"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ДХХ чегара-божхона постидаги жиноий гуруҳни қўлга олди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 28/01/2021 23:18-     12367 марта ўқилди

ДХХ чегара-божхона постидаги жиноий гуруҳни қўлга олди

 27.01.2021 11:48   0  2022 
ДХХ чегара-божхона постидаги жиноий гуруҳни қўлга олди

ДХХ ходимлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Хитой давлатидан Қозоғистон Республикаси орқали мамлакатимизга импорт товарларини ташиш билан шуғулланувчи автофура ҳайдовчиларининг Тошкент вилоятида жойлашган «Яллама» чегара-божхона пости орқали ўтишлари жараёнида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришни баҳона қилиб, улардан товламачилик йўли билан пул ундириб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ аъзоларига тегишли бўлган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 6 та манзилда тинтув тергов ҳаракатлари амалга оширилди.

Натижада, улардан 410 минг АҚШ доллари, турли кўринишдаги 21 дона сохта муҳр ва штамплар, компьютер техникалари ҳамда божхонага оид шубҳали ҳужжатлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг икки нафар етакчисига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида гуруҳ фаолиятига алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

https://xabar.uz/ 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шавкат Мирзиёев: Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди — ЎзА
  2. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев терговдаги қийноқлар ҳақида — Кун.ўз
  3. Ўзбекистонда маҳаллий шакар заводлари тўхташ арафасида — Озодлик
  4. Президент Администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди — «Халқ сўзи» нашри
  5. Қашқадарё ҳокими Россияда чиқинди йиғиб, онасини боққан Исломбек билан учрашди
  6. “Овло”нинг қули ёки Шоҳсултон“ ҳақида эртак (Китоб райони мисолида)
  7. ДХХ фаолиятига бир назар: Фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
  8. “Шифокорларга айт, менга сув беришсин”. Зангиотада вафот этганнинг энг сўнгги сўзи
  9. Минскда бир неча минг кишилик норозилик акцияси ўтказиляпти (фоторепортаж)
  10. Тошкент вилоятида йўловчи ташувчи ҳайдовчилардан “доля” талаб қилган аёллар
  11. Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов диққатига
  12. Самарқанд ҳокимининг ибратли ишларидан бири…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.