бирга қатнишб, кўп тўй ва маъракаларда ҳамроҳлик қилганман.

Кези келганда сафарларимизнинг бирида юз берган қизиқ бир воқеани айтиб ўтмасам бўлмас. Қайсидир йили Маҳмуд Сатторов устози Наримон Ҳотамов ва унинг яқин салафларидан бири тиббиёт соҳаси профессори Омон ҳожи Ўринов ҳамроҳлигида Шаҳрисабзга тўйга борадиган бўлишибди. Маҳмуд акага шофёр муаммо эмас, дарров менга телефон қилади. Бу каминага малол келмайди. Негаки, улар билан сафарга чиқиш мен учун анча мароқли, маънавий озиқ олиб кетаман, баъзида ҳазил-мутойиба авжига чиқади, гоҳо йўлларда тўхтаб, чигалёзди қилиб ҳам оламиз, зерикиш йўқ.

Сафар тараддудига шайланиб, Маҳмуд аканинг “Ласетти”сини дарвозадан чиқариб, ўзимнинг “Нексия”мни унинг ўрнига қўйиб, кўчага чиқдик. Йўл-йўлакай аввал Наримон акани, ундан кейин профессор Омон ҳожини олиб сафарга отландик. Икки-икки ярим соатлар юриб, Жиззахнинг бепоён далаларига етиб келдик. Машинани йўлнинг четига қўйиб, бир нишаброқ жойга чиқиб кўкаламроқ ерда чигалёзди қилиб олдик. Баҳорнинг салқин насими юзга майин урилар, қуёшнинг заиф нурлари баданга илиқлик бахш этарди. Ярим соатлар чамаси тоза ҳаводан нафас олиб, яна йўлга чиқдик. Тушдан кейин Шаҳрисабзга етиб келдик. Мезбонлар меҳмонларни илиқ табассум билан кутиб олиб, ҳурматимизни жойига қўйишди. Тўй яхши ўтди.

Эртаси куни пойтахт томон йўлга чиқдик. Сирдарёнинг Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган постларнинг бирида ЙПХ ходими менга тўхташ ишорасини қилди. Тўхтадим. Ҳужжатларимни сўради. Шу заҳоти менинг ҳужжатларим “Нексия” машинамда қолиб кетгани эсимга тушди. Ноилож, Маҳмуд аканинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва машинанинг тех.паспортини тақдим этдим. Ҳужжжатни кўриб, Маҳмуд ака, бир минутга мумкинми?, деди менга қараб. Дарҳол тушдим. Нариги ён эшигини очиб, Маҳмуд ака ҳам кела бошлади. Шунда ЙПХ ходими сиз ўтираверинг, ҳайдовчи билан гаплашаман, деганида чақирганингиз учун келяпман, мен Маҳмудман, деди. Мен ходимни чалғитиш мақсадида иккаламиз “адашмиз” дедим. Ҳужжатлар “жойида” эканлигига ишонч ҳосил қилди, шекилли қўйиб юборди. Сезмаганидан хурсанд бўлиб яна машинага ўтирдим. Маҳмуд ака, нега мени ҳужжатларимни олиб кўрсатасан, ўзингнинг “праванг”ни олиб юрсанг бўлмайдими, ҳалиям сезмай қолди, билиб қолганда иш расво бўларди, дея минғирлай бошлади. Бу таънаю дашномлар менга сал тегса ҳам, “права”ни “Нексия”дан олиш эсдан чиқиб қолибди, деб ўзимни айбдордай ҳис қилиб индамай йўлда давом этавердим.

Пойтахтга яқинлашиб, машина салонининг орқасида Наримон ака билан ёнма-ён келаётган профессор Омон ҳожи Ўриновни “Медгородок”ка тушириб, Хадра томон Наримон аканикига қараб ҳайдадим. “Эски жўва” бозори чорраҳасида турган ЙПХ ходимларидан бири тўхташ ишорасини қилганида “правам” йўқлиги сабаб тўхтамай, тезликни баттар ошириб қоча бошладим. Шу заҳоти ЙПХнинг икки ходими зудлик билан “Ласетти”хизмат машинасига ўтириб, унинг томидаги “мегалка” чироқларини ёқиб қува бошлади. Мен ҳам бўш келмай, машинани шунақа тез олиб қочдим-ки, улар анча орқада қолди. Тезкор хабар берилган эканми, бошқа ЙПХ нинг “Ласетти” автомашинаси йўлимни тўсди. Бетон тўсиқ билан уларнинг машинаси оралиғидаги тор жойдан чипиллаб ўтиб кетдим. Улар ўтолмайди, деб ўйлашганди. Энди “гаичник”лар икки “Ласетти” да яна қува бошлади. Хадранинг машиналар гавжум чорраҳасидан бир амаллаб ўтиб, Наримон аканинг уйи йўлагига келиб тўхтадим. Устоди калон, уйингизга келдик тушинг, деб орқага қарасам, Наримон ака жим, кўзларини юмиб олган. Қайта такрорладим. Шунда Наримон ака синиқ овозда: Ҳамма соғ-саломатми, машина бутунми, ҳушимдан кетиб қолибман, қочганингни биламан, уёғини эслолмайман, ҳозир мадорим йўқ, неварамни чақиринглар, етаклаб мени уйга олиб кирсин, деди. Наримон аканинг невараси бобосининг қўлтиғидан авайлаб, секин етаклаб кетди.

Ёнимга қарасам, Маҳмуд ака ҳам жим, кўзини чирт юмиб олган, қорамағиз юзи докадек оқариб кетганди. Куннинг ғира-ширасида Маҳмуд аканинг ҳовлисига етиб келдим. Маҳмуд ака юролмади, кўтариб зўрға олиб кирганимда янгам эрини кўриб қўрқиб кетди. Хафа бўлманг янга, деб бўлган воқеани айтиб бердим ва мана машина, калити, ҳамма ёғи бус-бутун, деб хайрлашиб, ўзимнинг машинамда уйимга кетдим. Шу-шу Маҳмуд ака илтимос билан менга қайтиб қўнғироқ қилмайдиган бўлди.

Шу “пойга” воқеасидан кейин “Ласетти” машинасига бўлган “меҳрим” яна ўн чандон ошди. Бундан аввалроқ “Тахтиқорача” довонидан зўриқмай, чиппилиб тортганида ҳавасим ортган эди. Менга ҳам шунақа кучли, тез юрадиган улов бўлсайди, деб ният қилгандим. Яхши ниятга фаришталар ҳам омин, дейди деганлари рост экан. Орадан кўп ўтмай, онам Америкадан келадиган бўлиб қолди (Бир синглим ва укам шу мамлакатда оиласи билан яшайди). Аэропортда кутиб олиб, уйимга олиб келдим. Эртаси куни онам менга қараб: “Нексия”нгнинг устига қанча қўшсак, “Ласетти” беради”, деб сўрадилар даб-дурустдан. Икки минг “кўки”дан берсангиз етади, дедим ҳазил аралаш. Раҳматли онамнинг озгина далдаси билан “Ласетти”лик бўлиб қолдим.

Наримон ака мени ҳар кўрганида ҳаётимда жуда кўп қизиқ воқеалар жуда кўп бўлган. Ҳали бунақа қалтис ҳодисага дуч келмагандим. Аслини олганда Маҳмудни ҳам, мени ҳам мазамни қочирган сен бўласан, дерди ҳазиллашиб.

Юқоридаги бўлиб ўтган шу воқеани ёзмоқчи эмасдим, Наримон ота Ҳотамов ва Абдуқодир Раҳматовларнинг қистови билан қоғозга туширдим.

2003 йили болаларга атаб ёзган шеърларимни тўплаб, китоб ҳолига келтиргандим. Устози калон Наримон Ҳотамовни ўзимга яқин олиб, “Фан” нашриётига босмага чоп этиш учун олиб бордим. У пайтда Наримон ака нашриётнинг раҳбари эди. Кутилмаганда борганимни кўриб, мени илиқ қабул қилди. Мақсадимни тушунтирган бўлдим. Гапларимни эшитиб бўлгач, китоб ёзиб яхши қилибсан, табриклайман, энди китобни чоп этиш масаласига келсак, нашриётнинг ҳам ўзига яраша талаблари бор, китобингга “гриф” босиб бериш менга муаммо эмас. Бунинг учун қўлёзмани бирор ижодкор-мутахассисга ўқитиб, тақриз ёздиришинг керак. Қўлёзмани нашрга тавсия этиш тўғрисида хулоса бўлса янаям яхши бўлади, деганидан кейин устоди калоннинг гапларини тўғри тушуниб, қабул қилдим ва қўлёзмани таниқли адабиётшунос олим, зукко мунаққид Маҳкам Маҳмуд (Маҳкам Андижоний)га хулоса учун ташлаб келдим. Орадан 3 кун ўтиб, Маҳмуд ака менга қўнғироқ қилиб, болаларга атаб ёзилган шеърларингни ҳаммасини ўқиб чиқдим, менга анча маъқул келди. Тақриз тайёрлаб, нашрга тавсия этдим, деб айтди. Бундан хурсанд бўлиб, қўлёзмамни кўтариб, яна Наримон аканинг қабулига олиб бордим. Устоз тақриз ва тавсияномани кўриб, хурсанд бўлди ва “Маҳкам Маҳмуд инжиқ танқидчи-мунаққид, ҳамма китобга ҳам тақриз ёзиб, нашрга тавсия этавермайди, унинг характерини яхши биламан. “Ўқитувчи” нашриётида бирга ишлаганман, деб айтди ва китобчамга “гриф” босиб берди.

Устознинг “Мурувват – ҳамдамим” китобини ўқиган киши Наримон Ҳотамовнинг кимлигини яхши англайди. Китобда ёшлиги уруш йилларига тўғри келгани, машаққатли ҳаёт кечиргани, Самарқанд, Душанбе, Шаҳрисабз шаҳарларида яшаб, кўп қалтис синовларни бошидан ўтказгани қизиқарли ҳикоя қилиб берилган. Алалхусус, бу китобни ўқиган одам асло зерикмайди, бир дунё маънавий озиқ олади.

Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассислигидаги “Миллий таълим” газетасининг 2003 йилнинг 21 февралдаги сонида “Кайвони” деб номланган бир саҳифалик мақола олим, ношир Наримон Ҳотамовнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланганди. Бу мақтов айрим ғаламис раҳбарларга ёқмай, Наримон ака раҳбарлик қилаётган “Фан” нашриётини тафтишдан ўтказиб, тирноқ остидан кир ахтаришга ҳам тушган. Ўшанда газета бош муҳаррири ва унинг ўринбосари ҳам жазодан бенасиб қолмади. Чиройли, қизиқарли ёзилган мақола газетанинг раҳбариятига ҳам, мақола қаҳрамонига ҳам қимматга тушди. Охир-оқибат газета ёпилиб, унинг фаолиятига чек қўйишди. Ваҳоланки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муассислигида чоп этилаётган бу газета зиёли халқ учун сув билан ҳаводек зарур эди. Газета ҳам ёпилиб кетди. Шу вақтга қадар вазирликнинг нашри йўқ эди. “Гадонинг душмани гадо бўлади”, деганларидек, кўролмаслик ҳасадгўйлик шу даражага етдики, душман томонининг қўли баланд келиб, катта адолатсизлик кўр-кўрона “ғалаба” қозонди. Алал оқибат, “Фан” нашриётининг тажрибали, забардаст раҳбаридан айрилиб қолди. Бу шубҳасиз, зиёли қавми учун катта йўқотиш бўлгани рост. Муболағасиз айтиш мумкинки, аслида мақола қаҳрамони шаънига айтилган барча яхши гаплар тўғри ва асосли эди. Ўша ғаламис душман ҳам кичкина одам эмасди. Вазир мақомидаги калондимоғ, дасти узун бўлса ҳам назари паст бир ношуд кас эди.

Беш панжа баробар эмас. Республикада энг катта нашриётлардан бири ҳисобланган “Ўқитувчи”да хақиқий зиёли, солиҳ инсонлар билан бир қаторда ичи қора, ҳасадгўй, ўзгаларнинг ютуғини кўролмайдиганлар ҳам йўқ эмасди. Шундайлар борлигини сезган устози калон булар ҳам Худонинг бандаси деб, уларга озор бермади, аксинча бағрикенглик қилди.

Фақат буларгина эмас. Наримон Ҳотамов ўтган асрнинг 80-йилларида ҳам коммунистик мафкуранинг тазйиқига ҳам дуч келганди. Айниқса, ўша пайтлар идеологиянинг ашаддий маддоҳи бўлган мафкурачи “опа”нинг зуғуми ўзбек зиёлиларининг қаҳрига учради. Не-не олиму ижодкорлар унинг касрига учради. Тазйиқ шу даражага етгандики, Наримон акани туққан онасининг жанозасига қатнашишига изн беришмаган. Ҳалол меҳнатлари эвазига янги олган, унчалик ҳашаматли бўлмаган ҳовлисини тафтиш қилиш даражасига етди, улар ҳеч қандай айб тополмади. Адолат, ҳақиқат устун келса-да устознинг асабига тегадиган, кўнглини ғаш қиладиган кўнгилсиз ҳодисалар бўлиб ўтганди.

Илгари думалоқ хатлар ҳам ҳисобга олинар, не-не бегуноҳ инсонлар ҳасадгўйларнинг қурбонига айланар эди. Ғаламислар Худодан топди. Устоди калон салкам 90 ёшни қаршилаб дунёдан ўтди. Бундай табаррук ёшга етганлар бо, етмаганлар бор.

Устоди калон ўзига хос кайвониларча иш тутди, бу тайинсиз-тутуриқсиз ғалваларнинг ҳаммасини оғир босиқлик, бағрикенглик билан енгиб ўтди.

Шу аянчли воқеаларни эслар эканман, Сталин қатағони даврида ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий, биринчи ўзбек драматурги Маҳмудхжа Беҳбудий, шеъриятнинг ёрқин юлдузи Абдулҳамид Чўлпон, биринчи ўзбек профессори Абдурауф Фитрат сингари чинакам халқ зиёлиларининг ёш умри ҳасад, кўролмаслик оқибатида бевақт хазон бўлганди.

Шу ўринда Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаевнинг ҳасадгўй, ғаламисларга бағишланган қуйидаги шеърини келтириб ўтишни лозим топдим.

Ўч

Табиат ва инсон – муштарак мазмун,

Ўзаро қўл берса, қудрат куч олар.

Гоҳ қаҳри ясайди умрга якун,

Қалтис шўхлик кетмас, қаттиқ ўч олар.

Сен кунни тун дединг, тунни эса кун,

Осиб ойналарга қора дарпарда.

Муаллақ хаёлга бўлдинг лол, тутқун,

Не ҳикмат борлигин билмай лангарда.

Табиатнинг доно фасллари бор,

Қадру қимматини билажак йиллар,

Беназир борлиқнинг ҳазиллари бор,

Тескари борганни ўлимга йўллар.

Кузни баҳор дединг, қишни эса ёз,

Кимлардир эргашди сенга ишониб,

Кимлардир яшашга олди имтиёз,

Айтинг, ҳалолмикин унвон, нишони?!

Қояни тоғ демак – ўзи телбалик,

Ким айтар дарё, деб жонсиз кўлмакни.

Товуқ қағ-қағласа, тонглар отмас лек,

Сел ёққанда тутма қўлда челакни.

Ҳаёт тўхтаб қолмас, оқар илгари,

Ҳар нарсанинг бордир охири аён:

Эпкин суриб кетди бир хас сингари,

Кўпикдай ёрилдинг беиз, бенишон.

Ер билан ҳамнафас ҳар қандай парвоз,

Ердан узилмасин оёқлар зинҳор.

Адоват, адолат келар юзма-юз,

Элинг юз ўгирса, ўлганинг минг бор.

Тириклик ҳақида варақлар тарих,

Яшаш нималигин Наврўздан сўра.

Шунча ночормидидинг, шунчалар ғариб,

Қани сен қолдирган нурли хотира.

Суратда: Наримон Ҳотамов (ўртада) шогирди Маҳмуд Сатторов (ўнгда) билан…

Барибир, бу бефойда уринишлар устознинг обрўсини тушира олмади. Аксинча, давраларнинг тўри ҳамиша Наримон Ҳотамовники бўлди. Дўст-салафлари, таниш-билишлари ниҳоятда кўп эди. Чунки, Наримон ака инсонларга фақат ва фақат яхшиликни соғинар, қўлидан келганча барчага ёрдам қўлини чўзар эди-да. Хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, ҳамманинг ҳурматини жойига қўяр эди.

Гапнинг индаллосини айтганда, матбаа-ноширлик соҳасида ҳеч ким Наримон отачалик самарали хизмат қилган эмас. Устоди калон Ўзбекистон ноширлик академиясининг ҳақиқий “академиги” эди, дея бемалол айта оламан.

Шаҳрисабзлик таниқли шоир, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шарофжон Орифий Наримон аканинг устози эди. Мактабда аъло баҳолар билан ўқиган Наримон акага устози алоҳида меҳр қўйганди. Мактабни битиргач, Шарофжон Орифийдан оқ фотиҳа олиб, шу йилиёқ СамДУнинг филология факультетига ўқишга кирганди. Университетда ҳам аълочи талабалар сафидан жой олиб, юқори стипендиялар билан ўқиган Наримон ака ҳар йили ўқув таътилига чиқиб, Шаҳрисабзга келганида устозидан хабар олмасдан кетмасди. Уйланиш тўйида Шарофжон Орифий раислик қилганини ҳамон эслаб юрарди. Шарофжон домланинг шогирдига бўлган ишончи шу даражада юқори бўлган эканки, Наримон ака университетнинг охирги курсида ўқиб, битириш арафасида ўзи ўқиган мактабда директорлик лавозими учун Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбариятининг розилигини олиб келган экан. Бу ўша пайтларда ҳам ҳазилакам иш эмасди.

Алалхусус, устоди калон инсонлар ибрат олса арзийдиган чинакам зиёлилардан бири эди. Кўп сонли шогирдлари бежиз устози билан фахрланиб юрмасди.

Ўрта мактабни олтин медаль, университетни Ленин стипендиясида ўқиб битирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Наримон Хотамов универсал инсон эди. Устознинг билмаган соҳаси йўқ эди. Ҳаётий тажрибаси етарли, билими, илмий салоҳияти кучли эди. У чинакам жамоат арбоби сифатида халқимизга фидокорона меҳнат қилди. Шу боисдан, у кишини бежиз кайвони дейишмасди. Рус ва тожик тилларини ўз она тилидай билар, бу забонда бемалол сўзлаша оларди.

Наримон Хотамов кадр танлашда адашмасди. Ўқитувчи нашриётида ишлаб, маҳортини ошириган ходимлар бошқа нашриёт ва таҳририятларда бемалол ишлаб кета оларди. Нашриётда етишиб чиққан олимлар ЎзМУ, Тошкент давлат шарқшунослик, Маданият ва санъат институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа олий таълим масканларида талабаларга сабоқ берган.

Наримон Ҳотамов адабиётшунос олим сифатида кўплаб ёш олимларга нафақат илмий раҳбарлик, балки оталарча раҳнамолик қилди.

Наримон ака ғоят саҳийқалб, мурувватли, шинаванда инсон эди. Бир умр мурувват – ҳамдамим, деб яшади. Бу мурувватдан не-не кўнгиллар сув ичиб баҳраманд бўлмади дейсиз. Ҳа, бундай нодир, ноёб инсонлар дунёга камдан-кам келади. Унинг қалб даъвати ҳам мурувватга чорлар эди. Мурувватни ўзига ошно тутди. Сал кам беш юз варақлик катта китобини бежиз “Мурувват – ҳамдамим” деб атамади. Чунки, устоз қалби бутунлай мурувватга йўғрилган эди-да.

Падари бузрукворим Суюн бобо вафот этганида Наримон Ҳотамов суюкли шогирди Махмуд Сатторов ҳамроҳлигида Китобга йўлга тушиб, менга таъзия изҳор этиш учун йўлга отлангани ҳеч эсимдан чиқмайди. Устоди калоннинг бу эътибори менинг ўксик қалбимга яхшигина далда бўлганди.

Наримон отанинг оиласига ҳавас қиламан. Кўпчилик ўрнак олса арзийдиган тўкис, бахтиёр оила. Янгамиз Маҳмуда ая билан салкам 65 йил умргузаронлик қилиб, ўғил-қиз фарзандларни ўқитиб, эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашди. Ўнга яқин невара ва ўндан ортиқ эвара кўришди. Бир соҳанинг вакили бўлган адабиётшунос олимлар бир-бирини тушуниб яшашди.

Маҳмуда янгамиз узоқ йиллар Низомий номидаги педагогика институти (ҳозир университет) нинг доценти сифатида талабаларга сабоқ берди. Шогирдлари ҳам бисёр. Янгамиз айни пайтда нафақада бўлиб, бир этак невараю эваралар қуршовида. Илоҳим, шуларнинг камолини, роҳатини кўриб юрсинлар.

Наримон ака инисидай яхши кўрган шогирди Маҳмуд Сатторов вафот этганида ўз жигарини йўқотгандай қаттиқ қайғурганди. Шогирдининг вафотидан кейин унга бағишлаб “Сени соғинаман” деган шеър ёзганди. Агар Маҳмуд ака ҳаёт бўлганида устози Наримон Ҳотамов ҳақида катта хотира китоби ёзган бўларди.

Устоди калон Наримон Ҳотамов ғоят файзли, меҳрибон, дилкаш инсон эди. Устози калоннинг чироғи ўчмайди. Кўп сонли шогирдлари ва яқинлари қалбида мангу яшайди.

Охиратингиз обод бўлсин, устоди калон!

Азамат СУЮНОВ,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

“Муҳофаза” журнали – “Вазият” газетаси

бирлашган таҳририяти Бош муҳаррири

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Бахтиёржон: “Ғалаба куни” ҳақида
  2. Алишер Айматли: Исмат ака (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  3. Умид Бобоматов: Шундай инсонлар бўладики, бир кўришдаёқ дўст бўлиб қолади…
  4. Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноб Пўлатнинг порлоқ хотирасига)
  5. Ҳукумат ва мухолифатга – Ислом Каримов ва Муҳаммад Солиҳга очиқ, аммо аччиқ гаплар
  6. ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ РАИСИ МИРАБРОР УСМОНОВГА
  7. Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”
  8. Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев диққатига…
  9. Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит – Абдуманноп Пўлат “Ўтганлар ёди” туркумидан (1)
  10. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (1)
  11. Исмат Хушев: Болалар уйида улғайган шоир – М.Рахмон (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  12. Аҳмад Турон: “Янги Ўзбекистон феномени”га муносабат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88123 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 38862 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 37509 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35496 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35437 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35200 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35137 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35123 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35082 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34909 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34885 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34881 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34870 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34856 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34816 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34793 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34695 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34652 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 34646 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34645 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34615 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34553 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34525 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34400 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34392 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34391 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 34373 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 34297 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34272 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 34271 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34230 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34196 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34193 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34175 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34155 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34152 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34117 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34107 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34082 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34071 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34046 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34044 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34013 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34004 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33928 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33917 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33894 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33856 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33844 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33843 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33812 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33803 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33799 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33773 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33724 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33722 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33709 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33692 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33679 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33676 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33671 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33650 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33641 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33627 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33612 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33547 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33545 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33538 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33497 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33488 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 33390 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 33343 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 33341 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 33328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 33319 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33273 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33256 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33231 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33224 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33224 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33189 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33176 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33167 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33121 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33105 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33097 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33082 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33073 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33064 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33060 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33054 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33048 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33030 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33024 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33012 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33008 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32990 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32990 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32985 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32981 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32973 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32970 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32968 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32953 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32935 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32931 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32928 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32905 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32902 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32894 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32894 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32874 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32873 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32851 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32845 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32825 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32823 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32788 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32769 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32752 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32748 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32744 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32738 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32733 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32716 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32696 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32694 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32686 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32679 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32659 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32621 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32599 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 32597 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32596 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32575 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32556 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32525 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32525 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32519 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32510 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32500 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32500 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32500 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32491 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32489 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32480 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32465 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32458 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32456 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32453 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32446 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32438 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32424 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32419 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32415 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32411 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32402 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32399 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32391 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32381 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 32379 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32369 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 32367 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 32354 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 32345 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 32329 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32311 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 32305 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 32299 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32293 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32288 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32286 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32284 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32278 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32274 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32270 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32268 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32268 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 32259 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32240 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32239 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32238 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32234 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32232 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32229 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32221 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32212 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32209 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32208 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32202 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32202 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32201 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32201 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32200 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32193 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32178 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32178 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32170 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32168 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32168 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32167 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32165 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32165 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32157 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32146 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32146 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32146 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32145 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32145 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32141 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32137 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32122 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32117 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32107 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32107 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32106 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32095 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32089 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32088 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32088 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32086 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32083 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32076 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32069 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32064 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32063 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32056 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32053 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32030 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32029 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32017 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32014 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган